Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаров туман ҳокимлигида ёшлар билан учрашди. Мулоқот давомида туман ҳокими ёшларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади. Шунингдек, туман ҳокими барча маҳаллалардаги ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимларига очиқ мустақил танловга номзодлар билан суҳбатлашди. Тадбирда ёшлар очиқ самимий суҳбатлашиб, ўз фикр-мулоҳазаларини эркин баён этишди.
Қумқўрғон туманида кексалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Туман тиббиёт бирлашмаси, марказий кўп тармоқли поликлиникаси тиббиёт ходимлари маҳаллаларга бориб, ёши улуғ отахон-у онахонлар, ётоқ ҳолатидаги беморларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатишди. Уларга бепул дори-дармон маҳсулотлари тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 28-майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 340-сонли қарори ижросини ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғининг 2021 йил 29 октябрдаги 19-В-сонли буйруғига асосан, 2021-йил 1-ноябрдан 30-ноябрга қадар “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилинган.
Қумқўрғон туманида пиллачилик соҳасини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида янги йирик лойиҳа "Силк Таwн" МЧЖ томонидан пиллачиликни ташкил этиш ва пиллага дастлабки ишлов бериш лойиҳаси амалга оширилади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024