Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
2023- йилда юртимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири Қачон, қандай шаклда ўтказилади.

Тайёргарлик босқичи аниқ ва сифатли якунига етказилгач, 2023 йилнинг ноябр ойида аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланади. Қарор билан белгиланган Шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига кўра, рўйхатга олиш ишлари икки хил усулда —қоғоз шакли ҳамда интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

Биринчи усулда рўйхатга олувчи ходимларуйма-уй юриб, сўров ўтказади ва саволлардан иборат варақани респондентларнинг сўзлари асосида тўлдиради. Бунда рўйхатга олиш ишлари беш хил шаклдаги сўровномалар—турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати, шахсга оид саволнома, Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома, аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома ҳамда вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақасибериш асосида ўтказилади.

Сўровномаларасосий демографик кўрсаткичлар, аҳолининг механик ҳаракати, миграцияси, миллий хусусиятлари, фуқаролиги, таълим даражаси, уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолати, болалар сонига оид саволлардан иборат бўлади. Яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш уларнинг ўзлари яшаб турган маҳаллаларда ташкил этиладиган инструкторлик участкаларида амалга оширилади.Респондентлар томонидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ва уларнинг мазмуни ошкор этилмаслиги рўйхатга олувчи томонидан кафолатланади.

Иккинчи усулда респондентларга қулайлик яратиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Бунда сўровномалар аҳолининг ўзи томонидан махсус дастур орқали тўлдирилиб, белгиланган электрон манзилга жўнатилади.

—Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида ташкил этиладиган марказларда махсус дастурий таъминот асосида 2024 йил 1 январдан 31 декабрга қадар операторлар томонидан электрон базага киритилади, — деди Қобил Бердиқулов. —Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар, шу жумладан, эркаклар ва аёллар бўйича аҳоли сони тўғрисидаги дастлабки маълумотлар эса 2024 йил 1 мартга қадар тайёрланади.Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси 2025 йил 1 декабргача таҳлил этилади ва якуний маълумотлар республика ҳамда ҳудудлар бўйича шакллантирилиб, расман эълон қилинади.

Мазкур вазифаларнинг бари тизимли тарзда амалга оширилгани ҳолда, рўйхатга олиш орқали республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаишончли маълумотлар тўпланади. Улар аҳоли сони, таркиби ва тақсимланиши бўйича тўлиқбазани шакллантириш билан бирга, Миллий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш,уларда фойдаланиладиган демографик ўзгаришлар тенденсиялари, меҳнат ресурслари жойлашуви ҳамда илмий тадқиқотлар олиб боришда қўл келади.

 

Ахборот хизмати

782
0

ХОНАДОНБАЙ ЎРГАНИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаров бошчилигида ишчи гуруҳи 1-сектор ҳудудида жойлашган Уяс маҳалласида аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди.

Ўрганишлар давомида томорқадан самарали фойдаланаётган деҳқончилик, иссиқхоначиликни йўлга қўйган аҳоли хонадонлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, туман ҳокими маҳалладаги кам таъминланган, кўмакка мутож хонадонларда ҳам бўлишиб, уларнинг яшаш шароитлари ва муаммолари тингланди.

779
0

“Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” Республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Қумқўрғон туман Халқ таълим бўлимига қарашли 33-сон умумтаълим мактаби фаоллар залида “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” Республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари бош мутахассиси Д.Жумаева, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев, “Қумқўрғон садоси” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Р.Менгзияева, туман Халқ таълим бўлими шўба мудири Д.Мўминова ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар. 

Ушбу танловда фахрли

1-ўринни 84-сонли умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Маликов Ҳалим

2-ўринни 24-сонли умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Абдимўминова Дилфуза

3-ўринни 9-сонли умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Хидиров Неъматлар қўлага киритишди ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.

847
0

"Бир зиёли-бир маҳаллага маънавий ҳомий" тамойили асосида нуроний оқсоқоллар билан учрашув ташкил этилди.

2022-йил 11-апрел куни Қумқўрғон тумани "Элобод" маҳалла фуқаролар йиғинида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021-йил 19-январ куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг видеоселектор тарзида ўтказилган мажлисининг 3-сонли баённомасининг 38-банди ижросини таъминлаш юзасидан "Бир зиёли-бир маҳаллага маънавий ҳомий" тамойили асосида нуроний оқсоқоллар билан учрашув ташкил этилди.

801
0

ҚУМҚЎРҒОНДА 2022 ЙИЛ ПАХТА ҲОСИЛИ УЧУН БИРИНЧИ ИШЛОВ ЖАРАЁНЛАРИ

Қумқўрғон тумани С.Байматов ҳудуди, “Азиз Муҳаммад Валиевич ”фермер хўжалиги дала майдонида пахтага биринчи ишлов (култуватор) ишларига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Р.Гаппаров, аграном мутахассислар, қишлоқ ва сув хўжалигига алоқадор масъуллар иштирок этди.

Туманда 2022 йил пахта ҳосили учун 7990 га майдонга “Беш қаҳрамон”, “Бухоро 102” навларини экилди.

Бу йил Сурхондарёга баҳорнинг эрта келишини, иқлим шароитини, инобатга олган ҳолда пахтани мақбул муддатларда, тез ва сифатли агротехник ишларни олиб бориш мўл ҳосил олиш ўз самараларини беради.и

799
0
Рўйхатдан ўтиш
34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси