Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани рейтинг бўйича
- Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари
Ҳисобот даврида доимий аҳоли ўртача йиллик сони 237,3 минг кишини ташкил этиб, 369 млрд сўмлик ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган, аҳоли жон бошига 1 547 минг сўмдан тўғри келган.
Ҳисобот даврида кўрсатилган хизматлари ҳажми
434,9 млрд сўмни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 1 841 минг сўмдан тўғри келган.
Ҳисобот даврида кўрсатилган чакана савдо айланмаси ҳажми
513,6 млрд сўмни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 2 186 минг сўмдан тўғри келган.
Ҳисобот даврида марказлашмаган инвестициялар ҳажми
231,4 млрд сўмни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 980 минг сўмдан тўғри келган.
Ҳисобот даврида ҳудудий экспорт ҳажми 8,6 млн долларни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 36 доллардан тўғри келган.
- Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари
Қумқўрғон туманида ҳисобот даврида иқтисодий фаол аҳоли сони 99,1 минг нафар кишини ташкил этиб, улардан 50,5 минг нафарини хотин-қизлар ташкил этади.
Иқтисодий фаол аҳолидан 87,6 минг (88,4 фоиз) нафари банд аҳолини ташкил этиб, улардан 39,4 минг (45 фоиз) нафарини хотин-қизлар ташкил этади.
Иқтисодий фаол аҳолининг 7,9 минг (8,0 фоиз) нафари вақтинчалик ишлаш учун хорижий давлатларга чиқиб кетган.
Ҳисобот даврида 379 та бўш иш ўринлари мавжуд бўлиб, ишсизлар сони 11 527 нафарни ташкил этиб, ўртача 1 та бўш иш ўрнига 30 кишидан тўғри келмоқда.
Ҳисобот даврида туманда 1,2 минг та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, ушбу яратилган иш ўринларининг 1,2 минг (100 фоиз) таси кичик бизнес субъектларига тўғри келмоқда.
Мисол учун, "БОЙМОҚЛИ БАРАКА ЧЕВАРЛАРИ" хусусий корхонасининг ишга туширилиши натижасида 110 та янги иш ўрни ташкил этилди.
III. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари
Ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ҳажми
369,3 млрд сўмни ташкил этиб, 35,6 млрд сўмлик ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари экспортга йўнатирилган. Бу эса жами саноат маҳсулотларининг 9,6 фоизини ташкил этади.
Ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ҳажми 93,9 млрд сўмни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 397,5 минг сўмни ташкил этмоқда.
Қумқўрғон туманида қишлоқ хўжалиги ерларининг умумий майдони 18605 гектарни ташкил этиб, 274,6 га ер майдони сувни тежайдиган технологиялар билан таъминланган.
IV.Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари
Ҳисобот даврида умумий инвестициялар ҳажми 313,6 млрд сўмни ташкил этиб, шундан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми
49,3 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий инвестиция ҳажмидаги улуши 15,7 фоизига тўғри келмоқда.
2019 йил якуни ҳисобот даврида кичик бизнесда ишлаб чиқарилган маҳсулот(хизмат) ҳажми 296,2 млрд.сўмни ташкил этди.
Жами кичик бизнесда ишлаб чиқарилган маҳсулот(хизмат) даги улуши 3,8 фоизни ташкил этган.
Ҳисобот даврида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 1374 тани ташкил этиб, шундан 3 йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 962 тани,
3 йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сонига нисбати 70 фоизни ташкил этмоқда.
2019 йил якунида жами рўйхатдан ўтган 1525 та тадбиркорлик субъектларидан 289 таси “ноль” ҳажмда ҳисобот топширган, рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сонида фаолият юритмаётган ва "ноль" ҳисобот топширган тадбиркорлик субъектларининг улуши 19 фоизни ташкил этмоқда.
Ҳисобот даврида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг сони 767 тани ташкил этиб, фаолияти тугатилган тадбиркорлик субъектларининг сони 219 тани, янги ташкил этилган ва тугатилган тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги фарқнинг жами субъектлар сонидаги улуши 36 фоизни ташкил этмоқда.
- Маҳаллий солиқларнинг йиғувчанлик кўрсаткичлари
01.01.2018 йил ҳолатига солиқ тушумлари ҳажми
10801,0 млн.сўмни ташкил этиб, 01.01.2021 йил ҳолатига 16406,1 млн сўмни ташкил этиб, 01.01.2018 йилга нисбатан 151,9 фоизни ташкил этмоқда.
Ҳисобот даврида ҳисобланган солиқлар миқдори
110182 млн.сўмни ташкил этиб, ундирилган солиқлар ҳажми
107198,7 млн. сўмни ёки ҳисобланган солиқларга нисбатан
97,3 фоизни ташкил этмоқда.
- Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари
Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган мурожаатлар сони 1715 тани ташкил этиб, шундан қаноатлантирилган мурожаатлар сони 1163 тани ёки
67,8 фоизни ташкил этмоқда.
Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органларига такрорий мурожаатлар келиб тушмаган.
Инвестиция Дастури доирасида Қумқўрғон туманида умумий қиймати 1 трлн. 114,8 млрд.сўмлик, 99 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, 1524 та янги иш ўринлари яратилиши мўлжалланган.
Жумладан, дастур доирасида 2020 йил режаси Қумқўрғон туманида умумий қиймати 38 млрд. 970 млн.сўмлик, 25 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, 158 та янги иш ўринлари яратилиши мўлжалланган булса, амалда қиймати
42 млрд. 489 млн сўмлик 38 та лойиҳа фойдаланишга топширилди ва 176 та янги иш ўрни яратилди.
Мисол учун; туманнинг “С.Бойматов” массиви худудидан 70 та тадбиркорлик субъектларига лимончиликни ривожлантириш мақсадида 70 гектар ер майдони ажратилиб, ҳозирги кунда Турон банк томонидан 7 йилга 3 йил имтиёзли давр билан кредит ажратилиши режалаштирилган.
Ҳозирда 33 та тадбиркорларга Турон банк томонидан кредит маблағлари ажратиб берилиб, тадбиркорлар томонидан қурилиб битказилиб, ҳозирда, лимон кўчати ҳосилга киргунга қадар, экспортбоп махсулот булғор қалампири, бодринг ва бошқа махсулотлар экиш ишлари бошлаб юборилди.
Дастур доирасида 2021 йилда 966 млрд. 818 млн сўмлик 75 та лойиҳа, амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, 1237 та янги иш ўринлари яратилиши мўлжалланган.
Бундан ташқари кичик саноат зоналарида 49,5 млрд сўмлик
29 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳамда 257 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Туманда 2020 йил 7.76 км канализация тармоқлари, 10.9 км ичимлик суви тармоқлари тортиш ишлари бажарилган.
2020 йил дастури асосида 18 та маҳаллардаги 25.6 км ички йўлларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
2021 йилда 35 км ички йўлларни таъмирлаш бўйича мшлар амалга оширилади.
Шунингдек, тумандаги “Хуррият”, “Боймоқли” ва “Жозиба” маҳаллалари аҳолиси учун қулай шароитлар яратилади.
Туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 2020 йилда
166.1 км электр тармоқлари ва 40 та трансформатор пунктларида мукаммал таъмирланган.
242.9 км электр тармоқлари ва 78 та трансформатор пунктлари жорий (мой алмаштириш) таъмирланган.
2021 йилда 2 км янги электр тармоқлари тортиш, 12 км электр тармоқларини реконструкция қилиш, 12 км мкамммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
2020 йилда 1.7 км газ тармоқлари реконстуркция қилиш ишлари амалга оширилган.
2021 йилда 0.5 км газ тармоқлари реконстуркция қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, мазкур маҳаллалар ҳудудидаги ун ишлаб чиқариш заводи, тўқимачилик, тикувчилик бўйича йирик саноат корхоналари ишга туширилиб, 350 та янги иш ўринлари яратилади.