Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари  Ш.Акрамов томонидан туманнинг “Арслонбойли” маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар  қабули ҳамда арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркаси  ўтказилди.

 

Мазкур қабулларда 20 нафардан ортиқ ёшлар ва 30 га яқин фуқаролар иштирок этишди. Учрашувда фуқаролар ва ёшлардан келиб тушган 15та мурожаатларни ижобий  ҳал етиш учун масъул ташкилотларга топшириқлар берилди.

 

 Ушбу мурожаатларнинг ижроси туман прокурори томонидан қатъий назоратга олинди.

647
0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қумқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги конференсияси бўлиб ўтди.

Мазкур конференсияда Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси, Қумқўрғон тумани ҳокими ўринбосари, ташкилот рахбарлари, иттифоқнинг корхона, ташкилот, таълим муассасалари ҳамда бошлангғич ташкилотлари ҳисобот сайлов йиғилишларида сайланган 138 нафар делегатлар, яъни тумандаги Иттифоқнинг бошлангʻич ташкилот етакчилари ва фаол ёшлар иштирок этди.

Конференсия давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қумқўрғон туман Кенгашининг 2017-2022-йиллар давомида амалга оширган ишлари юзасидан умумий ҳисоботи ҳамда назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланиб, унда ўтган давр мобайнида маҳаллий Кенгаш томонидан ташкилотнинг белгиланган муҳим вазифа ва мақсадларини амалга оширишда эришган ютуқлари сарҳисоб қилинди.

Конференсия якунида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қумқўрғон тумани Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган Каримов Азиз Шомуротович мазкур лавозимга қайта сайланди.

653
0

Халқаро қишлоқ аёллари куни

Қумқўрғон туманида 15-октабр-"Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

БМТ Бош Ассамблеясининг 2007-йил 18-декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолютсиясига асосан 15-октабр Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.

Ушбу сана муносабати билан Қумқўрғон туманида байрам тадбири бўлиб ўтди. Маданият уйида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр, кино ва дубляж актёри Меҳриддин Раҳматов ҳамда актриса Раъно Шомирзаевалар иштирок этишди.

Дастлаб, санъаткорлар билан самимий суҳбат ўтказилди. Иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Шундан сўнг, тадбир куй-қўшиқларга уланиб кетди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган монолог, шеър ҳамда куй-қўшиқлар аёлларга ҳақиқий байрам кайфиятини улашди.

619
0

КЕКСАЛАР ЎРТАСИДА ШАХМАТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан 3-9 октябр кунлари Ўзбекистонда «Кексалар ҳафталиги»ни ўтказиш белгиланган.

Ҳафталик доирасида Қумқўрғон  туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб - қувватлаш бўлими ва туман "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида шахмат мусобақаси ташкил этилди. 

Ғолибларга туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.

598
0

СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН 5 МИНГ ҚАДАМ

Ҳар ким ўз саломатлиги учун ўзи масъул ҳисобланади. Жисмоний машқлар эса инсон саломатлиги учун жуда фойдали эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Қумқўрғон туманида эрта тонгда “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам ” марафони  бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими А.Нормаматов, ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари, МФЙ раислари, нуроний отахон ва онахонлар ва ёшлар фаол қатнашдилар.

Марафон иштирокчилари "Алпомиш" спорт мажмуасида белгиланган масофани пиёда босиб ўтди. Шунингдек, тадбирда эрталабки бадантарбия машғулотлари ҳам бажарилди.

Бу каби тадбирлар туманда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш борасидаги ишларнинг амалий ифодасидир.

504
0
Рўйхатдан ўтиш
24 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси