Мактабга ташриф давомида аномал совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчиларнинг синф хоналарда сифатли таълим олиш имкониятини яратиш учун синф хоналарнинг иссиқлик ҳарорати ва иситиш қозонларининг техник холати кўздан кечирилди. Юзага келган камчиликлар бўйича мактаб директори ва ходимларга тегишли топшириқлар бериб ўтилди.
Шунингдек, туман раҳбари томонидан мактаб муаммосига биринчи даражали масала деб қараш лозимлиги, мактаб – фақатгина таълим берадиган маскан эмас, барчамиз учун юксак маънавият бешигига, фарзандларимизни болаликдан бошлаб касбга ўргатувчи даргоҳга айланиши зарурлиги таъкидланди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура бошқарма бошлиғИ Б.Қурбонов, туман ҳокимининг ўринбосари Н.Алланазаров ҳамда туман Халқ таълими бўлими томонидан Қумқўрғон туманидаги Халқ таълими бўлими тасаруффидаги умумтаълим мактабларининг иситиш механизимини кўздан кечирди.
Маълумот учун туманда 86 та мактаб мавжуд бўлиб, шундан 15 таси табиий газ тармоғига уланган қолган 71 таси кўмир билан иситилади.
Аномал совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчиларнинг синф хоналарда қулай таълим олиш имкониятини яратиш мақсадида иситиш қозонлари туну-кун ишлаб турибди.
Мазкур ўрганиш давомида ҳаво ҳарорати паст бўлган мактаб раҳбарларига ҳаво ҳароратини кўтариш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бугун Қумқўрғон тумани ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари ва маҳалла раислари биргаликда тумандаги “Янги шахар”, “Сурхон соҳили”, “Дўстлик”, “Нефтчилар” маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ушбу маҳаллаларда жойлашган кўп қаватли уйларда яшаб келаётган аҳоли вакилларининг уйларидаги шарт-шароитларини ҳамда таббий газ таъминотига уланганлиги ва иссиқлик таъминотлари ҳам кўздан кечирилди.
Шунингдек, тумандаги мавжуд 115 та икки қаватли кўп квартирали аҳоли уй-жойларидан 27 та тамир талаб кўп қаватли уй-жойлар кўздан кечирилди. Туман раҳбари ҳудудни ободонлаштириш мақсадида кўп квартирали хонадонларнинг кириш қисми ва ташқи кўринишини таъмирлаш, болалар майдончаси ҳамда чиқиндихоналарни реконструксия қилиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Қумқўрғон тумани ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва нуронийлар маркази томонидан 1-сектор ҳудудида ёлғиз яшовчи кекса пенсионер ва ногиронлиги бор фуқароларнинг холидан хабар олиниб, уларга озик-овқат махсулотлари берилди ва яшаш шароити ва муаммолари ўрганилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024