Мазкур йиғилишда туман прокурорининг (катта) ёрдамчиси Ф.Мамадалиев, тумандаги қурилиш ташкилотлари раҳбарлари ва масъуллар иштирок этишди.
Унда туманнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури, давлат дастурларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши каби масалаларга эътибор қаратилди.
Бугун Қумқўрғон тумани ММТПга 2022 йил ҳосили учун баҳорги дала ишларида қатнашадиган барча турдаги қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирланганлигини ўрганиш мақсадида вилоят ишчи гуруҳи келди.
Туман ҳокими Р.Гаппаров ушбу ишчи гуруҳига ҳамроҳлик қилди. Қишлоқ хўжалик техникалари тўлиқ таъмирланганлиги, 2022 йил пахта ҳосили учун мавсумга шайлиги кўздан кечирилди.
Қумқўрғон тумани Боғаро маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Шухрат Абдураимов хонадонбай юриб, олиб борган хатлов натижаларига кўра, Салим Хурсанов хонадонида бўлганида оиланинг 5 нафар аъзоси узоқ йиллар икки хонали уйда, номуносиб шароитда яшаб келаётганлиги аниқланди.
Хонадон эгалари бирор маротаба туман ҳокимлиги ёки бирор бир масъулларга ёрдам сўраб мурожаат қилмаган.
Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан ушбу хонадонга ҳомийлар, маҳалла аҳли кўмаги билан хашар йўли билан янги 4 хонали уйни қуриш ишлари бошлаб юборилди.
Қумқўрғон туманининг чекка ҳудудларида жойлашган Тайфанг маҳалласининг ички йўллари текисланиб, тош тўкиш ишлари амалга оширилмоқда.
Унда фонднинг Сурхондарё вилоят бўлим бошқаруви ва туман бўлинмалари томонидан ташкил этилган йиғилишда 2021-йилда амалга оширилган ишлар ҳақида сўз борди.
Ҳисобот йиғилишида 2021–йилда ижро интизоми бўйича Президент виртуал ва Халқ қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида бажарилиши, ўтказилган тадбирларда фаол иштироки учун “Махалла” хайрия жамоат фонди Қумқўрғон туман бўлинмаси компюьтер жамламаси, совғалар ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024