Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
НОШИРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Қонунлар / 2021-11-03

Олдинги таҳрирга қаранг.

1-модда. Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик

Ўзбекистон Республикасида ноширлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Қорақалпоғистон Республикасида ноширлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 2-февралдаги ПҚ-4151-сон қарорибилан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникатсиялар агентлиги тўғрисида низом”, Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006-йил 15-мартдаги 29-сон буйруғи билан тасдиқланган “Нашрларни чоп этиш қоидалари”.

Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида Ўзбекистон Республикасининг ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилигидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)

2-модда. Ноширлик фаолиятининг эркинлиги

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ноширлар ўз фаолиятларида, шу жумладан ноширлик йўналишини, мавзуларини, ихтисослашувини, чиқариладиган маҳсулот нусхасини белгилашда, муаллифни танлашда Ўзбекистон Республикасининг Конститутсияси ҳамда қонунчилиги доирасида мустақилдир.

(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)

Ношир ва буюртмачи ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.

3-модда. Сензурага йўл қўйилмаслиги

Нашрга тайёрланган қўлёзмалар ва материалларни сензурадан ўтказишга йўл қўйилмайди.

4-модда. Ноширлик фаолияти эркинлигини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмаслиги

Матбаа маҳсулотида конститутсиявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш, давлат аҳамиятига молик сирларни ошкор қилиш, уруш, зўравонлик ва беҳаёликни тарғиб қилиш, диний ва миллий нифоқ солиш, инсон шаъни ва қадр-қимматини камситиш, туҳмат қилиш ман этилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ноширлик фаолиятида монополияга, шунингдек ноширлик фаолияти эркинлигидан қонунчилик талабларига зид келадиган мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

5-модда. Ноширлик фаолияти мониторинги ва назорати

Олдинги таҳрирга қаранг.

Нашриётларнинг (ноширларнинг) ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка риоя этишлари мониторинги, шунингдек литсензия талаблари ва шартларига риоя этишлари устидан назорат ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

(5-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

6-модда. Ноширлик фаолиятини литсензиялаш

Юридик ва жисмоний шахслар ноширлик фаолиятини литсензия олганидан кейин амалга оширишга ҳақли.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ноширлик фаолиятини литсензиялаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)

 ЛехУЗ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 19-декабрдаги 1017-сонли қарори билан тасдиқланган Ноширлик фаолиятини литсензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

Олдинги таҳрирга қаранг.

7-модда. Литсензиялар беришда давлат божларининг имтиёзли миқдорлари

Болалар адабиёти, ўқув адабиёти, норматив маълумотномалар, фан ва техникага оид адабиётни нашрга тайёрлаш ва уларни нашр этиш учун литсензия берганлик учун давлат божларининг имтиёзли миқдорлари белгиланиши мумкин.

(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013-йил 30-апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013-й., 18-сон, 233-модда)

 ЛехУЗ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 19-декабрдаги 1017-сон қарори билан тасдиқланган “Ноширлик фаолиятини литсензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти” 18-бандининг иккинчи хатбошиси.

 ЛехУЗ шарҳи

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 13-сентабрдаги ПҚ-3271-сонли қарори билан тасдиқланган “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури”, Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 18-майдаги 376-сон “Жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш ва нашр этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори 6-бандининг б) кичик банди.

8-модда. Муассис

Юридик ва жисмоний шахслар нашриётлар ва матбаа корхоналарининг муассислари (ҳаммуассислари) бўлиши мумкин.

Муассис (ҳаммуассис) ноширнинг ихтисослашувини белгилайди ва унинг уставини тасдиқлайди.

9-модда. Ношир

Ношир:

нашриётга, матбаа корхонасига, шунингдек матбаа маҳсулотларини тарқатувчи бошқа корхоналарга муассис (ҳаммуассис) бўлиш;

мавзулар бўйича матбаа маҳсулотлари чоп этиш режасини мустақил равишда тузиш ва тасдиқлаш;

Ватанимиз муаллифларининг асарларидан чет элларда ва чет эллик муаллифларнинг асарларидан Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш, уларни чоп этиш ва тарқатиш тўғрисида чет эл юридик ва жисмоний шахслари билан шартномалар тузиш ва бу ишда воситачилик қилиш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

матбаа маҳсулоти тайёрлаш ҳамда нашр этиш учун буюртмалар олиш, ўз маҳсулотини реализатсия қилиш;

(9-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002-йил 13-декабрдаги 447–ИИ-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003-й., 1-сон, 8-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

қонунчиликка мувофиқ ўзга фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

(9-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)

10-модда. Матбаа маҳсулотларини тарқатиш тартиби

Матбаа маҳсулотларини тарқатиш муассис, ношир, матбаачи ва муаллифнинг келишувига мувофиқ ёки шартнома асосларида ўзга юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Матбаа маҳсулотини тарқатиш шартнома асосида амалга оширилади.

Матбаа маҳсулоти ношир ёки унинг ваколати билан иш кўрувчи шахс рухсат берганидан кейингина тарқатувга чиқарилади.

11-модда. Нашрга доир маълумотлар

Олдинги таҳрирга қаранг.

Матбаа маҳсулотининг нашрга доир маълумотлари қонунчилик билан белгиланади.

(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)

 ЛехУЗ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси.

12-модда. Муаллифлик нашрлари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Юридик ва жисмоний шахслар ўз қўлёзмалари ва бошқа материалларни қонунчиликда белгиланган талабларга зид келмайдиган ҳолларда ўз маблағлари ҳисобидан чоп этиш ва тарқатишга ҳақлидир.

(12-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)

 ЛехУЗ шарҳи

Қаранг: Мазкур Қонуннинг 4-моддаси.

13-модда. Имтиёзли нашрлар

Болалар адабиёти, ўқув адабиёти, фан ва техникага оид адабиёт, норматив маълумотлар, қомусий қўлланма ва экспорт учун мўлжалланган матбаа маҳсулотлари, шунингдек кўзи ожизлар ва ногиронлар учун мўлжалланган нашрлар имтиёзли асосда чоп этилиши, қоғоз ва бошқа ресурслар, шу жумладан матбаа қуввати билан таъминланиши мумкин.

 ЛехУЗ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997-йил 25-июндаги ПФ-1791-сонли “Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолини ҳуқуқий даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида”ги Фармонига асосан, аҳолига сотиладиган ҳуқуқий илмий-оммабоп адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар қийматининг 50 фоизи давлат буджети ҳисобидан қопланади.

14-модда. Матбаа маҳсулотини олиб чиқиш ва олиб кириш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Матбаа маҳсулотини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш, худди шунингдек Ўзбекистон Республикасига чет эл матбаа маҳсулотини олиб кириш ва тарқатиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

(14-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)

15-модда. Ноширлик фаолиятини тугатиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ноширлик фаолияти литсензия белгиланган тартибда бекор қилинганда ёки унинг амал қилиши тугатилганда, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда тугатилади.

(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

16-модда. Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик

Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

1996-йил 30-август,

274-И-сон

 

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996-й., 9-сон, 137-модда; 2003-й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013-й., 18-сон, 233-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Қонунлар / 2021-11-02

Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 1 декабрда қабул қилинган
Сенат томони

1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Ушбу Қонуннинг амал қилиш соҳаси
Ушбу Қонуннинг амал қилиши:
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурида ва бошқа давлат дастурларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган лойиҳаларни рўёбга чиқариш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига;
давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига;
Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларига;
агар донор мамлакатларнинг, халқаро ташкилотларнинг, чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг тартиб-таомилларида ёки Ўзбекистон Республикасига тақдим этиладиган чет эл кредитларини ва чет эл грантларини, техник кўмакни ва бошқа ташқи беғараз кўмакни тақдим этиш шартларида товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишнинг бошқача тартиби белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан тузилган шартномалар доирасида тақдим этиладиган чет эл грантлари, техник кўмак ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикасига бериладиган чет эл кредитлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларига. Бунда донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар томонидан, белгиланган тартиб-таомилларда ёки Ўзбекистон Республикасига тақдим этиладиган чет эл кредитларини ва чет эл грантларини, техник кўмакни ва бошқа ташқи беғараз кўмакни тақдим этиш шартларида белгиланган тартиб-таомиллардан қатъи назар, давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталида эълон қилинади;
агар молиявий, гуманитар ёки хайрия ёрдамини тақдим этиш ҳамда бошқа беғараз, қайтарилмайдиган тарзда молиялаштириш шартларида товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишнинг бошқача тартиби белгиланмаган бўлса, молиявий, гуманитар ёки хайрия ёрдами ҳисобидан ҳамда бошқа беғараз, қайтарилмайдиган тарзда молиялаштириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ этилади. Бунда молиявий, гуманитар ёки хайрия кўмакни ҳамда бошқа беғараз қайтарилмайдиган молиялаштиришни тақдим этиш шартларида белгиланган тартиб-таомиллардан қатъи назар, давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталида эълон қилинади.
Давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун давлат харидлари, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларига, Ўзбекистон Республикасининг референдумларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун давлат харидларини амалга ошириш тартиби қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
3-модда. Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик
Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
4-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бенефициар мулкдор — пировардида мулк ҳуқуқларига эгалик қиладиган ёки товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини амалда назорат қиладиган жисмоний шахс;
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион — давлат харидлари электрон тизимининг махсус платформасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули бўлиб, уни ташкил этиш чоғида нарх ғолибни аниқлашнинг ягона мезони бўлади;
давлат буюртмачиси — давлат харидларини амалга оширувчи юридик шахс;
давлат харидлари — давлат буюртмачиларининг товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эҳтиёжларини пулли асосда таъминлаш жараёни;
давлат харидлари тўғрисидаги шартнома — давлат буюртмачиси ва давлат харидларининг ижрочиси ўртасидаги давлат харидлари бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув;
давлат харидларининг субъектлари — давлат буюртмачиси, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси, давлат харидларининг ижрочиси, харид комиссияси, давлат харидлари электрон тизимининг оператори, ихтисослашган ташкилот ва эксперт, эксперт ташкилоти;
дастлабки малака танлови — харид қилиш ҳужжатларида белгиланган техник, иқтисодий, ташкилий ва бошқа ўзига хос хусусиятларга мувофиқ бўлган харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказишга қўйиладиган малакали харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларини танлаб олишнинг харид комиссияси томонидан ўтказиладиган тартиб-таомили;
захирадаги ғолиб — харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича харид комиссиясининг қарорига мувофиқ ғолибнинг таклифидан кейинги энг мақбул таклифни тақдим этган деб топилган харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси;
тендер — давлат харидини амалга оширишнинг рақобатли тартиб-таомили воситасида давлат харидларининг ижрочисини аниқлаш тартиб-таомилини назарда тутувчи танлов бўлиб, унинг натижаларига кўра давлат харидлари тўғрисидаги шартномани бажаришнинг энг яхши шартларини таклиф этган харид қилиш тартиб-таомилларининг иштирокчиси ғолиб деб топилади;
харид қилиш тартиб-таомили — давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлар мажмуи;
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг аффилланган шахси — қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган ва (ёки) харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси томонидан қарорлар қабул қилишга таъсир кўрсатадиган, шу жумладан ёзма келишув асосида таъсир кўрсатадиган жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисига нисбатан шундай ҳуқуққа эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
Шартномаларнинг ягона реестри — давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан махсус ахборот порталида юритиладиган, давлат буюртмачилари томонидан тузилган давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларнинг реестри;
электрон давлат харидлари — ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат харидларини амалга ошириш шакли;
электрон дўкон — давлат харидларининг электрон тизимидаги махсус майдонда савдоларни электрон шаклда амалга оширишни назарда тутувчи, махсус талаблар қўйилмайдиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули;
энг яхши таклифларни танлаш — харид қилиш тартиб-таомилларининг бир нечта иштирокчисидан олинган таклифларни таққослаш асосида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули;
эълон — давлат харидларини амалга ошириш усули, талаблари ва шартлари, таклифларни тақдим этиш муддатлари ҳамда тартиби кўрсатилган, махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига давлат буюртмачиси томонидан жойлаштириладиган бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги ахборот;
ғолиб — харид қилиш тартиб-таомиллари якунларига кўра таклифи энг мақбул деб топилган харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси.
5-модда. Давлат харидларининг асосий принциплари
Давлат харидларининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
касбий маҳорат ва масъулиятлилик;
асосланганлик;
молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлиги;
очиқлик ва шаффофлик;
рақобат ва холислик;
мутаносиблик;
давлат харидлари тизимининг ягоналиги ва яхлитлиги;
коррупцияга йўл қўймаслик.
Давлат харидларининг асосий принциплари давлат харидлари жараёнининг барча босқичларида қўлланилиши керак.
6-модда. Касбий маҳорат ва масъулиятлилик принципи
Давлат буюртмачиси, давлат харидлари электрон тизимининг оператори, ихтисослашган ташкилот масъул шахсларининг касбий маҳорати тегишли бўлинмалар ходимларига нисбатан соҳа бўйича маълумоти бўлиши, малакасини мунтазам равишда ошириши, босқичма-босқич амалий тажрибага эга бўлиб бориши ва касбий фаолияти тўғрисидаги талабларни белгилаш йўли билан таъминланади.
Давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул бўлган шахсни белгилаши шарт.
Касбий маҳоратга эга бўлиш мақсадида харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул бўлган шахснинг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан ўқитишни ташкил этиш орқали таъминланади.
Манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлган тақдирда, харид қилиш тартиб-таомилини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул бўлган шахс бажариладиган вазифалардан четлаштирилиши лозим.
7-модда. Асосланганлик принципи
Давлат харидлари давлат буюртмачисининг ўз олдида турган вазифаларни ҳал этишни таъминлайдиган ҳақиқий талаблари ва эҳтиёжларини самарали қаноатлантириш учун давлат харидларини ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлиги, товарни (ишни, хизматни) танлашнинг, унинг истеъмол хусусиятлари (тавсифи), сифат кўрсаткичларининг ва қийматининг асосланганлиги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши керак.
8-модда. Молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлиги принципи
Давлат харидлари:
давлат буюртмачисининг давлат харидларини ўтказиш харажатларини ва товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қийматини ҳисобга олиш;
давлат харидлари учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, товарларни (ишларни, хизматларни) олишдан кўрилган наф, уларнинг сифати ва қиймати ўртасидаги мақбул нисбатни (фойдаланиш даври харажатларини ҳисобга олган ҳолда) таъминлаш;
давлат харидларини мақбул муддатларда ўтказиш имконини берадиган оқилона ва тежамкор усулда амалга оширилиши керак.
9-модда. Очиқлик ва шаффофлик принципи
Давлат харидларининг очиқлиги ва шаффофлиги:
тегишли давлат органларига, давлат харидларининг субъектларига ва жамоатчиликка давлат харидлари тўғрисидаги ахборотдан қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ, ўз вақтида, эркин ва бепул фойдаланиш имкониятини таъминлаган ҳолда уни махсус ахборот порталига жойлаштириш;
харид қилиш тартиб-таомилларига доир ҳужжатларни ва ҳисоботларни тузиш ҳамда бут сақлашни таъминлаш орқали амалга оширилади.
10-модда. Рақобат ва холислик принципи
Давлат харидларидаги рақобат харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари ўртасидаги, давлат харидлари электрон тизимларининг операторлари ўртасидаги ва ихтисослашган ташкилотлар ўртасидаги тортишув, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқишда ҳамда холис ва асосли мезонлар асосида энг мақбул таклиф фойдасига якуний қарор қабул қилишда беғаразлик ва шаффофлик механизмларидан фойдаланиш ҳисобидан қўллаб-қувватланади.
Давлат харидларининг холислиги харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқишдаги, шунингдек энг мақбул вариант фойдасига якуний қарор қабул қилишдаги беғаразликни назарда тутади.
Давлат харидларининг холислиги:
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларига тенг имкониятларни таъминлашга;
давлат харидлари субъектлари ўртасида рақобатни ва уларга нисбатан беғаразликни таъминлайдиган шарт-шароитларни яратишга;
давлат харидлари жараёнида шикоятлар, низолар ва келишмовчиликларни кўриб чиқишнинг ҳамда тегишли чора-тадбирлар кўришнинг очиқ, ошкора ва тортишув механизмларига асосланади.
11-модда. Мутаносиблик принципи
Давлат харидларида мутаносиблик:
давлат харидларини амалга ошириш усулининг товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавф-хатарига, қийматига, хусусиятига ва мураккаблигига;
талабларнинг харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари малакасига оид маълумотларга, таклифларни баҳолаш мезонлари ва усулларининг товарларга (ишларга, хизматларга);
давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги уларнинг ўз вазифаларига мослиги билан таъминланади.
12-модда. Давлат харидлари тизимининг ягоналиги ва яхлитлиги принципи
Давлат харидлари мақсадлар, принциплар ва ёндашувларнинг ягоналигига, давлат харидлари жараёни барча босқичларининг яхлитлиги ва ўзаро алоқадорлигига ҳамда давлат харидлари барча субъектларининг ҳамкорлигига асосланади.
Давлат харидларининг ягоналиги ва яхлитлиги:
давлат харидларини тартибга солувчи ягона ва яхлит норматив-ҳуқуқий база ҳамда уни бир хилда қўллаш;
давлат харидларининг давлат харидлари тўғрисидаги барча ахборотни тўплаш, унга ишлов бериш ва уни таҳлил қилишни ҳамда барча манфаатдор шахсларга ундан фойдаланишни таъминлайдиган ягона, яхлит ва комплекс ахборот тизими мавжудлиги;
давлат харидларига оид ҳужжатларни бирхиллаштириш;
халқаро стандартларга уйғун тарзда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) стандартлаштирилган ягона миллий классификаторини жорий этиш;
давлат харидларини режалаштириш ва амалга оширишни, давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни тузиш ва ижро этишни, мониторингни ва назоратни амалга оширишни, низолар ҳамда келишмовчиликлар устидан шикоят қилиш ва уларни кўриб чиқишни, давлат харидлари субъектларининг касбий маҳорати даражаси ва масъулияти оширилишининг ташкил этилишини таъминловчи ягона инфратузилманинг мавжудлиги билан таъминланади.
13-модда. Коррупцияга йўл қўймаслик принципи
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказишга доир талаблар давлат харидлари соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслиги керак. Бунда коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар устувор бўлади.
Давлат буюртмачилари давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаши керак.
Давлат харидларида коррупцияга йўл қўймаслик:
инсофли рақобатни ва қарорлар қабул қилиш чоғида холисона мезонлардан фойдаланилишини;
мониторинг ва назорат ўтказишнинг, шу жумладан ички мониторинг ва назорат ўтказишнинг самарали тизими яратилишини;
ушбу Қонун ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳоллари тўғрисидаги маълумотлар ахборотнинг очиқ манбаларида эълон қилиб борилишини;
давлат харидлари тартиб-таомиллари ушбу Қонунда белгиланган талабларга мувофиқ ўтказилишини таъминлаш йўли билан амалга оширилади.
Қонунчиликда давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
14-модда. Манфаатлар тўқнашуви
Манфаатлар тўқнашуви бевосита ёки билвосита шахсий манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатадиган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда унинг шахсий манфаатдорлиги билан давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келадиган ёхуд юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай вазиятдир, шунингдек аффилланганликнинг мавжуд бўлиши.
Давлат буюртмачисининг, давлат харидлари электрон тизими операторининг, ихтисослашган ташкилотнинг, эксперт ташкилотининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари, шунингдек харид комиссиясининг аъзолари ҳамда экспертлар харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда ўз иштирокидаги давлат харидларига доир битимнинг натижаси бўлган ҳар қандай шахсий фойдани бевосита ёки билвосита олиш ҳуқуқига эга эмас.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар:
харид қилиш тартиб-таомилларни амалга оширишда бошқа харид қилиш тартиб-таомиллари субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказадиган ҳамда ушбу ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларни чеклайдиган ҳар қандай манфаатлар тўқнашуви кўринишларининг олдини олиши шарт;
ҳар қандай эҳтимол тутилган, тахмин қилинаётган ёки мавжуд манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги ахборотнинг ошкор қилинишини кафолатлаши керак.
Мавжуд бўлган ёки тахмин қилинаётган манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар топган, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар бу ҳақда бевосита раҳбарини ҳамда давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органни хабардор этиши шарт. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги ахборотларни олган раҳбар унинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши ва давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органни кўрилган чоралар тўғрисида хабардор қилиши шарт. Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни олгач, ушбу Қонунга мувофиқ давлат назоратини амалга оширувчи давлат органларига тегишли ахборотни киритиши шарт.
15-модда. Махфийлик
Давлат буюртмачисининг ёки давлат харидлари электрон тизими операторининг ходими ўзининг давлат харидлари ижрочилари ёки ҳар қандай бошқа шахс билан муносабатларида, агар бундай ахборотни ошкор этмаслик давлат хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлса ёки агар бундай ахборотнинг ошкор этилиши қонунчиликка зид бўлса, уларга риоя этилишини таъминлашга монелик қилса, давлат харидлари субъектларининг қонуний манфаатларига зарар етказса ёхуд инсофли рақобатга тўсқинлик қилса, агар давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган бундай ахборотни ошкор этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, ҳеч бир ахборотни ошкор этишга ҳақли эмас.
Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган бундай ахборотни ошкор этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, ушбу қарорнинг шартларига риоя этилади.
Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиб, унинг харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиши билан боғлиқ таклифда ўзи кўрсатган барча маълумотларнинг эълон қилинишига розилик билдиради.
2-боб. Давлат харидлари соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
16-модда. Давлат харидлари соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мақсадлари
Давлат харидлари соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мақсадлари:
давлатнинг стратегик мақсадлари ва вазифаларига эришиш;
давлат буюртмачиларининг товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эҳтиёжларини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини ва бошқа давлат дастурларини бажариш;
давлатнинг ижтимоий вазифаларни ҳал қилиш бўйича функцияларини бажариш;
давлат хизматларини кўрсатиш учун давлат харидлари субъектларига қулай муҳитни шакллантиришдан, шунингдек давлат харидларини амалга оширишда коррупцияга ва қонунчиликнинг бошқача тарзда бузилишларига қарши курашишдан иборат.
Давлат харидларини амалга оширишда ижтимоий-иқтисодий сиёсат устуворликлари, шу жумладан юқори технологик ва инновацион ишлаб чиқаришларнинг яратилиши, қулай экологик вазиятнинг сақланиши ҳисобга олинади.
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда камида учта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этса, агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига кўра ушбу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга таклифларни баҳолашда фойдаланиладиган имтиёзлар ва преференциялар берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди чет давлатлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин. Бундай давлат харидини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида белгиланади.
17-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат харидлари соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
давлат харидлари соҳасида давлат сиёсати шаклланиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
давлат харидлари соҳасида бюджет тизими бюджетлари маблағларидан оқилона фойдаланиш, харид қилиш тартиб-таомиллари турларини такомиллаштириш ва уларнинг қўлланилишини кенгайтириш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлаш юзасидан чоралар кўради;
давлат буюртмачиларининг давлат харидлари соҳасидаги фаолияти устидан назорат бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш ва таққослаш усулларини ҳамда мезонларини, шунингдек улар ўтказилишини ташкил этиш тартибини белгилайди;
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш ва тендерда иштирок этиш учун электрон шаклда таклифлар бериш тартибини белгилайди;
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия таркибини тасдиқлайди.
18-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат харидлари соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органдир (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади).
Ваколатли орган:
давлат харидлари соҳасида давлат томонидан тартибга солишни ва давлат сиёсатини амалга оширади;
давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тизимини, шу жумладан, электрон тизимни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқаришнинг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш бўйича чоралар кўради;
давлат харидлари электрон тизими операторларини ҳамда уларнинг давлат харидларини ташкил этиш ва амалга оширишга тааллуқли фаолияти тартибини, шунингдек махсус ахборот портали фаолияти тартибини белгилайди;
давлат харидларининг электрон тизимига нисбатан талабларни белгилайди;
иқтисодий жиҳатдан энг фойдали таклифни баҳолаш усулини қўллаш тартибини (баҳолашнинг нархга асосланмаган мезонларини) ишлаб чиқади;
давлат харидлари бўйича ахборотни жойлаштириш, ошкор қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини ҳамда ҳажмларини, шунингдек товарга (ишга, хизматга) ҳамда давлат харидларини амалга ошириш усулига қараб эълон қилишга доир қўшимча талабларни белгилайди;
харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш тўғрисидаги эълонларнинг, харид қилиш ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлайди;
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Шартномаларнинг ягона реестрини юритиш тартибини белгилайди;
давлат харидлари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилиши устидан мониторинг ва назоратни таъминлайди;
давлат харидлари субъектларидан ахборотларни сўраб олади, жамлайди, уларни таҳлил қилади ва ҳисоботларни шакллантиради;
давлат харидлари соҳасида харид қилиш ва коррупцияга қарши курашиш стандартлари бўйича сертификатлаштириш тизимини жорий этишга доир таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади.
3-боб. Давлат харидларининг субъектлари
19-модда. Давлат буюртмачилари
Ушбу Қонун мақсадлари учун давлат буюртмачилари деганда қуйидагилар тушунилади:
1) бюджет буюртмачилари:
давлат органлари ва муассасалари;
бюджет ташкилотлари;
харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар;
давлат мақсадли жамғармалари;
бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар;
2) корпоратив буюртмачилар:
давлат корхоналари;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар.
Корпоратив буюртмачилар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан юритилади ва ахборот алмашинуви орқали махсус ахборот порталида шакллантирилади.
Давлат буюртмачиси:
мустақил равишда ёки ихтисослашган ташкилотни жалб этган ҳолда товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бошланғич нархини белгилаш, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно;
давлат харидларини амалга оширишда ўз расмий веб-сайтига ёки ўзининг юқори турувчи органи расмий веб-сайтига, шунингдек оммавий ахборот воситаларига эълон жойлаштириш;
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларидан энг яхши таклифларни танлашни ва тендерни ўтказишда давлат харидлари тўғрисидаги шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузиш ва (ёки) шартнома мажбуриятларини бажариш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайдиган закалат ёки банк кафолатини киритишни талаб қилиш;
харид қилиш тартиб-таомилларининг барча иштирокчиларига татбиқ этиладиган таклифларни тақдим этиш муддатларини узайтириш;
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари таклифларининг амал қилиш муддатини муайян даврга узайтириш тўғрисидаги таклиф билан уларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат буюртмачиси қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Давлат буюртмачиси:
давлат харидларини режалаштириши;
ушбу Қонунга мувофиқ харид қилиш тартиб-таомили турини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиши;
қонунчиликда белгиланган тартибда давлат харидларини амалга ошириши;
давлат харидлари тўғрисидаги ахборотни қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда махсус ахборот порталига жойлаштириши;
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг товарлар (ишлар, хизматлар) ва давлат харидларининг тартиб-таомиллари билан боғлиқ сўровлари бўйича уларга қонунчиликка мувофиқ тушунтиришлар бериши;
харид қилиш тартиб-таомилларининг ғолиб деб топилган иштирокчилари билан шартномалар тузиши, шунингдек уларнинг ижро этилишини таъминлаши;
давлат харидларини амалга оширишда аффилланганлик тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши;
бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт.
Корпоратив буюртмачилар ўзи амалга оширган давлат харидлари тўғрисида ваколатли органга ҳар чоракда ахборот тақдим этади.
Давлат буюртмачисининг зиммасида қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Давлат буюртмачисининг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мажбуриятлари ва вазифалари давлат буюртмачисининг раҳбарияти, харид комиссиялари ва харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул бўлган давлат буюртмачисининг таркибий бўлинмалари ёки алоҳида ходимлари томонидан амалга оширилиши керак.
20-модда. Харид комиссияси
Харид комиссияси харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш чоғида давлат буюртмачиси томонидан шакллантириладиган, ушбу тартиб-таомилларни ўтказиш тартибида шакллантирилиши талаб этиладиган коллегиал органдир.
Харид комиссияси ишининг асосий мақсади харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини буюртмага мувофиқлик даражаси бўйича холис баҳолашдан ва тартибга солишдан ҳамда давлат харидлари рақобатлашув усуллари орқали амалга оширилганда ғолибни (ғолибларни) танлашдан иборат.
Харид комиссияси давлат буюртмачиси ҳузурида фаолият кўрсатадиган, давлат буюртмачисининг тегишли қарорлари билан шакллантириладиган ва тарқатиб юбориладиган органдир.
Харид комиссияси тоқ сонли аъзолардан иборат бўлади, унинг аъзолари таркиби ва сони харид қилиш тартиб-таомилининг турига боғлиқ бўлади ҳамда қонунчиликка мувофиқ ва олинаётган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хусусиятлари инобатга олинган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
Харид комиссияси аъзолари холис бўлиши ва харид қилиш тартиб-таомили ғолибини танлашдан шахсан манфаатдор бўлмаслиги керак.
Харид комиссиясининг ишига раис раҳбарлик қилади, у харид комиссияси мажлисларини чақиради ва олиб боради, овозга қўйишни ва харид комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларни эълон қилади, шунингдек харид комиссияси мажлисларининг баённомаларини имзолайди. Харид комиссияси раиси йўқлигида унинг вазифаларини ўринбосари бажаради.
Харид комиссиясининг тезкор фаолиятини унинг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган масъул котиби ташкил этади.
Харид комиссиясининг ҳар бир аъзоси овоз беришда ёқлаб овоз бериши, қарши овоз бериши ёки унда иштирок этишдан бош тортиши мумкин. Харид комиссиясининг раиси овоз беришда иштирок этишдан бош тортиш ҳуқуқига эга эмас.
Харид комиссиясининг мажлислари харид комиссияси аъзолари ҳозирлигида юзма-юз ўтказилади. Юзма-юз мажлислар видеоконференциялар (телеконференциялар ва ҳоказо) шаклида ўтказилиши мумкин.
Харид комиссияси энг яхши таклифларни танлашни ва тендерни электрон шаклда ўтказиш чоғида ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб овоз бериш ҳуқуқига эга.
Харид комиссияси давлат харидларининг предметидан келиб чиққан ҳолда, ўз фаолиятини амалга ошириш учун экспертларни, шунингдек бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва давлат буюртмачисининг юқори турувчи ташкилоти мутахассисларини жалб этиш мумкин.
Ваколатли орган вакилини бошқа давлат буюртмачисининг харид комиссияси таркибига киритишга йўл қўйилмайди.
Харид комиссияси тўғри шакллантирилиши учун давлат буюртмачиси масъулдир.
Харид комиссияси қарори харид комиссияси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда харид комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз бўлади.
Харид комиссияси аъзоларида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжуд бўлган тақдирда, харид комиссиясининг бундай аъзоси бу масала кўриб чиқилган мажлисда ўзини ўзи рад этиши ва мазкур масала бўйича овоз беришда иштирок этмаслиги керак, бу ҳақда харид комиссияси мажлисининг баённомасида қайд этилади.
Агар харид комиссиясига мазкур комиссия аъзосининг аффилланганлиги мавжудлиги тегишли масала юзасидан қарор қабул қилингунига қадар маълум бўлиб қолган бўлса, унинг ўзи эса ўзини ўзи рад этмаган бўлса, бундай аъзонинг мазкур масала бўйича овоз беришига йўл қўйилмайди.
Агар харид комиссиясига тегишли масала бўйича овоз берган мазкур комиссия аъзосининг аффилланганлиги мавжудлиги қарор қабул қилинганидан кейин маълум бўлиб қолган бўлса, бундай аъзонинг овози мазкур масала бўйича овоз бериш натижаларидан чиқариб ташланади.
Харид комиссияси қуйидаги вазифаларни бажаради:
харид қилиш ҳужжатларини келишади;
таклифлар қабул қилиш муддатларини белгилайди;
таклифларни очиш тартиб-таомилларини белгилайди;
таклифларни баҳолаш мезонларини ва усулларини белгилайди;
зарур бўлганда таклиф киритиш тартибини, ҳажмини ва уни таъминлаш шаклини белгилайди;
харид қилиш тартиб-таомили иштирокчиларининг таклифларини очишни амалга оширади;
дастлабки малака танловини ўтказади, агар харид қилиш ҳужжатлари шартларида бу назарда тутилган бўлса;
зарур бўлганда дастлабки малака танлови натижаларини ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилади;
зарур бўлганда баҳолаш гуруҳини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
харид қилиш тартиб-таомилларини ушбу Қонунга мувофиқ амалга оширади;
харид қилиш тартиб-таомилларининг рақобатлашув турлари ғолибини ва зарур бўлганда захирадаги ғолибни белгилайди ёки савдони амалга ошмаган деб топади.
Харид комиссияси давлат харидлари ижрочисини аниқлаш тартиб-таомилларининг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги, ўзи қабул қилаётган қарорларнинг асослилиги ва беғаразлиги учун жавобгар бўлади.
Харид комиссияси давлат харидларининг бошқа субъектлари томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар учун жавобгар бўлмайди.
Харид комиссияси томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинадиган қарорлар давлат буюртмачиси ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари учун мажбурийдир.
21-модда. Ихтисослашган ташкилот
Ихтисослашган ташкилот давлат буюртмачисининг топшириғига кўра товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларини амалга оширишни ташкил этиш бўйича шартномага асосан пулли асосда хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсдир.
Давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказишни ташкил этиш мақсадида ихтисослашган ташкилотни жалб қилишга ҳақли.
Шартноманинг муҳим шартларини белгилаш ва шартномани имзолаш фақат давлат буюртмачиси томонидан амалга оширилади.
Ихтисослашган ташкилотни жалб қилиш ушбу Қонунда белгиланган талаблар ва мезонлар асосида давлат буюртмачиси томонидан амалга оширилади.
Ихтисослашган ташкилотлар давлат харидларини ўтказишни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
юридик шахс мақомига эга бўлиши;
ихтисослашган ташкилотнинг муассислари орасида давлат харидининг бошқа субъектлари бўлмаслиги;
давлат харидларини ўтказишни ташкил этиш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш бўйича амалий тажрибага эга бўлган бир нафардан кам бўлмаган ходимга эга бўлиши;
махсус ахборот порталига уланиш имконини таъминловчи дастурий-техник воситаларга эга бўлиши.
Ихтисослашган ташкилот давлат буюртмачисидан харид тартиб-таомилларини ўтказишни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун зарур ахборотни олиш ҳуқуқига эга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ихтисослашган ташкилот:
давлат буюртмачисининг талабига биноан харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказишни ташкил этишнинг исталган босқичида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши;
давлат харидларининг асосий принципларига риоя этган ҳолда хизматлар кўрсатиши;
давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органнинг, Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг сўровига кўра ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши;
харид қилиш тартиб-таомилларининг инсофсиз иштирокчиларнинг давлат харидларида иштирок этишига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриши;
ҳар бир давлат хариди учун харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказишни ташкил этиш учун масъул бўлган шахсни белгилаши;
харид қилиш тартиб-таомилларини ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ташкил этиши шарт.
Ихтисослашган ташкилот қуйидаги хизматларни кўрсатади:
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бошланғич нархини аниқлайди, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно;
маркетинг тадқиқотларини ва бошқа тадқиқотларни ўтказади;
реклама ишларини ташкил этади;
харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш тўғрисидаги хабарномалар, эълонлар матнларини, харид қилиш ҳужжатларини расмийлаштиради;
харид қилиш тартиб-таомиллари талаблари, шартлари ва улар бўйича тушунтиришлар матнларини қонунчиликка мувофиқ тайёрлайди;
давлат буюртмачисига харид қилиш тартиб-таомилининг турини таклиф қилади;
давлат буюртмачисининг ёзма мурожаатига кўра давлат харидларининг тартиби ва муддатлари тўғрисидаги ахборотни давлат харидларининг электрон тизимига ва махсус ахборот порталига қонунчиликка мувофиқ жойлаштиради;
ғолиблар билан имзоланадиган шартномалар лойиҳаларини тайёрлайди;
давлат буюртмачисининг ёзма топшириғига кўра бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари мавжудлиги тасдиқланган тақдирда, жойлаштиради;
давлат буюртмачисининг ёзма топшириғига кўра харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларига ўз таклифларининг амал қилиш муддатини муайян муддатга узайтириш тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилади;
