Бугун 5-сентябр куни Қумқўрғон туман ҳокими А.Нормаматов тумандаги Президент таълим муассасалари агентлиги қошидаги Қумқўрғон туман ихтисослаштирилган мактабида ҳамда капитал ва қайта таъмирлаш ишлари якунига етган 2-сонли умумтаълим мактабларида “Билимлар куни” байрам тадбирида иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими А.Нормаматов сўзга чиқиб Мустақиллигимизни 31 йиллиги ҳамда янги ўқув йили бошланганлиги муносабати билан барча ўқувчиларни самимий табриклади.
Шу жумладан 2-сонли умумтаълим мактабида спорт мусобақаларида фахирли ўринларни эгаллаган мактаб ўқувчиларига туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Биринчи қо'нг'ироқ тадбирлари “Янги О'збекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ташкил этилган бо'либ, унда мактабларнинг барча ўқувчилари, маҳалла нуроний оқсоқоллари, устоз ва мураббийрлар ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок этди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024