Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни 2019 йил 21 ноябрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган бўлиб, 2020 йил 28 февралда Сенат томонидан маъқулланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан 2020 йил 16 март куни ЎРҚ-611-сон билан қайд этилган.
Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тўғрисида"ги фармони ҳамда "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори Янги Ўзбекистон шароитида амалга оширилаётган кенг ко'ламли ислоҳот ва ўзгаришларни изчил давом эттириш, соҳа ва йўналишларни янада ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Шу маънода мазкур ҳужжатлар юртдошларимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли та'минлашда муҳим о'рин тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 13-март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ўтказилган йиғилишда Сурхондарё тажрибаси сифатида ҳафтанинг ҳар шанба кунларида та'лим муассасаларида "Оталар йиғилиши" ва якшанба кунларида "Оталар қабули куни"ни ташкил этиш бўйича берилган топшириқлари ижросини та'минлаш мақсадида Қумқўрғон тумани Мактабгача ва мактаб та'лими бўлими тасарруфидаги 33-сонли умумий ўрта та'лим мактабида "Оталарнинг фарзанд тарбиясидаги ўрни" мавзусида "Оталар йиғилиши" бўлиб ўтди.
Бугун Қумқўрғон тумани “Хўжамулки” маҳалласида жойлашган 6-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими Анвар Нормаматов, туман Халқ қабулхонаси мудири Рустам Тўхтаев ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Бугун Қумқўрғон туманида ишсиз фуқаролар, хотин-қизлар ва янги меҳнат бозорига кириб келадиган ёшлар бандлигини таʼминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Ярмаркада туман ташкилотлари ва ҳусусий корхоналар ўзларидаги мавжуд 650 та бўш (вакант) ва заҳирадаги (квоталанган) иш ўринлари ҳамда ўз маҳсулотлари намуналари билан қатнашди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024