Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғонда туман Халқ таълими ходимларининг 2022-2023-ўқув йили олдидан “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди.

Қумқўрғонда туман Халқ таълими ходимларининг 2022-2023-ўқув йили олдидан “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди.

 

Илғор педагоглар, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этган тадбирда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. 

 

Туман ҳокими А.Нормаматов таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, устозларнинг жамиятдаги ўрни, қадр-қимматини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар моҳиятига алоҳида эътибор қаратиб, илм ўргатиш, ёшларга таълим-тарбия бериш улугʻ фазилат эканини таъкидлади. 

 

Тадбирда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган фаол, ташаббускор ва изланувчан таълим фидойилари  ва ютуқларни қўлга киритган оʻқувчилар туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
25 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси