Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
САЙЛОВ ЖАРАЁНЛАРИ ЮҚОРИ КАЙФИЯТДА ДАВОМ ЭТАЯПТИ

Айни кунда юртимизнинг барча ҳудудларида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтмоқда. Сайлов жараёнлари ошкоралик, муқобиллик, тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида амалга оширилиб, маҳалла аҳли ўзлари муносиб деб топган номзодларга овоз беришмоқда.

Қумқўрғон тумани Навбаҳор маҳалласида ҳам бу жараёнлар юқори кайфиятда ўтказилмоқда. Сайлов жараёнлари бошланишидан аввал мазкур маҳаллада узоқ йиллар раис лавозимида ишлаб келган Джума Сафаровни муносиб кузатиш мақсадида туман ҳокими томонидан тўн кийдирилди.

Маҳаллага янги қўйилган 3 та номзод ҳам ўзининг тақдимотлари билан иштирок этишди. Маҳалла фуқаролари сайлов жараёнларида фаол иштирок этишмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси