Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОНДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Тумандаги барча фермер хўжаликларида машаққатли меҳнатлар эвазига етиштирилган  пахта ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Сентябр ойининг бошларидан бутун мамлакат бўйлаб босқичма-босқич пахта терими бошланди. 2022-йилги мавсум учун Қумқўрғон туманида 222 та терим отрядлари шакллантирилиб, отрядга 19373 нафар, пахта-тўқимачилик кластери ва оилавий пудратчиларнинг ишчилари ҳамда уюшмаган аҳолидан иборат  теримчилар жалб қилинган.

Чунки, далаларда деҳқоннинг пешона тери, қалб қўри билан етиштирилган ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай йиғиб-териб олиш даркор. Шу боис, тумандаги барча фермерларнинг диққат-э'тибори пахта ҳосилни ўз вақтида йиғиштириб олишга қаратилган.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
19 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси