Ўзбекистон Республикасида 2023-йилда "Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги 710-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида семинар трейнинг ўтказилди.
Ушбу семинарни туман ҳокимининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Н.Алланазаров ҳамда туман Статистика бўлими бошлиғи Ш.Аллаяровлар ўтказди.
Семинарда аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида аҳоли пунктлардаги турар жойлар ва бино иншоатлар рўйхатини тузиш, маҳаллаларда регистраторлик участкаларини ташкил этиш ҳамда маҳалла ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги хонадонлар рўйхати ва ундаги аҳоли сони тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш борасида кўникмалар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024