харид комиссияси мажлисларининг баённомаларини расмийлаштиради;
харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш якунлари бўйича ҳисоботлар тузади;
харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш учун таклифномалар юборилишини таъминлайди.
Ихтисослашган ташкилот ёки унинг аффилланган шахси ўзи ташкилотчи бўлган харид қилиш тартиб-таомилида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси сифатида қатнашиши мумкин эмас.
Давлат буюртмачиси ихтисослашган ташкилотни ушбу моддада белгиланган талабларга мувофиқ жалб этиш учун жавобгардир.
Давлат харидларининг амалга оширилиши чоғида ихтисослашган ташкилот томонидан ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолларда жавобгарлик давлат буюртмачиси ва ихтисослашган ташкилот зиммасига юклатилади.
22-модда. Эксперт, эксперт ташкилоти
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида маслаҳат ва (ёки) таклифларни кўриб чиқиш, баҳолаш ҳамда таққослаш бўйича хулоса олиш учун экспертлар ёки эксперт ташкилотлари тегишли шартнома асосида жалб этилиши, шу жумладан текин асосда жалб этилиши мумкин.
Эксперт маслаҳат хизматларини кўрсатиш ва (ёки) хулоса бериш учун давлат харидлари предмети билан боғлиқ соҳада махсус билимларга эга бўлган жисмоний шахсдир.
Эксперт ташкилоти ходимлари маслаҳат хизматларини кўрсатиш ва (ёки) хулоса бериш учун давлат харидлари предмети билан боғлиқ соҳада махсус билимларга эга бўлган юридик шахсдир.
Эксперт, эксперт ташкилоти хизматларни давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этган ҳолда кўрсатиши шарт.
23-модда. Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси
Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси (бундан буён матнда иштирокчи деб юритилади) харид қилиш тартиб-таомилида давлат харидларини бажариш учун талабгор сифатида иштирок этаётган, Ўзбекистон Республикасининг резиденти ёки норезиденти бўлган жисмоний ёки юридик шахсдир.
Иштирокчи:
давлат харидлари тўғрисидаги ахборотдан қонунчиликда назарда тутилган ҳажмда фойдаланиш;
давлат буюртмачисига ёки ушбу буюртмачи томонидан жалб этилган ихтисослашган ташкилотга муайян давлат харидларининг тартиб-таомиллари, уларни ўтказиш талаблари ва шартлари бўйича сўровлар бериш ҳамда улардан тушунтиришлар олиш;
харид комиссияси томонидан таклифлар очилаётганда белгиланган тартибда иштирок этиш;
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга харид қилиш тартиб-таомиллари натижалари юзасидан шикоят қилиш;
қонунчиликка мувофиқ таклифларга ўзгартиришлар киритиш ёки уларни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Иштирокчи:
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган таклифлар ва ҳужжатларни тақдим этиши ҳамда тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгар бўлиши;
асосий бенефициар мулкдор тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиши;
ғолиб деб топилган тақдирда, давлат буюртмачиси билан қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва муддатларда шартнома тузиши шарт.
Иштирокчи ва унинг аффилланган шахси электрон дўкон, аукцион, энг яхши таклифларни танлаш ва тендер бўйича айни битта лотда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.
24-модда. Давлат харидларининг ижрочиси
Давлат харидларининг ижрочиси (бундан буён матнда ижрочи деб юритилади) харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича ғолиб деб топилган ва ўзи билан давлат харидлари тўғрисида шартнома тузилган иштирокчидир.
Ижрочи:
давлат буюртмачиси билан тузилган шартномани бажариш жараёнида тушунтиришлар олиш учун унга мурожаат қилиш;
етказиб берилган товар (иш, хизмат) учун ҳақ олиш;
шартнома шартларига мувофиқ ва (ёки) қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Ижрочи:
қонунчилик талабларига риоя этиши;
шартномани унинг шартларига мувофиқ бажариши;
асосий бенефициар мулкдор тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиши;
шартномани бажариш жараёнида давлат буюртмачисига ёки ваколатли давлат органига унинг сўрови бўйича тушунтиришлар ва ахборот бериши шарт.
25-модда. Давлат харидлари электрон тизимининг оператори
Давлат харидлари электрон тизимининг оператори давлат харидларининг субъектларига давлат харидларининг электрон тизимларида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатадиган, давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан белгиланадиган махсус ваколатли юридик шахсдир.
Давлат харидлари электрон тизимининг оператори:
давлат харидлари электрон тизимининг узлуксиз ишлашини, унга жойлаштирилган ахборотнинг бут сақланишини ва бир бутунлигини, ўз электрон ресурсининг тегишли давлат бошқаруви органларининг расмий веб-сайтлари ва ахборот тизимлари ҳамда махсус ахборот портали билан белгиланган тартибда уйғун ишлашини таъминлайди;
қонунчиликка мувофиқ ахборотнинг электрон шаклда сақланишини, шу жумладан электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларнинг сақланишини таъминлаш, шунингдек харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказишда давлат харидларининг электрон тизимини тўғри ишлаши учун жавобгар бўлади;
ўз электрон ресурсини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аппарат-техника воситаларига жойлаштиради;
ваколатли орган, давлат харидлари жараёнида иштирок этаётган бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликни амалга оширади.
Давлат харидлари электрон тизимининг оператори:
иштирокчи, ижрочи сифатида, шунингдек ўзининг электрон тизимида давлат буюртмачиси сифатида давлат харидларида иштирок этишга, уларнинг аффилланган шахси бўлишга;
давлат харидларини амалга ошириш ва нарх белгилаш жараёнига аралашишга, контрагентларни танлашда ва шартномалар тузишда давлат харидлари субъектларининг эркинлигини чеклашга, шунингдек давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқларини бошқача тарзда чеклашга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
узатиладиган, олинадиган ва сақланадиган электрон ҳужжатлар ҳамда электрон хабарларнинг ишончлилигини, шунингдек агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини назорат қилишга ёки текширишга;
давлат харидлари субъектлари томонидан жойлаштириладиган электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларнинг мазмунини ўзгартиришга ҳақли эмас.
Давлат харидлари электрон тизимининг оператори давлат харидлари субъектларининг ушбу операторга бериладиган электрон ҳужжатлари ва электрон хабарларининг, шу жумладан бўлажак давлат харидлари тўғрисида давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштириладиган ахборотнинг мазмуни билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.
4-боб. Давлат харидлари жараёнига доир умумий талаблар
26-модда. Давлат харидлари жараёни
Давлат харидлари жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
давлат харидларини режалаштириш;
харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш;
шартномани тузиш ва бажариш;
давлат харидлари мониторинги.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига ва бошқа давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни «фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида «fast-track» усулида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) амалга оширишга йўл қўйилади.
27-модда. Махсус ахборот портали
Махсус ахборот портали ваколатли орган томонидан юритиладиган, давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги эълонлар, давлат харидларининг якунлари, иштирокчиларнинг таклифлари ҳақидаги ахборотни ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборотни электрон шаклда кўздан кечиришни, шунингдек амалга оширилган электрон давлат харидлари тўғрисида давлат харидлари электрон тизимларининг операторлари томонидан киритиладиган (юбориладиган) ахборотни тўплашни таъминловчи веб-сайтдир (махсус электрон платформа).
Махсус ахборот порталида:
давлат харидлари тўғрисидаги ахборотнинг жамоатчилик учун очиқлиги;
давлат харидлари соҳасидаги ахборотни жамлаш, унга ишлов бериш ва таҳлилий ҳисоботни шакллантириш;
давлат харидларининг электрон тизимлари ва бошқа ахборот тизимлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли давлат органлари томонидан давлат харидлари субъектларининг ўз вазифаларини ушбу Қонун ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари доирасида амалга ошираётганлиги устидан мониторинг ва назорат ўтказиш таъминланади.
Махсус ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш, давлат харидлари мониторинги ва назоратини ўтказиш жараёнлари тизимлаштирилади.
Бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича тўловлари махсус ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот жойлаштириш жараёнлари тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
28-модда. Давлат харидларининг электрон тизими
Давлат харидлари субъектларининг ҳамкорлигини, электрон давлат харидлари жараёнидаги харид қилиш тартиб-таомиллари ўтказилишини таъминлайдиган ташкилий, ахборотга оид ва техник ечимларнинг дастурий мажмуи давлат харидларининг электрон тизимидир.
Давлат харидларининг электрон тизими ваколатли орган томонидан белгиланган талабларга, шу жумладан:
техник параметрларга оид талабларга;
техник ва технологик имкониятларга оид талабларга;
ахборотни ва тегишли маълумотларни сақловчи асбоб-ускуналарнинг жойлашиш ерига оид талабларга;
ахборот хавфсизлиги усуллари ва шартларига;
махсус ахборот портали ва бошқа ташқи ахборот тизимлари билан ҳамкорлик имкониятларига;
харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказишга оид талабларга;
давлат харидлари субъектларининг, ваколатли органнинг ва харид қилиш тартиб-таомиллари устидан давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли давлат органларининг тизимдан фойдаланиш имкониятларига;
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа талабларга мос бўлиши керак.
29-модда. Давлат харидларини режалаштириш
Давлат харидларини режалаштириш давлат буюртмачиси томонидан амалга оширилади ва харидларни тизимлаштиришдан, давлат харидларини режалаштириш ҳамда бюджет ва инвестиция жараёнларидаги режалаштириш, шунингдек хўжалик фаолиятини режалаштириш ўртасида ўзаро алоқани таъминлашдан иборат бўлади.
Давлат харидларининг йиллик режа-жадвали бюджет буюртмачилари томонидан жорий йилнинг 25 мартига қадар махсус ахборот порталида жойлаштирилади.
Келгуси йил учун давлат харидларининг йиллик режа-жадваллари корпоратив буюртмачилар томонидан жорий йилнинг 25 декабрига қадар махсус ахборот порталида жойлаштирилади.
Келгуси чорак учун давлат харидларининг чораклик режа-жадваллари давлат буюртмачилари томонидан жорий чорак охирги ойининг 25 санасига қадар махсус ахборот порталида жойлаштирилади.
30-модда. Харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари
Харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат:
электрон дўкон;
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион;
энг яхши таклифларни танлаш;
тендер;
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари.
Харид қилиш тартиб-таомиллари электрон шаклда амалга оширилиши мумкин.
31-модда. Давлат харидлари тўғрисидаги ахборот
Давлат харидлари тўғрисидаги ахборот жумласига қуйидагилар киради:
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик;
давлат харидларининг режа-жадваллари;
давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар;
ҳужжатларнинг намунавий шакллари;
харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш учун зарур бўлган намунавий шартномалар;
давлат харидлари босқичларининг натижалари тўғрисидаги ахборот;
Шартномаларнинг ягона реестри;
Ягона етказиб берувчилар реестри;
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри;
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг қарорлари;
давлат харидлари бўйича статистик ахборот.
Давлат харидлари тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталида эълон қилинади.
Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ, холис ва ишончли бўлиши керак.
32-модда. Баҳолаш мезонларига ва тартиб-таомилларига тааллуқли қоидалар
Иштирокчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича давлат харидларига тааллуқли бўлган таклифларини баҳолаш мезонларида:
нарх;
етказиб бериш базиси;
етказиб бериш муддатлари;
тавсифномалар ва сифат кўрсаткичлари;
эксплуатация қилиш (фойдаланиш) муддати;
тўлов ва кафолатлар шартлари;
муайян даврдаги эксплуатация қилишга, шу жумладан фойдаланиш ва таъмирлашга доир харажатлар;
қонунчилик талабларига зид бўлмаган бошқа мезонлар назарда тутилади.
Давлат буюртмачиси томонидан белгиланадиган давлат хариди шартларида иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш мезонлари, уларнинг нисбий қиймати, баҳолаш тартиб-таомиллари доирасида баҳолаш мезонларини қўллаш тартиби бўлиши керак.
Иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш ва ғолибни аниқлашда давлат буюртмачиси фақат харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган баҳолаш мезонлари ва тартиб-таомилларидан фойдаланади ҳамда бу мезонлар ва тартиб-таомилларни ушбу ҳужжатларда баён этилган тартибда қўллайди.
Давлат харидларини амалга оширишда экологик муҳитни яхшилашга кўмаклашиш ёки атроф-муҳитга бўлган салбий таъсирни камайтириш мақсадида иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш ва ижрочини аниқлаш жараёнида энергия самарадорлиги, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик жиҳатдан мақбул материаллардан ҳамда иккиламчи хом ашёдан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш каби мезонлардан ва харид қилинаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) экологик мақбуллигини баҳолашга оид бошқа омиллардан фойдаланилиши мумкин.
33-модда. Давлат харидлари қийматини баҳолашга тааллуқли қоидалар
Давлат харидлари қийматининг бозор нархларига мувофиқлигини баҳолаш учун давлат буюртмачиси очиқ ахборот манбаларидаги ахборотлардан ёки бошқа ишончли манбалардан фойдаланади.
34-модда. Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидлари тавсифига ва шартнома шартларига тааллуқли қоидалар
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди тавсифи холис, функционал ва умумий хусусиятга эга. Тавсифда товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидининг тегишли техник, сифат, зарур ҳолларда эксплуатация қилиниш хусусиятлари кўрсатилади.
Давлат харидларининг тавсифи товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) техник хоссаларидан келиб чиққан ҳолда, таснифларни, режаларни, чизмаларни, эскизларни, талабларни ҳамда синовлар ва синов усуллари, қадоқлаш, тамғалаш ҳақидаги ёки мувофиқлик сертификати, шунингдек шартли белгилар ва атамалар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши мумкин.
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди тавсифига аниқ товар белгисига ёки номига, патентга, конструкцияга ёки моделга, у мансуб бўлган муайян манбага ёки ишлаб чиқарувчига, эксклюзив ваколатли ҳуқуққа доир талаблар ёки ҳаволалар киритилмаслиги керак, бундан товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди хусусиятларини таърифлашнинг бошқа етарлича аниқ усули мавжуд бўлмаган ҳоллар мустасно ва бунда давлат харидининг тавсифига «ёки аналоги» деган сўзлар киритилиши керак, бундан товарларнинг бир-бирига мос келмаслиги ҳоллари мустасно.
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди тавсифида қуйидагилар бўлиши керак:
товарларнинг сони;
бажарилиши (кўрсатилиши) керак бўлган ишлар (хизматлар);
товарлар етказиб берилиши лозим бўлган ёки ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши керак бўлган жой;
товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишнинг мақбул ёки талаб этиладиган муддатлари, агар улар мавжуд бўлса.
Харид қилиш ҳужжатларида харид қилинадиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат буюртмачиси томонидан белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш имконини берадиган кўрсаткичлар бўлиши керак. Бунда шундай кўрсаткичларнинг энг кўп ва (ёки) энг кам қийматлари, шунингдек ўзгартирилиши мумкин бўлмаган кўрсаткичларнинг қийматлари кўрсатилади.
Зарур бўлганда давлат буюртмачиси томонидан товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) кафолат муддатига ва (ёки) уларнинг сифатига бериладиган кафолатлар ҳажмига, товарга кафолат хизмати кўрсатишга, товардан фойдаланиш харажатларига, товарни монтаж қилиш ва созлашнинг мажбурийлигига, товардан фойдаланувчи ва унга хизмат кўрсатувчи шахсларни ўқитишга доир талаблар белгиланади.
