Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Аҳолини рўйхатга олиш тарихига бир назар

Маълумотларга кўра, дастлаб қадимги Гретсия, Вавилон, Месопотамия, Рим, Хитой, Япония ва Миср каби мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилган. Шу даврда солиқ йиғиш, яъни бож олиш ҳамда ҳарбий мақсад учун асосан эркаклар сонини аниқлаш муҳим бўлган ва асосан улар рўйхатга олинган. Аҳолини илк бор расмий рўйхатга олиш 1790-йил АҚШда, кейинчалик 1800-йил Шветсия ва Финляндияда, 1801-йил Англия, Дания, Норвегия ва Франсияда ўтказилган. Аммо рўйхатга олиш жуда оддий шаклда бўлиб, узоқ муддатга чўзилган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин аҳолини рўйхатга олиш тизими яна-да такомиллаштирилди. 1945-1954-йилларда 151 та давлатда, 1965-1974-йилларда 179 та давлатда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилган.

 

ХИХ асрга келиб, аҳолини рўйхатга олиш кенгайди. Аҳолини рўйхатга олиш – фуқаролар ҳақида ахборот тўплашнинг кенг кўламли ва кўп мақсадли тадбирдир. Ушбу мавзу доирасида Европанинг қатор мамлакатларида статистика ташкилотлари тузилди. Аҳолини рўйхатга олиш илмий дастурлар асосида олиб борилиши йўлга қўйилди. Хусусан, 1870-1879-йиллар дунёнинг 48 та, 1890-йил эса 57 та давлатида аҳоли рўйхати ўтказилган. ХИХ аср охирида дунё аҳолисининг 21 фоизи рўйхатга олинган бўлса, ХХ аср бошида 54 фоиз аҳоли рўйхатдан ўтказилган.

 

Республикамизда демографик жараёнларнинг ҳолатини ўрганишда мамлакат ҳудудида ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари муҳим аҳамият касб этади. Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида дастлаб аҳолини рўйхатга олиш ишлари 1897-йилда ўтказилган бўлиб, ушбу рўйхатга олиш маълумотлари ХИХ аср охирида Ўзбекистонда мавжуд оилалар, аҳоли сони, аҳолининг ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим ҳолати каби демографик жараёнлар ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам берган.

 

Кейинчалик Ўзбекистон ҳудудида 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989-йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган. Аҳолининг ривожланиши унинг таркибий тузилиши, хусусиятлари ва демографик жараёнларнинг узлуксиз равишда ўзгариб бориши таъсирида содир бўлиб боради. Шу сабабдан аҳолини тадқиқ этиш ҳамда доимий равишда кузатиб бориш талаб этилади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
52 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси