Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Янги Авлод маҳалласи ёшлари муаммолари тингланди.

Қумқўрғон  тумани Янги авлод  маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Учрашувни ёшлар ишлари бўйича ҳоким ўринбосари Н.Алланазаров ўтказди. Унда ёшлар муаммо ва таклифлари ўрганилди. Учрашувда 15 дан ортиқ мурожаатлар ўртага ташланди.

Хусусан, Рахматуллаева Шахноза деҳқон хўжалигида фойдаланиши учун ғалладан бўшаб қолган ер майдонидан такрорий экин учун ер бериладиган бўлди.

Хўжамқулова Муқаддас тикувчилик қилиб ўзини- ўзи банд қилиш бўйичаиқилган мурожаати эса унга  субсидия асосида тикув мошинаси берилиши билан ҳал этилди.

Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга йўналтирилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси