Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Эл азиз инсон азиз” шиори остида Қумқўрғон туманида, туман марказидаги «Навбаҳор» тўйхонасида 7 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказиб берилди.
Тадбирда туман ҳокими А.Нормамтов, Қумқўрғон темир битон қувурлари" МЧЖ раҳбари М.Жаббаров ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари сўзга чиқиб, инсон манфаатлари амалда қадр топган мамлакатимизда савобли ва хайрли ишлар янада кўпайиб бораётганини та'кидлаб, тўй болаларга Ватан корига ярайдиган камарбаста инсонлар бўлишларини тилашди.
Тўйболаларнинг ҳар бирига туман ҳокими томонидан велосипед топширилди.
Туманимизда ижод қилаётган саноткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар, даврага байрамона файз ва шукуҳ бағишлади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024