Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига, Қумқўрғон тумани доимий аҳолиси 243 542 кишини ташкил этмоқда.
Шаҳар жойларда – 80 127 киши
Қишлоқ жойларда – 163 415 киши
Эркаклар сони – 120 716 киши
Аёллар сони – 122 826 киши
Қумқўрғон тумани мажлислар залида Сурхондарё вилояти Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи Х.Нарматов бошчилигида МФЙ раислари ва ҳоким ёрдамсилари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Қумқўрғон туман 4-сектор ҳудуди, Гултепа маҳалласида жойлашган 25-умумтаълим мактабида “Ёшлар фестивали” ташкил этилди.
Унда "Гултепа", "Меҳробод" ва "Жарқишлоқ" маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлар жам бўлишди. "Миллий армиямиз ёшлар нигоҳида" шиори остида ўтказиладиган ватанпарварлик байрам дастурида ҳарбий қисм оркестр-ансанбли, фахрий қоровули, махсус гуруҳи ва қурол-аслаҳалари намойиши бўлиб ўтди.
Шунингдек, "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус" доирасида тадбирлар ҳам ташкил этилади.
Тадбир давомида спортнинг кураш, воллейболл, арқон тортиш, тош кўтариш, камон ҳамда ҳаво милтиғидан отиш ва армрестлинг (куч синаш) турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ҳам барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Танловда туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 48 та умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди.
Танловни Республика фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш депортаменти масъул ходими Ш.Ишмуродов, вилоят халқ таълими бошқармаси ходими Э.Эсанов, туман халқ таълими бўлими мудири Н. Исматов ҳамда бўлим ходимлари масъуллигида ташкил этилди. Саволлар махсус қутилар очилиб ўқувчиларга саволлар тарқатилди. Кун давомида қизғин давом этган баҳслардан сўнг ниҳоят ғолиблар аниқланди.
"Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловнинг И-туман босқичида фахрли
1~ўринни 3-сонли умумтаълим мактаби,
2~ўринни 21~сонли умумтаълим мактаби,
3~ўринни 33~сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари эгаллашди.
4-март –Фавқулотда вазиятлар ходимларининг касб байрами. Шу муносабат билан Қумқўрғон туман ҳокимлиги мажлислар залида соҳа ходимларини рағбатлантириш тадбири бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Р.Гаппаров мамлакатимиз тинчлиги ва хотиржамлиги, осойишталиги ёʻлида доимо сергак, шай турган жасур, мард қутқарувчиларни касб байрами билан табриклади.
Фавқулодда вазиятлар боʻлимининг бир гуруҳ фидойи ходимлари совғалар билан тақдирланди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024