Машиналар ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчи ижрочи аниқланган тақдирда давлат буюртмачиси харид қилиш ҳужжатларида товарнинг кафолат муддатига ва (ёки) унинг сифатига бериладиган кафолатлар ҳажмига, товарга кафолат хизмати кўрсатишга, товарга кафолат муддати мобайнида хизмат кўрсатиш харажатларига, шунингдек товарни монтаж қилиш ва созлашга доир, агар бу товарнинг техник ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, талабларни белгилайди. Янги машиналар ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчи ижрочи аниқланган тақдирда давлат буюртмачиси харид қилиш ҳужжатларида ушбу товарни ишлаб чиқарувчининг ва (ёки) етказиб берувчининг кафолатини тақдим этишга ҳамда бундай кафолатнинг амал қилиш муддатига нисбатан қўшимча равишда талаблар белгилайди. Бундай кафолатни бериш ушбу товар билан бирга амалга оширилади.
Агар товарларнинг давлат хариди тавсифида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, етказиб берилаётган товар янги бўлиши керак.
Харид қилиш ҳужжатларига товарни ишлаб чиқарувчига, иштирокчига нисбатан давлат харидларининг асосий принципларига зид бўлган, ошириб юборилган талабларни, шу жумладан иштирокчининг малакасига нисбатан ошириб юборилган талабни (шу жумладан товарнинг, ишнинг ёки хизматнинг сифатига, техник хусусиятларига доир талаблар, товарнинг функционал хусусиятларига (истеъмол қилиш хусусиятларига) доир талаблар шаклида) киритишга йўл қўйилмайди.
Харид қилиш тартиб-таомили натижаси бўйича тузилган шартномага қўшимча келишув унинг муҳим шартларини, хусусан товар (иш, хизмат), унинг сифати ва ассортиментини ўзгартириш, миқдорини ва баҳосини ошириш ҳамда етказиб бериш муддатини узайтириш тарзида ўзгартирмаса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилиши мумкин, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Шартнома бўйича унинг умумий бошланғич суммасининг 10 фоизидан ошмайдиган миқдордаги қўшимча ишлар ва хизматларни амалга ошириш юзасидан ўзгартириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
35-модда. Давлат харидларининг тили
Давлат харидлари тўғрисидаги ахборот давлат тилида эълон қилинади ва тарқатилади. Давлат харидлари тўғрисидаги ахборот давлат тили билан бир вақтда бошқа тилларда ҳам эълон қилиниши ва тарқатилиши мумкин. Бошқа тилларда эълон қилинаётган давлат харидлари тўғрисидаги ахборотнинг мазмуни давлат тилида эълон қилинган ахборотга мувофиқ бўлиши керак.
36-модда. Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар
Иштирокчилар қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши керак:
шартномани бажариш учун зарур техник, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;
шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалик;
солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;
ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.
37-модда. Иштирокчиларга қўшимча талаблар қўйиладиган давлат хариди
Давлат буюртмачиси зарур бўлганда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ўзига хос хоссаларидан ёки хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда иштирокчиларга қўшимча талаблар белгилашга ҳақли.
Иштирокчиларга қўйиладиган қўшимча талаблар давлат харидларининг асосий принципларга зид бўлмаслиги керак.
Давлат хариди тўғрисидаги ахборотда иштирокчиларга қўйиладиган қўшимча талаблар ушбу ахборот эълон қилинган пайтда кўрсатилган бўлиши керак.
Иштирокчиларга қўшимча талаблар қўйиладиган давлат харидида иштирок этиш учун иштирокчилар дастлабки малака танловидан ўтади.
38-модда. Биргаликдаги давлат харидлари
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) биргаликдаги давлат харидларини шакллантириш икки ва ундан ортиқ давлат буюртмачисининг давлат харидлари режа-жадвалларига кўра амалга оширилади.
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) биргаликдаги давлат харидларини шакллантириш бир давлат дастурида ёки лойиҳалар портфелида иштирок этаётган давлат буюртмачиларида амалга оширилиши керак.
39-модда. Таклифларни таъминлаш
Харид комиссияси иштирокчиларга нисбатан таклифларнинг гаров, кафолат, закалат тарзида ёхуд қонунчиликда назарда тутилган бошқа усулда таъминланиши зарурлиги тўғрисидаги талабни белгилашга ҳақли.
Иштирокчиларга нисбатан таклифларнинг таъминланиши зарурлиги тарзидаги талаб барча иштирокчиларга тааллуқли бўлади ва давлат харидларининг шартларида кўрсатилади.
Харид комиссияси иштирокчиларга нисбатан таклифларнинг таъминланиши зарурлиги тарзида талаб белгилаган тақдирда, таклифлар юборилгунига қадар иштирокчи давлат буюртмачисига таъминотнинг мақбуллигини тасдиқлаш тўғрисида сўров юборишга ҳақли. Давлат буюртмачиси бундай сўровга икки иш куни давомида жавоб беради.
Давлат буюртмачиси таклифни таъминлаш суммаси тўланишини талаб қилмайди ва таъминлаш тўғрисидаги ҳужжатни бир иш куни давомида қайтаради ёки қуйидаги воқеалардан бири юз берганидан кейин унинг қайтарилишини таъминлайди:
таклифни таъминлашнинг амал қилиш муддати тугаши;
шартноманинг кучга кириши ва ушбу шартноманинг бажарилиши таъминланиши, агар бундай таъминлаш давлат хариди шартларида талаб этилса;
давлат харидларининг бекор қилиниши;
таклифларни юборишнинг охирги муддати тугагунига қадар таклифнинг чақириб олиниши.
40-модда. Музокаралар олиб боришни тақиқлаш
Харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда давлат буюртмачисининг давлат харидлари электрон тизимининг оператори билан ва давлат харидлари электрон тизими операторининг иштирокчи билан, шунингдек давлат буюртмачисининг ғолиб аниқлангунига қадар иштирокчилар билан музокаралар олиб боришига йўл қўйилмайди.
41-модда. Харид қилиш ҳужжатлари ва харид қилиш тартиб-таомиллари юзасидан тушунтиришлар
Иштирокчилар харид қилиш ҳужжатлари ва қўлланилаётган харид қилиш тартиб-таомили юзасидан тушунтиришлар олиш учун давлат буюртмачисига ёки у томонидан жалб этилган ихтисослашган ташкилотга мурожаат қилиши мумкин.
Давлат буюртмачиси ёки у томонидан жалб этилган ихтисослашган ташкилот харид қилиш ҳужжатлари ва қўлланилаётган харид қилиш тартиб-таомили юзасидан тушунтириш бериш тўғрисида сўров олганидан кейин сўралган тушунтиришларни икки иш куни ичида тақдим этади.
Харид қилиш ҳужжатлари ва харид қилиш тартиб-таомили хусусида тушунтиришлар харид қилиш ҳужжатлари ва қўлланилаётган харид қилиш тартиб-таомили юзасидан тушунтириш бериш тўғрисидаги сўрови билан бир хил шаклда тақдим этилади.
42-модда. Иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари
Харид комиссияси ёки давлат харидлари электрон тизимининг оператори иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатади, агар:
у тўғрисида Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд мавжуд бўлса;
унда солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;
ўзига нисбатан банкротлик тартиб-таомиллари жорий этилган бўлса;
иштирокчи харид қилиш ҳужжатларининг малака, техник ва тижорат талабларига жавоб бермаса;
иштирокчи давлат харидлари жараёнида давлат буюртмачиси томонидан бирор-бир хатти-ҳаракатнинг содир этилишига, қарор қабул қилинишига ёки бирор-бир харид қилиш тартиб-таомилининг қўлланилишига таъсир ўтказиш мақсадида давлат буюртмачисининг ёки бошқа давлат органининг исталган ҳозирги ёки собиқ мансабдор шахсига ёки ходимига ҳар қандай шаклдаги ҳақни, ишга ёллаш тўғрисидаги таклифни ёхуд исталган бошқа қимматбаҳо ашёни ёки хизматни бевосита ёхуд билвосита таклиф қилса, берса ёки беришга розилик билдирса;
иштирокчи рақобатга қарши ҳаракатларни содир этса ёки қонунчиликни бузган ҳолда манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарса, шунингдек аффилланганлик ҳоллари аниқланса.
Харид комиссиясининг ёки давлат харидлари электрон тизими операторининг иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш тўғрисидаги қарори ва бунинг сабаблари харид қилиш тартиб-таомиллари ҳақидаги ҳисоботга киритилади ҳамда улар ҳақида тегишли иштирокчига дарҳол хабар берилади.
43-модда. Ғолиб бўлган таклифнинг акцепти ҳамда акцепт учун асослар
Давлат буюртмачиси ўтказилган харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича ғолиб бўлган таклифнинг акцепти тўғрисида қарор қабул қилади.
Ғолиб бўлган таклифнинг акцепти қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин, агар:
давлат харидлари бекор қилинмаган бўлса;
ғолиб бўлган таклифни юборган иштирокчи четлатилмаган бўлса;
харид қилиш тартиб-таомиллари бузилмаган бўлса.
44-модда. Давлат харидини бекор қилиш
Давлат буюртмачиси ғолиб бўлган таклиф акцептига қадар исталган вақтда давлат харидини бекор қилиш ҳуқуқига эга. Давлат хариди бекор қилинган тақдирда давлат буюртмачиси бундай қарор қабул қилингандан кейин уч иш куни ичида давлат харидларининг электрон тизими орқали махсус ахборот порталида мазкур қарорнинг асослантирилган сабабларини эълон қилади.
Давлат буюртмачиси давлат хариди бекор қилинганлиги учун жавобгар бўлмайди, бундан бекор қилиш давлат буюртмачисининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибати бўлган ҳоллар мустасно.
45-модда. Одоб-ахлоқ қоидалари
Давлат буюртмачилари, давлат харидлари электрон тизимининг оператори, ихтисослашган ташкилотлар, эксперт ташкилотлари давлат харидларини амалга ошириш учун қуйидагиларни назарда тутувчи Одоб-ахлоқ қоидаларини қабул қилади:
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш чора-тадбирлари;
тегишли ходимларнинг касбий тайёргарлигини амалга ошириш тартиб-таомиллари ва унга доир талаблар.
Одоб-ахлоқ қоидаларида давлат буюртмачилари, давлат харидлари электрон тизимининг оператори, ихтисослашган ташкилотлар, эксперт ташкилотлари ходимларининг, харид комиссияси аъзоларининг касбга доир ва хизматдан ташқари фаолиятида одоб-ахлоқнинг ягона принциплари ва қоидалари, касбий тайёргарлигига доир талаблар белгиланади.
Давлат буюртмачисининг ва давлат харидлари электрон тизими операторининг масъул шахслари, ихтисослашган ва эксперт ташкилотларининг ходимлари, харид комиссияси аъзолари, шунингдек экспертлар томонидан иштирокчилар ҳамда ижрочилардан моддий ва номоддий бойликларни олиш тақиқланади.
Одоб-ахлоқ қоидалари давлат буюртмачиларининг ёки уларнинг юқори турувчи органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.
46-модда. Давлат харидлари жараёнидаги чекловлар
Давлат харидлари жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
агар иштирокчининг ва (ёки) ушбу иштирокчи ваколатли вакилининг яқин қариндошлари ижрочини танлаш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлса, шунингдек давлат буюртмачисининг ёки у томонидан жалб этилган ихтисослашган ташкилотнинг вакили бўлса, иштирокчининг давлат харидларида иштирок этишига;
иштирокчиларни камситишга, бошқа иштирокчиларга зарар етказган ҳолда бир иштирокчига имтиёзлар ёки преференциялар тақдим этишга, бундан ушбу Қонун 16-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
манфаатлар тўқнашувига;
давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидлари субъектларига таъсир ўтказишга, давлат харидларида иштирокчиларнинг иштирок этиши тўғрисидаги ахборотни ошкор этишга, уларнинг сонини асоссиз равишда чеклашга ёки уларнинг малакасига қўйилган талабларни оширишга, рақобатга йўл қўймасликнинг, уни чеклашнинг ёки бартараф этишнинг бошқа шаклларига;
давлат харидлари ўтказилиши тўғрисидаги эълоннинг матнига иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклайдиган қонунга хилоф талабларни киритишга;
нархларни ёки иштирокчиларни саралаш натижаларини бузиб кўрсатиш мақсадида иштирокчиларнинг олдиндан тил бириктиришига;
ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган ахборотни тақдим этишга ёки тарқатишга, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишни асоссиз равишда чеклашга;
давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга;
иштирокчиларнинг сунъий тарзда пасайтирилган нархлар бўйича таклифлар беришига, кейинчалик шартномани имзолашни ёки уни тегишли тарзда бажаришни рад этишига;
давлат хариди таркибига технологик ва функционал жиҳатдан ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлмаган товарларни (ишларни, хизматларни) киритишга;
фирибгарлик, сохталаштириш ва коррупциянинг намоён бўлишига;
молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга.
47-модда. Шартномаларнинг ягона реестри
Ваколатли орган давлат харидлари электрон тизимларининг ва махсус ахборот порталининг ахборотлар базалари ўртасида ахборот алмашиш орқали Шартномаларнинг ягона реестрини юритади.
Шартномаларнинг ягона реестрига қуйидаги ҳужжатлар ва ахборот киритилади:
давлат буюртмачисининг номи;
молиялаштириш манбаси;
ижрочини аниқлаш усули;
харид қилиш тартиб-таомилининг натижалари сарҳисоб қилинадиган сана ва шартнома тузиш асосларини тасдиқловчи ҳужжатнинг реквизитлари;
шартнома тузилган сана;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) номи, шартнома баҳоси ва уни бажариш муддати, товар (иш, хизмат) бирлигининг нархи, у келиб чиққан мамлакатнинг ва ишлаб чиқарувчининг номи;
ижрочи солиқ тўловчининг номи, фирма номи (агар мавжуд бўлса), жойлашган ери (юридик шахс учун — почта манзили), фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса), яшаш жойи (жисмоний шахс учун), ижрочининг солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки чет эллик шахс учун тегишли чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ижрочининг солиқ тўловчининг идентификация рақами аналоги, бенефициар мулкдор тўғрисидаги ахборот, бундан тарихий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган ва давлат музей, ахборот-кутубхона, архив фондларини, кино фондларини, фотосуратлар фондларини ва шунга ўхшаш фондларни тўлдириш учун мўлжалланган маданий қимматликларни, шу жумладан музей ашёларини ва музей коллекцияларини, шунингдек ноёб ва қимматбаҳо нашрларни, қўлёзмаларни, архив ҳужжатларини (шу жумладан уларнинг кўчирма нусхаларини) етказиб берувчи бўлган жисмоний шахс тўғрисидаги ахборот мустасно;
шартноманинг ўзгартирилган шартлари кўрсатилган ҳолда шартномани ўзгартириш тўғрисидаги ахборот;
шартномани ижро этиш тўғрисидаги ахборот, шу жумладан шартнома учун ҳақ тўлаш, шартномада назарда тутилган мажбуриятларни тегишли тарзда бажармаганлик муносабати билан молиявий санкциялар (жарималар, пенялар) ҳисобланиши тўғрисидаги ахборот;
бекор қилиш сабаблари ва асослари кўрсатилган ҳолда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ахборот.
Шартномаларнинг ягона реестридаги ахборот тўлов ундирилмаган ҳолда танишиб чиқиш учун очиқдир.
Шартномаларнинг ягона реестрини юритиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.
Қайси шартномалар тўғрисидаги ахборот Шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди.
48-модда. Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри ваколатли орган томонидан шакллантириладиган рўйхатдан иборат бўлиб, унга қуйидаги маълумотлар киритилади:
харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича белгиланган шартлар асосида давлат буюртмачиси билан шартнома тузишни ва давлат харидларини амалга оширишни рад этган ёки бошқача усулда бўйин товлаган харид қилиш тартиб-таомиллари ғолиблари тўғрисидаги;
мажбуриятларни бажармаганликда ёхуд тегишли тарзда бажармаганликда белгиланган тартибда айбдор деб топилган ижрочилар ҳақидаги, бундан мажбуриятлар бартараф этиб бўлмайдиган кучлар оқибатида бажарилмаган ёки тегишли тарзда бажарилмаган ҳоллар мустасно;
давлат харидлари жараёнида ёлғон ёки сохта ҳужжатларни тақдим этган, айни битта лотда иштирок этган аффилланган шахслар ёки манфаатлар тўқнашуви тўғрисида маълумотларни очиб бермаган иштирокчилар тўғрисидаги;
суднинг қарорига кўра фирибгарлик, сохталаштириш ва коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган ижрочилар тўғрисидаги.
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган ижрочининг икки йил давомида давлат харидларида иштирок этиши мумкин эмас, бу муддат тугаганидан кейин ижрочи Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестридан чиқарилган ҳисобланади.
Ижрочилар Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
5-боб. Электрон дўкон
49-модда. Электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга ошириш мезонлари
Электрон дўконда:
бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваригача) қийматдаги товарларнинг;
бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин.
Электрон дўкон орқали бюджет буюртмачиси томонидан айни бир турдаги товарларнинг давлат хариди бир молия йили давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваригача амалга оширилиши мумкин.
Электрон дўкон орқали бюджет буюртмачиси томонидан айни бир турдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат хариди бир молия йили давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваригача (корпоратив буюртмачилар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг бараваригача) амалга оширилиши мумкин.
50-модда. Электрон дўконда таклифларнинг жойлаштирилиши
Электрон дўкон иштирокчиларнинг таклифларидан шакллантирилади. Иштирокчининг электрон дўконда қўйилган таклифи давлат буюртмачиларига юборилган оммавий офертадир.
Иштирокчи томонидан электрон дўконда жойлаштирилган таклифда қуйидагилар кўрсатилади:
таклиф этилаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) номи;
сотиш нархи;
товарнинг энг кўп ва энг кам тўпи;
товарнинг русуми ва техник параметрлари (стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжат, техник паспорт);
товарнинг фотосурати;
товар етказиб бериладиган (иш бажариладиган, хизмат кўрсатиладиган) ҳудуд;
товарни ишлаб чиқарувчи ва у келиб чиққан мамлакат тўғрисидаги ахборот;
кафолат шартлари ва муддати тўғрисидаги ахборот;
товар ишлаб чиқарилган йил (озиқ-овқатлар ва тез бузиладиган товарларнинг ишлаб чиқарилган куни, ойи, йили);
товарнинг яроқлилик муддати (кун, ой, йил);
ишни бажариш, хизматни кўрсатиш муддати;
товарни (ишни, хизматни) мажбурий сертификатлаштириш талаб этиладиган ҳолларда мувофиқлик сертификати тўғрисидаги ахборот, шунингдек санитария-эпидемиологик, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария хулосалари ёки экологик экспертиза ҳақидаги ахборот;
қонунчиликка биноан лицензиялашнинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжат олишнинг ёхуд фаолиятни бошлагани ҳақидаги хабарномани юборишнинг мажбурий талаби мавжуд бўлган ҳолларда лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжат ёхуд фаолиятни бошлагани ҳақидаги хабарнома мавжудлиги тўғрисидаги ахборот.
Иштирокчининг офертаси у электрон дўконда жойлаштирилган пайтдан эътиборан ўн беш иш куни мобайнида амал қилади. Ушбу муддат тугаганидан кейин иштирокчи уни яна ўн беш иш кунига активлаштиришга ҳақли.
Оферта давлат буюртмачиси томонидан акцептлангунга қадар иштирокчи офертани ҳар қандай муддатда чақириб олишга ёки унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳақли.
51-модда. Электрон дўконда харид қилиш тартиб-таомилини ўтказиш тартиби
Давлат буюртмачиси электрон дўконда иштирокчиларнинг оферталарини ўрганиш йўли билан ўзи учун зарур бўлган товарни (ишни, хизматни) танлайди ва товар (иш, хизмат) танланганидан кейин нархлар сўрови механизмидан фойдаланади.
Давлат харидларининг электрон тизими автоматик режимда, нархлар сўрови механизмини амалга оширган ҳолда танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчига, шунингдек электрон дўконда ўхшаш товарларни (ишларни, хизматларни) таклиф этаётган барча иштирокчиларга харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш тўғрисида таклифлар юборилишини таъминлайди.
Иштирокчилар нархлар сўровида иштирок этиш тўғрисидаги таклиф давлат харидларининг электрон тизими томонидан юборилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида ўз таклифларини беришга ҳақли.
Иштирокчиларга юборилаётган нархлар сўровида иштирок этиш тўғрисидаги таклиф давлат буюртмачиси томонидан танланган иштирокчининг офертасига доир ҳаволани ўз ичига олади.
Харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш таклифини олган иштирокчи давлат буюртмачиси томонидан танланган оферта нархидан пастроқ нарх бўйича таклиф киритишга ҳақли.
Иштирокчилар томонидан берилган нарх бўйича таклифларни таққослаш давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик режимда амалга оширилади.
Давлат харидларининг электрон тизими давлат буюртмачиси ва энг паст нархни таклиф қилган ижрочи ўртасида тузилган битимни рўйхатдан ўтказади.
Иштирокчилар тўғрисидаги маълумотлардан давлат буюртмачиси ёки иштирокчилар якунлар сарҳисоб қилинадиган пайтга қадар фойдалана олмайди. Ижрочининг номи ғолиб аниқланган пайтда давлат харидларининг электрон тизимида акс эттирилади.
Давлат харидларининг электрон тизими шартномани давлат буюртмачиси томонидан танланган иштирокчининг офертасида баён этилган шартларга мувофиқ ҳамда иштирокчилар томонидан таклиф этилган энг паст нархда шакллантиради.
Харид қилиш тартиб-таомилларининг якунига кўра фақат танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчигина иштирок этган ҳолларда давлат харидларининг электрон тизими давлат буюртмачисига электрон шаклда савдолашиш имконини берувчи сўровни юборади. Бунда давлат буюртмачисида танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчига у таклиф қилган нархдан пастроқ асосланган нарх сўровини юбориш имконияти пайдо бўлади. Танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчи бундай сўровни бир иш куни ичида қабул қилиши ёки рад этиши мумкин.
Танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчи нарх сўровини қабул қилганда давлат харидларининг электрон тизими давлат буюртмачиси ва ижрочи ўртасидаги битимни давлат буюртмачиси томонидан юборилган сўров нархи асосида рўйхатдан ўтказади.
Агар танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчи нарх сўровини қабул қилмаса ёки рад этса, давлат буюртмачиси ўз хоҳишига кўра мазкур иштирокчи билан шартномани расмийлаштириши ёки ушбу Қонун талабларига мувофиқ бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион ёки энг яхши таклифларни танлаш орқали харидни амалга ошириши мумкин. Бунда жавобгарлик давлат буюртмачисининг зиммасига юклатилади.
Агар харид қилиш тартиб-таомиллари тугаганидан кейин бир иш куни ичида давлат буюртмачиси томонидан нарх сўрови юборилмаса, давлат харидларининг электрон тизими давлат буюртмачиси ва ижрочи ўртасидаги битимни рўйхатдан ўтказади.
Давлат буюртмачиси томонидан нархларни ўрганиш давлат харидларининг электрон тизими ёки бошқа очиқ манбаларнинг маълумотларидан фойдаланиш орқали амалга оширилиши мумкин.
6-боб. Бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион
52-модда. Бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукционни ўтказиш мезонлари
Бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион (бундан буён матнда аукцион деб юритилади) воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
товарнинг стандарт хусусиятларга эга бўлиши;
товарнинг техник, эксплуатация қилиниш хусусиятларини ва бошқа хусусиятларини баҳолаш ҳамда таққослаш зарурати мавжуд эмаслиги;
товарнинг қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорини ташкил этиши керак.
Хизматлар ва ишларнинг давлат хариди аукцион объекти бўла олмайди.
Товарни эълонда баён этилган шартлар асосида энг паст нарх бўйича етказиб беришни таклиф қилган иштирокчи аукцион ғолиби бўлади. Бунда мазкур норма белгиланган сифат стандартларига мувофиқ бўлган товарларни етказиб бериш талабини бекор қилмайди.
53-модда. Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълон
Аукцион фақат электрон шаклда ўтказилади.
Аукционда иштирок этиш учун давлат буюртмачиси махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига эълон жойлаштиради.
Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълон у амалга оширилишидан камида беш иш куни аввал жойлаштирилиши керак.
Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
давлат буюртмачисининг номи ва манзили;
аукционнинг биринчи ва охирги куни (аукцион ўтказиладиган давр);
аукцион предметининг бошланғич нархи;
аукцион предмети ва унинг хусусияти (аукцион предметининг таснифи);
товарнинг миқдори;
товарларни етказиб бериш муддатлари ва шартлари;
товарлар етказиб бериладиган жой (манзил);
товарнинг амалдаги стандарт талабига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги ҳақидаги талаб;
товар мажбурий сертификатлаштирилиши талаб этиладиган ҳолларда, мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулоса мавжудлиги тўғрисидаги талаб;
зарур бўлганда, лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжат ёхуд фаолиятни бошлагани ҳақидаги хабарнома мавжудлиги тўғрисидаги талаб;
товарнинг ўзига хос хусусий параметрларини ифодаловчи шартлар.
Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълоннинг ва давлат буюртмачиси буюртманомасининг матнига аукцион предметига тааллуқли бўлмаган ва иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклайдиган талабларни киритиш тақиқланади.
Махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштирилган аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълон автоматик равишда давлат буюртмачисининг буюртманомаси этиб ўзгартирилади.
54-модда. Аукционни ўтказиш тартиби
Аукцион давлат харидларининг электрон тизимида бошланғич нархни қадам-бақадам пасайтириш йўли билан ўтказилади.
Аукционни ўтказиш, киритилган таъминот суммасига мувофиқ ҳар бир лот бўйича аукциондан фойдаланиш, аукцион ғолибларини аниқлаш, битимни рўйхатдан ўтказиш ва шартномани шакллантириш давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик режимда амалга оширилади.
Аукционни ўтказиш чоғида иштирокчилар аукцион бошланган пайтдан эътиборан ва у тамом бўладиган пайтга қадар бутун муддат ичида нарх бўйича таклифларни чекланмаган миқдорда беришга ҳақли.
Иштирокчиларнинг номи ва улар билан боғланишга доир маълумотлар аукцион ғолиби аниқланадиган пайтга қадар давлат харидларининг электрон тизимида акс эттирилмайди.
Аукцион тугайдиган вақт келганда давлат харидларининг электрон тизими аукцион ўтказилган вақт давомида берилган таклифлар орасида энг паст нархни таклиф қилган таклифни автоматик равишда аниқлаб олади. Энг паст нарх кўрсатилган таклифни берган иштирокчи аукцион ғолиби сифатида давлат харидларининг электрон тизими томонидан саралаб олинади. Ижрочининг номи давлат харидларининг электрон тизимида акс эттирилиб, ушбу тизим тузилган битимни автоматик равишда қайд этади ва давлат буюртмачисининг буюртманомасида баён этилган шартларга мувофиқ шартномани шакллантиради.
55-модда. Аукционни ўтказилмаган деб эълон қилишнинг умумий тартиби ва оқибатлари
Агар аукционда бир нафар иштирокчи иштирок этган бўлса ёки ҳеч ким иштирок этмаган бўлса, аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланади ва ғолиб аниқланмайди. Давлат буюртмачиси аукционни уч иш кунига узайтириши ёки харидни ушбу Қонун талабларига мувофиқ электрон дўкон воситасида (ушбу Қонуннинг 49-моддасида белгиланган мезонлар доирасида) ёки энг яхши таклифларни танлаш орқали амалга ошириши мумкин.
Аукционни узайтириш аввалги аукцион тамом бўлган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида давлат буюртмачиси томонидан амалга оширилади.
7-боб. Энг яхши таклифларни танлаш
56-модда. Энг яхши таклифларни танлашни ўтказиш мезонлари
Энг яхши таклифларни танлаш (бундан буён матнда танлаш деб юритилади) воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан давлат буюртмачиларига тендер ўтказмасдан харидларни амалга ошириш ҳуқуқи берилса, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг суммасидан қатъи назар танлаш орқали амалга оширилади. Бунда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг (бюджет буюртмачилари учун олти минг) баравари миқдоридан ошган ҳолларда давлат харидига доир техник топшириқлар қонунчиликда белгиланган тартибда экспертиза учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасига (бундан буён матнда Комплекс экспертиза қилиш маркази деб юритилади) киритилади.
Танлаш мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказилади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
57-модда. Танлашни ўтказишда харид комиссияси
Давлат харидини танлаш орқали амалга ошириш учун давлат буюртмачисининг ходимлари орасидан камида беш нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссияси тузилади.
Танлашни ўтказишда харид комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлиши лозим, ҳар бир мажлис ва қабул қилинган қарор баённомалар билан расмийлаштирилиши керак.
58-модда. Танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълон
Танлаш воситасидаги давлат хариди тўғрисидаги ахборот давлат буюртмачиси томонидан чекланмаган миқдордаги шахсларга махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек давлат буюртмачисининг хоҳишига кўра — унинг расмий веб-сайтига ёки унинг юқори турувчи органининг расмий веб-сайтига, шунингдек оммавий ахборот воситаларида танлаш ўтказиш тўғрисидаги эълонни ва танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини жойлаштириш йўли билан маълум қилинади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан давлат буюртмачиларига тендер ўтказмасдан харидларни амалга ошириш ҳуқуқи бериладиган бўлса, танлаш ўтказиш тўғрисидаги эълон фақат давлат харидига доир техник топшириқ бўйича Комплекс экспертиза қилиш марказининг ижобий хулосаси олинганидан кейин жойлаштирилади.
Танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълон ва танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари давлат буюртмачиси томонидан таклифларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида беш иш куни олдин махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек давлат буюртмачисининг хоҳишига кўра — ўзининг расмий веб-сайтига ёки ўзининг юқори турувчи органининг расмий веб-сайтига, шунингдек оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилади.
Харид қилинаётган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) ўзига хос хоссаларидан ёки хусусиятларидан келиб чиқиб, давлат буюртмачиси танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланганига нисбатан узоқроқ муддатга жойлаштиришга ҳақли.
Танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълон қуйидаги ахборотларни ўз ичига олиши керак:
танлашни ўтказиш шакли;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) батафсил тавсифи ва бошланғич нархи;
танлаш ўтказиладиган жойнинг манзили;
иштирокчиларга қўйиладиган талаблар;
давлат буюртмачисининг иштирокчилар билан боғланиш учун алоқа боғловчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахсларининг ёки бошқа ходимларининг фамилияси, исми, шарифи, лавозими ва манзили;
иштирокчилар томонидан таклифлар бериш муддати тугайдиган сана ва вақт;
таклифни расмийлаштиришга доир талаблар.
Танлаш ўтказиш тўғрисидаги эълон ва (ёки) танлашда иштирок этиш учун таклиф қонунчиликка зид бўлмаган бошқа ахборотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
59-модда. Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари
Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълонни жойлаштириш билан бир вақтда давлат буюртмачиси томонидан жойлаштирилади.
Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатилган ахборот;
ижрочилар билан ҳисоб-китобларни шакллантириш учун фойдаланиладиган валюта, тўлов тартиби ва етказиб бериш шартлари ҳақидаги ахборот;
танлашда иштирок этиш учун таклифни давлат тилида ва, заруриятга қараб, бошқа тилларда тайёрлаш мажбурийлиги тўғрисидаги талаб;
иштирокчиларга танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари қоидаларига доир тушунтиришларни тақдим этиш тартиби, тақдим этиш муддати бошланадиган ва тугайдиган сана;
техник топшириқ;
ушбу Қонунга мувофиқ таклифларни баҳолаш мезонлари ва кўриб чиқиш тартиби;
танлаш иштирокчилари томонидан коррупция кўринишларига йўл қўймаслик бўйича ариза тақдим этиш мажбурийлиги ҳақидаги талаб.
Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида давлат буюртмачиси ҳар бир товар (иш, хизмат) харид қилиш тартиб-таомилининг алоҳида бирлиги сифатида кўриб чиқилишини эълон қилиши мумкин. Бундай ҳолда давлат буюртмачиси турли товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун танлашнинг бир нечта иштирокчиси билан шартномалар тузиши мумкин, бунда ҳар бир товар (иш, хизмат) учун фақат битта ғолиб аниқланиши мумкин. Ҳар бир товар (иш, хизмат) учун ғолиб харид қилиш тартиб-таомилининг шартларига кўра алоҳида-алоҳида аниқланади.
Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларига уларнинг ажралмас қисми бўлган шартнома лойиҳаси илова қилинади.
Давлат буюртмачиси харид комиссияси билан келишилган танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини тасдиқлайди.
Давлат буюртмачиси харид комиссияси билан келишилган ҳолда танлашда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан бир иш кунидан кечиктирмай танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда ушбу танлашда таклифларни тақдим этишнинг тугаш муддати камида уч иш кунига узайтирилади. Шу билан бирга, эълонда кўрсатилган ахборот ўзгартирилган бўлса, танлаш ўтказиш тўғрисидаги эълонга ўзгартиришлар киритилади. Товарларни (ишларни, хизматларни) ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
60-модда. Танлаш иштирокчиларининг таклифларини бериш тартиби
Танлаш иштирокчиларининг таклифлари эълонда ва танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган тартибда танлаш ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган манзил бўйича муҳрланган конвертларда тақдим этилади.
Электрон шаклда танлаш ўтказиш чоғида танлаш иштирокчиларининг таклифларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Таклифда давлат хариди объекти бўлган товарнинг эскизи, расми, чизмаси, фотосурати ва бошқа тасвири, нусхаси, намунаси бўлиши мумкин.
Танлаш иштирокчиси тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўлади.
Танлаш иштирокчиси фақат битта таклиф беришга ҳақли.
Танлаш учун таклифларни қабул қилиш махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимида чоп этилган эълонда кўрсатилган муддат келиши билан тугатилади.
61-модда. Танлашни ўтказиш
Агар танлашда иштирок этиш учун таклифларни тақдим этиш муддати тугаган пайтда фақат битта таклиф тақдим этилган ёки бирорта ҳам таклиф тақдим этилмаган бўлса, танлаш ўтказилмаган деб ҳисобланади. Бунда давлат буюртмачиси ушбу Қонун талабларига мувофиқ янги танлаш ўтказиши ёхуд электрон дўкон (ушбу Қонуннинг 49-моддасида белгиланган мезонлар доирасида) ёки аукцион орқали харидни амалга ошириши мумкин.
Эълонда танлаш ўтказиладиган вақт сифатида кўрсатилган вақтда танлаш комиссияси танлаш иштирокчилари томонидан берилган таклифлар солинган конвертларни таклифларни баҳолаш учун очади. Келиб тушган таклифлар харид комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари талабларига мос келмайдиган таклифлар харид комиссияси томонидан рад этилади ва баҳоланмайди. Танлашни ўтказишда иштирокчиларнинг бошланғич нархдан юқори бўлган нарх бўйича таклифлари харид комиссияси томонидан рад этилади ва баҳоланмайди.
Агар харид комиссияси томонидан иштирокчилардан танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган камида иккита таклиф олинган бўлса, танлаш ўтказилган деб ҳисобланади.
Иштирокчиларнинг барча таклифлари танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида баҳоланади ва танлаш ўтказиш баённомасида қайд этилади.
Танлаш иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш муддати таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн иш кунидан ошиши мумкин эмас.
Иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш икки босқичда амалга оширилиши мумкин.
Суммаси бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдоридан ошмайдиган (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдоридан ошмайдиган) танлаш харид комиссиясининг иштирокисиз ўтказилиши мумкин, бироқ бир молия йилида бир корпоратив буюртмачи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг баравари миқдоридаги суммадан кўп бўлмаслиги ва бир молия йилида бир бюджет буюртмачиси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари миқдоридан ошмаслиги керак. Бунда ғолиб давлат буюртмачиси томонидан танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълонни жойлаштирмасдан, очиқ ахборот манбаларидан олинган нархларни солиштириш йўли билан ёки товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) потенциал етказиб берувчиларидан нархларни сўраш йўли билан аниқланади. Расмийлаштирилган ҳужжатлар, тузилган шартномалар ва уларга доир қўшимча келишувлар тўғрисидаги ахборот улар расмийлаштирилган ёки тузилган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталида жойлаштирилади.
62-модда. Танлаш ғолибини аниқлаш
Таклифларни таққослаш натижаларига кўра харид комиссияси танлаш ғолибини аниқлайди ва танлаш ўтказиш натижаларини баённомада акс эттиради.
Харид комиссиясининг қарори билан танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида ва таклифда кўрсатилган мезонларга мувофиқ ғолибнинг таклифидан кейинги энг мақбул таклифни тақдим этган иштирокчи сифатида эътироф этилган захирадаги ғолиб аниқланиши мумкин.
Баённома давлат буюртмачиси томонидан у расмийлаштирилган кунда давлат харидларининг электрон тизимига муҳокама қилиш учун икки иш кунига жойлаштирилиши керак.
Агар икки иш куни ичида танлаш иштирокчилари томонидан танлаш ўтказиш натижалари бўйича эътирозлар келиб тушмаган бўлса, давлат буюртмачиси ва харид комиссияси томонидан ғолиб деб топилган иштирокчи ўртасида шартнома тузилади.
Муҳокама учун белгиланган муддат тугаганидан кейин келиб тушган эътирозлар харид комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди.
Танлаш иштирокчилари томонидан танлаш ўтказиш натижалари бўйича эътирозлар келиб тушганда, харид комиссияси эътирозларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Давлат буюртмачиси томонидан харид комиссиясига тақдим этилган муҳокама натижалари тўғрисидаги ахборот асосида харид комиссиясининг тегишли мажлиси баённомаси расмийлаштирилади ва имзоланган кундан бошлаб уч иш куни ичида давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштирилади.
Танлаш натижалари бўйича тузилган шартнома тўғрисидаги ахборот давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига у тузилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай жойлаштирилади.
63-модда. Танлаш натижаларини расмийлаштириш
Танлаш натижаларига доир шартнома танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида ва ўзи билан шартнома тузилаётган танлаш иштирокчиси томонидан тақдим этилган таклифда назарда тутилган шартлар асосида тузилади.
Давлат буюртмачиси томонидан танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида ғолиб шартноманинг шартлари бажарилиши таъминотини тақдим этганидан кейин шартнома тузилишини назарда тутувчи шарт қўйилиши мумкин.
Ғолиб шартнома тузишни рад этган тақдирда унга закалат суммаси қайтариб берилмайди. Агар харид комиссияси томонидан захирадаги ғолиб аниқланган бўлса, шартнома тузиш ва унга доир мажбуриятларни бажариш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади. Бунда захирадаги ғолиб ғолиб томонидан таклиф этилган нарх бўйича (бундан захирадаги ғолиб таклиф этган нарх ғолиб томонидан таклиф этилган нархдан паст бўлган ҳоллар мустасно) шартнома тузади ёки шартнома тузишни рад этиши мумкин.
Агар харид комиссияси томонидан захирадаги ғолиб аниқланмаган бўлса ёки захирадаги ғолиб шартнома тузишни рад этган бўлса, давлат буюртмачиси ушбу Қонун талабларига мувофиқ янги танлаш ўтказиши ёхуд электрон дўкон (ушбу Қонуннинг 49-моддасида белгиланган мезонлар доирасида) ёки аукцион орқали харидни амалга ошириши мумкин.
8-боб. Тендер
64-модда. Тендер ўтказиш мезонлари
Тендер воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
ғолибни аниқлаш мезонлари товарнинг (ишнинг, хизматнинг) нафақат пул билан баҳоланишини, балки миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳоланишини ҳам ўз ичига олади;
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваридан ортиқ (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан ортиқ) миқдорни ташкил этади.
Тендер мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказилади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
65-модда. Тендер ўтказиш бўйича харид комиссияси
Давлат харидини тендер ўтказиш орқали амалга ошириш учун камида етти нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссияси тузилади.
Шартномани бажаришнинг энг яхши шартлари тендер иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш бўйича эълон қилинган мезонлар асосида харид комиссияси томонидан аниқланади.
Агар мажлисда харид комиссияси аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, харид комиссияси ваколатли ҳисобланади. Барча қабул қилинган қарорлар баённомалар билан расмийлаштирилиши керак.
66-модда. Тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон
Тендер воситасидаги давлат хариди тўғрисидаги ахборот давлат буюртмачиси томонидан чекланмаган миқдордаги шахсларга махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек давлат буюртмачисининг хоҳишига кўра унинг веб-сайтига ёки унинг юқори турувчи органининг расмий веб-сайтига, шунингдек оммавий ахборот воситаларида тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ва тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини жойлаштириш йўли билан маълум қилинади.
Тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон фақат тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари юзасидан Комплекс экспертиза қилиш марказининг ижобий хулосаси олинганидан кейин жойлаштирилади.
Тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон тендер иштирокчиларидан таклифларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида ўн икки иш куни ва кўпи билан ўттиз иш куни олдин махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига давлат буюртмачиси томонидан жойлаштирилади.
Тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон қуйидаги ахборотни ўз ичига олиши керак:
тендерни ўтказиш шакли;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) батафсил тавсифи ва бошланғич нархи;
тендер ўтказиладиган жойнинг манзили;
тендер иштирокчиларига қўйиладиган талаблар;
давлат буюртмачисининг иштирокчилар билан боғланиш учун алоқа боғловчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахсларининг ёки бошқа ходимларининг фамилияси, исми, шарифи, лавозими ва манзили;
таклифлар бериш муддати тугайдиган сана ва вақт;
тендер таклифини расмийлаштиришга доир талаблар.
Тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон қонунчиликка зид бўлмаган бошқа ахборотни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
67-модда. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари
Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонни жойлаштириш билан бир вақтда давлат буюртмачиси томонидан жойлаштирилади.
Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатилган ахборот;
шартнома баҳосини ва ижрочилар билан ҳисоб-китобларни шакллантириш учун фойдаланиладиган валюта ҳамда тўлов тартиби ҳақидаги ахборот;
тендерда иштирок этиш учун таклифни давлат тилида ва, заруриятга қараб, бошқа тилларда тайёрлаш мажбурийлиги тўғрисидаги талаб;
тендер иштирокчиси таклифининг техник ва нархга оид қисми, уларни баҳолаш тартиби ҳақидаги ахборот;
тендер иштирокчиларига тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари қоидаларига доир тушунтиришларни тақдим этиш тартиби, тақдим этиш муддати бошланадиган ва тугайдиган сана;
техник топшириқ;
ушбу Қонунга мувофиқ тендер иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш мезонлари ва кўриб чиқиш тартиби;
тендер иштирокчилари томонидан коррупция кўринишларига йўл қўймаслик бўйича аризани тақдим этиш мажбурийлиги ҳақидаги талаб.
Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида давлат буюртмачиси ҳар бир товар (иш, хизмат) харид қилиш тартиб-таомилининг алоҳида бирлиги сифатида кўриб чиқилишини эълон қилиши мумкин. Бундай ҳолда давлат буюртмачиси турли товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун тендернинг бир нечта иштирокчиси билан шартномалар тузиши мумкин, бунда ҳар бир товар (иш, хизмат) учун фақат битта ғолиб аниқланиши мумкин. Ҳар бир товар (иш, хизмат) учун ғолиб харид қилиш тартиб-таомили шартларига кўра алоҳида-алоҳида аниқланади.
Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларига унинг ажралмас қисми бўлган шартнома лойиҳаси илова қилинади.
Давлат буюртмачиси харид комиссияси билан келишилган тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини тасдиқлайди.
Давлат буюртмачиси харид комиссияси билан келишилган ҳолда тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида бир иш куни олдин тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда ушбу тендерда таклифлар бериш тугайдиган муддат камида ўн иш кунига узайтирилади. Шу билан бир вақтда, агар эълонда кўрсатилган ахборот ўзгартирилган бўлса, тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонга ўзгартишлар киритилади. Товарнинг (ишнинг, хизматнинг) номини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Тендер иштирокчиси давлат буюртмачисига тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари қоидаларига доир тушунтиришлар бериш тўғрисида сўров юборишга ҳақли. Мазкур сўров келиб тушган санадан эътиборан икки иш куни ичида давлат буюртмачиси, агар ушбу сўров давлат буюртмачисига таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида икки иш куни олдин келиб тушган бўлса, тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларининг қоидаларига доир тушунтиришларни юборади. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларининг қоидаларига доир тушунтиришлар уларнинг мазмун-моҳиятини ўзгартирмаслиги керак.
Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда экспертиза учун Комплекс экспертиза қилиш марказига киритилади.
Давлат буюртмачиси тузилган шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувларнинг харид қилиш ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳақиқийлиги учун жавобгар бўлади.
68-модда. Тендер иштирокчиларининг таклифларини бериш тартиби
Тендер иштирокчиларининг таклифлари эълонда ва тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган тартибда тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган манзил бўйича муҳрланган конвертларда тақдим этилади.
Электрон шаклда тендер ўтказиш чоғида тендер иштирокчиларининг таклифларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Таклифда давлат хариди объекти бўлган товарнинг эскизи, расми, чизмаси, фотосурати ва бошқа тасвири, нусхаси, намунаси бўлиши мумкин.
Тендер иштирокчиси тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўлади.
Тендер иштирокчиси фақат битта таклиф беришга ҳақли.
Тендерда иштирок этиш учун таклифларни қабул қилиш махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимида чоп этилган эълонда кўрсатилган муддат келиши билан тугатилади.
Агар таклифлар бериш муддати тугаган вақтда тендер иштирокчиларидан камида иккита таклиф олинган бўлса, тендер иштирокчиларининг таклифлари харид комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Тендерда битта иштирокчи иштирок этган ёки ҳеч ким иштирок этмаган бўлса, тендер ўтказилмаган деб топилади. Бундай ҳолда давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилини айни ўша шартларда ҳамда товарга (ишга, хизматга) доир айни ўша мезонларга ва талабларга мувофиқ такроран амалга ошириши шарт. Товарга (ишга, хизматга) доир баҳолаш шартлари, мезонлари ва талабларни ўзгартириш зарур бўлганда, харид комиссияси асосларни кўрсатган ҳолда тегишли қарорни қабул қилади. Тендер иштирокчиси бундай таклифларни бериш муддати тугагунига қадар берилган таклифни қайтариб олишга ёки унга ўзгартишлар киритишга ҳақли.
69-модда. Тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш
Тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш муддати таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан ошиши мумкин эмас.
Агар таклиф ушбу Қонуннинг ва тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келса, у тегишли тарзда расмийлаштирилган деб топилади.
Агар таклифни киритган тендер иштирокчиси ушбу Қонунда белгиланган талабларга мос келмаса ёки тендер иштирокчисининг таклифи тегишли тарзда расмийлаштирилмаган бўлса, шунингдек тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаса, харид комиссияси таклифни рад этади.
Эълонда тендер ўтказиш вақти сифатида кўрсатилган вақтда харид комиссияси тендер иштирокчилари томонидан тақдим этилган таклифлар солинган конвертларни таклифларни баҳолаш учун очади. Агар таклифлар солинган конвертлар белгиланган вақтда очилмаган бўлса, давлат буюртмачиси тендер иштирокчиларига ушбу ҳолат юзасидан асослантирилган тушунтириш берган ҳолда, таклифлар солинган конвертлар очиладиган вақт ҳақида хабарнома юборилишини ва давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштирилишини таъминлайди. Бунда таклифлар солинган конвертлар очиладиган дастлабки белгиланган вақт ва кейинги вақт оралиғидаги муддат беш иш кунидан ошмаслиги керак.
Тендер таклифлари солинган конвертларни очиш жараёни вақтида давлат буюртмачиси томонидан видеоёзув амалга оширилади ҳамда конвертларни очиш жараёнида иштирокчиларнинг тақдим этган барча ҳужжатлари ва тижорат таклифининг нархи ўқиб эшиттирилади, бундан тендер электрон шаклда ўтказиладиган ҳоллар мустасно.
Тендер иштирокчиси томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги ахборотнинг ишончсиз эканлиги аниқланган тақдирда, харид комиссияси бундай иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилининг исталган босқичида тендерда иштирок этишдан четлатишга ҳақли.
Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида тендер ғолибини аниқлаш учун харид комиссияси рад этилмаган таклифларни баҳолашни амалга оширади.
Биринчи босқичда тендер иштирокчиси таклифининг техник қисмини баҳолаш амалга оширилади. Харид комиссиясининг тендер таклифининг техник қисмини баҳолаш бўйича қарори баённома билан расмийлаштирилади, баённомада тендернинг биринчи босқичини баҳолаш якунлари кўрсатилади.
Тендернинг иккинчи босқичи тендернинг биринчи босқичидан ўтган камида икки нафар иштирокчининг таклифлари мавжуд бўлганда ўтказилади.
Тендернинг иккинчи босқичида таклифнинг нархга оид қисми очилади ва баҳоланади. Харид комиссиясининг тендер таклифининг нархга оид қисмини баҳолаш бўйича қарори баённома билан расмийлаштирилади, баённомада тендернинг иккинчи босқичи ғолиби аниқланади. Тендерда иштирокчиларнинг нархи бошланғич нархдан юқори бўлган таклифлари харид комиссияси томонидан рад этилади ва баҳоланмайди.
Тендер иштирокчисининг ваколатли вакили таклифлар солинган конвертларни очиш тартиб-таомилида иштирок этишга ҳақли.
Таклифларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
биринчи босқичда — агар харид комиссияси барча таклифларни рад этган бўлса ёки фақат битта таклиф тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ келса;
иккинчи босқичда — агар харид комиссияси барча таклифларни рад этган бўлса, тендер ўтказилмаган деб топилади.
Харид қилинаётган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) техник хусусиятларидан келиб чиқиб, тендер бир босқичда ўтказилиши мумкин. Бунда давлат буюртмачиси бу ҳақда тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида кўрсатиши керак. Мазкур ҳолатда тендер таклифининг техник ва нархга оид қисмларини очиш ҳамда баҳолаш бир вақтнинг ўзида амалга оширилади.
Тендер бир босқичда ўтказилганда, агар харид комиссияси барча таклифларни рад этган бўлса ёки фақат битта таклиф тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ келса, тендер ўтказилмаган деб топилади.
Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида ва таклифда кўрсатилган мезонлар асосида шартномани бажаришнинг энг яхши шартларини таклиф қилган тендер иштирокчиси ғолиб деб топилади.
Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида ва таклифда кўрсатилган мезонларга мувофиқ ғолибнинг таклифидан кейинги энг мақбул таклифни тақдим этган деб топилган иштирокчи харид комиссиясининг қарори билан захирадаги ғолиб деб белгиланиши мумкин.
Агар тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида тендернинг ҳар бир товари (иши, хизмати) харид қилиш тартиб-таомилининг алоҳида бирлиги сифатида кўриб чиқилиши назарда тутилган бўлса, харид комиссияси ғолибни тендернинг ҳар бир предмети бўйича аниқлайди.
Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш натижалари таклифларни кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш баённомасида қайд этилади.
Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомасида қуйидаги ахборот бўлиши керак:
тендер таклифлари кўриб чиқиладиган ҳамда баҳоланадиган сана ва вақт тўғрисидаги;
ҳозир бўлган харид комиссияси аъзоларининг ва тендер иштирокчилари ваколатли вакилларининг таркиби ҳақидаги;
таклифлари кўриб чиқилган тендер иштирокчилари тўғрисидаги;
таклифлари уларни рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этилган тендер иштирокчилари ҳақидаги;
тендер ғолиби тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги;
тендер ғолибининг номи (юридик шахс учун), фамилияси, исми, отасининг исми (жисмоний шахс учун), турган жойи (почта манзили).
Тендер босқичларида таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси харид комиссиясининг ҳозир бўлган барча аъзолари томонидан имзоланади ҳамда ундан олинган кўчирма баённома имзоланган кундан эътиборан уч иш куни ичида давлат харидларининг электрон тизимида эълон қилинади.
Тендернинг исталган иштирокчиси таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси эълон қилинганидан кейин давлат буюртмачисига тендер натижалари бўйича тушунтиришларни тақдим этиш тўғрисида сўров юборишга ҳақли. Давлат буюртмачиси бундай сўров келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни ичида тендер иштирокчисига тегишли тушунтиришларни тақдим этади.
Давлат буюртмачиси ва харид комиссияси таклифларни қабул қилиш тугайдиган пайтга қадар уларни муҳокама қилишга ҳақли эмас.
70-модда. Тендер натижалари бўйича шартнома тузиш
Тендер натижалари бўйича шартнома тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида ва шартнома тузилаётган тендер иштирокчиси томонидан берилган таклифда кўрсатилган шартлар асосида тузилади.
Ғолиб шартнома тузишдан бош тортган тақдирда унга закалат суммаси қайтариб берилмайди. Агар харид комиссияси томонидан захирадаги ғолиб аниқланган бўлса, шартнома тузиш ва унга доир мажбуриятларни бажариш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади. Бунда захирадаги ғолиб ғолиб томонидан таклиф этилган нархда (бундан захирадаги ғолиб таклиф этган нарх ғолиб томонидан таклиф этилган нархдан паст бўлган ҳоллар мустасно) шартнома тузади ёки шартнома тузишдан бош тортиши мумкин. Агар харид комиссияси томонидан захирадаги ғолиб аниқланмаган бўлса ёки захирадаги ғолиб шартнома тузишдан бош тортса, давлат буюртмачиси янги тендер ўтказади.
Тендер натижалари бўйича тузилган шартнома тўғрисидаги ахборот давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига у тузилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай жойлаштирилади.
9-боб. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари
71-модда. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидларини амалга ошириш тартиби
Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи билан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди;
фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
суд муҳокамасида иштирок этиш учун адвокатни (вакилни) тайинлаш билан боғлиқ бўлган давлат хариди;
илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари каби интеллектуал фаолият натижаларининг мазкур интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ягона шахсдан давлат хариди;
нархи (тарифи) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди.
Давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт.
Тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди.
Давлат буюртмачиси ушбу моддада назарда тутилган давлат харидларини амалга ошириш чоғида харид қилиш тартиб-таомилларининг бошқа рақобатли турларидан ҳам ушбу Қонун талабларига мувофиқ фойдаланиши мумкин.
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат харидини тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилса, шартнома ва шартномага оид қўшимча келишувлар Комплекс экспертиза қилиш марказида комплекс экспертизадан ўтказилиши лозим, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно.
72-модда. Ягона етказиб берувчидан давлат хариди
Ушбу Қонунда белгиланган тартибда ягона етказиб берувчи деб топилган ва Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиси ягона етказиб берувчидир.
Ягона етказиб берувчидан товар (иш, хизмат) олиш зарур бўлган тақдирда, етказиб берувчи ҳамда давлат буюртмачиси ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузилади ва бу шартнома тўғрисидаги ахборот у тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштирилиши лозим.
Ягона етказиб берувчидан давлат хариди қуйидаги алоҳида ҳолларда амалга оширилади:
бозорда муқобиллари бўлмаган ва фақат ягона етказиб берувчидан олиш мумкин бўлган техник жиҳатдан мураккаб товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
маданий қимматликларни олиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ягона етказиб берувчи сифатида белгиланган субъектлардан давлат харидлари;
табиий монополия субъекти товарларининг (ишларининг, хизматларининг) давлат хариди;
ўз ваколатларига мувофиқ фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ёки уларнинг тасарруфидаги давлат муассасалари ва ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ишларга ёки кўрсатилиши мумкин бўлган хизматларга эҳтиёж пайдо бўлиши.
73-модда. Ягона етказиб берувчилар реестри
Ягона етказиб берувчилар реестри ваколатли орган томонидан махсус ахборот порталида юритиладиган ахборот ресурсидир.
Ягона етказиб берувчилар реестри ягона етказиб берувчидан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати ва ягона етказиб берувчилар рўйхатидан иборатдир.
10-боб. Харид қилиш тартиб-таомилларини мониторинг ва назорат қилиш
74-модда. Давлат харидлари соҳасидаги мониторинг ва назорат
Давлат харидлари соҳасидаги мониторинг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини, давлат харидларининг ушбу Қонунда белгиланган мақсадлари, принциплари ва чекловлари амалга оширилишини давлат харидларининг ўтказилиши ҳақидаги ахборотни тўплаш, умумлаштириш, тизимлаштириш ва баҳолаш орқали доимий асосда кузатиш тизимидир.
Давлат харидлари соҳасидаги назорат мазкур соҳадаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга қаратилган чора-тадбирлар тизимидир.
Қонунчиликда белгиланган тартибда статистик ва бошқа ахборотни таққослаш ҳамда таҳлил қилиш орқали амалга ошириладиган текширишлар давлат органларининг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиши устидан назорат қилишнинг асосий шаклидир.
Давлат харидлари соҳасидаги мониторинг ва назорат тегишли ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Давлат харидларини амалга оширувчи давлат органлари ўз тасарруфидаги давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидлари бўйича мониторинг ва назорат ўтказишга ҳақлидир.
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш чоғида қонунчиликда назарда тутилмаган текширишлар ўтказилишига ва ҳисобот бериш шаклларини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
75-модда. Харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назорати
Ушбу Қонуннинг ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини қуйидагилар ўз ваколатлари доирасида амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидларини аудитдан ўтказади ва аудит натижаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳар йилнинг якуни бўйича киритадиган ҳисоботида кўрсатади, шунингдек очиқ ахборот манбаларига жойлаштиради.
Ушбу Қонуннинг ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатли давлат органлари ҳам ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
76-модда. Харид қилиш тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назорати
Харид қилиш тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назорати давлат харидларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишларининг олдини олиш ва уларни аниқлаш ҳамда давлат буюртмачиларини, ваколатли давлат органларини аниқланган қоидабузарликлар ҳақида хабардор қилиш мақсадида амалга оширилади.
Харид қилиш тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назорати очиқлик ва шаффофлик принципларини рўёбга чиқариш воситасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли.
Жамоатчилик назоратини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари:
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлашга;
харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш ва шартномаларни бажаришнинг бориши тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳақидаги сўровларни давлат буюртмачиларига юборишга;
харид қилиш тартиб-таомиллари юзасидан мустақил мониторингни ва давлат харидлари самарадорлигини баҳолашни, шу жумладан уларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлигини баҳолашни амалга оширишга;
текширув тадбирларини ўтказиш ташаббуси билан давлат органларига мурожаат қилишга;
давлат буюртмачиси, давлат харидлари электрон тизими оператори, ваколатли орган, харид комиссиялари ва уларнинг аъзолари ҳаракатларида (ҳаракатсизлигида) қоидабузарликлар аниқланган ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга;
қонунчиликка мувофиқ судга мурожаат қилишга ҳақли.
77-модда. Лойиҳага доир фаолият бўйича давлат харидларининг самарадорлиги ва натижадорлиги таҳлили
Лойиҳага доир фаолият бўйича амалга оширилган давлат харидларининг самарадорлиги ва натижадорлиги таҳлили тегишли ваколатли орган томонидан ўтказилади.
Ўтказилган таҳлил натижалари билан давлат буюртмачисининг раҳбари ёки лойиҳани бошқариш бўйича давлат буюртмачиси томонидан тайинланган вакил имзо қўйган ҳолда танишиб чиқади.
Давлат харидларининг самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан лойиҳадан кейинги мониторинг лойиҳа бўйича давлат хариди тугалланганидан кейин уч йил ичида тегишли ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
11-боб. Шикоятларни кўриб чиқиш
78-модда. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия
Ваколатли орган томонидан шикоятларни адолатли, тезкор ва самарали кўриб чиқиш мақсадида доимий равишда фаолият кўрсатадиган Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия тузилади, унинг таркиби тегишли давлат органлари, давлат харидлари электрон тизимининг операторлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга келиб тушган шикоятларни кўриб чиқиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.
Ваколатли орган Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг ишчи органи бўлиб, унинг фаолиятини ташкил этади.
Ҳар бир иштирокчи, шунингдек назоратни амалга ошираётган шахслар давлат буюртмачисининг, харид комиссиясининг, унинг аъзоларининг, давлат харидлари электрон тизими операторининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, агар бундай ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) иштирокчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган бўлса, суд тартибида ёки ушбу бобда белгиланган тартибда Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
79-модда. Шикоятларни бериш ва кўриб чиқиш тартиби
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия шикоятни қабул қилиб олганда шикоят келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида шикоят ҳақида давлат буюртмачисини хабардор қилади ҳамда харид қилиш тартиб-таомилини ўн иш кунигача бўлган умумий муддатга тўхтатиб туради.
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия шикоятни давлат буюртмачиси ва иштирокчининг иштирокида кўриб чиқади, бундан иштирокчи шикоятни унинг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик билдирган ёки узрли сабабларсиз иштирок этмаган ҳоллар мустасно.
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия шикоят олинганидан кейин етти иш куни ичида у бўйича қарор чиқариши ва бу ҳақдаги ахборотни махсус ахборот порталида жойлаштириши керак.
Қабул қилинган қарорда ошкор этилиши иштирокчининг (ижрочининг) тижоратга оид манфаати бузилишига олиб келадиган ёки инсофли рақобатга хавф соладиган ахборот бўлмаслиги керак, бундан Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ушбу ахборотни эълон қилиш тўғрисида қарор чиқарган ҳоллар мустасно.
Иштирокчининг шикояти асосли деб топилган тақдирда, Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қуйидаги чораларни кўриши мумкин:
давлат буюртмачисининг қонунга хилоф ҳаракатларига, қарорларига ёки у томонидан қонунга хилоф тартиб-таомиллар бажарилишига доир тақиқ белгилаш;
давлат буюртмачисининг қонунга хилоф қарорларини, шу жумладан давлат харидлари соҳасидаги ҳужжатларнинг шартларини бузадиган қарорларини қисман ёки тўлиқ бекор қилиш;
харид қилиш тартиб-таомилларини тугатиш ҳақида қарор чиқариш;
ижрочини Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритиш.
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг қарорлари давлат харидларининг барча субъектлари томонидан ижро этилиши шарт.
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ўз фаолиятини ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Ижрочи Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг қарори устидан суд тартибида шикоят қилиши мумкин.
12-боб. Якунловчи қоидалар
80-модда. Низоларни ҳал этиш
Давлат харидлари соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
81-модда. Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Давлат харидлари субъектлари ва уларнинг мансабдор шахслари ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши ва шартнома бўйича ўз зиммасига юклатилган мажбуриятлар лозим даражада бажарилиши учун жавобгар бўлади.
Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
82-модда. Айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелда қабул қилинган «Давлат харидлари тўғрисида»ги ЎРҚ-472-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 220-модда);
2) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрда қабул қилинган «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-586-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 880-модда) 53-моддаси.
83-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
84-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
85-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Энг яхши таклифларни танлаш ва тендер харид қилиш тартиб-таомилларини мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказиш тўғрисидаги талаб 2022 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

дан 2021 йил 12 мартда маъқулланган

Барчаси: 2 та
Рўйхатдан ўтиш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси