Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ФУҚАРОЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Қумқўрғон тумани Боботоғ маҳалласида 818 контурдаги 9 гектар ер майдонидаги лотларни 58 нафар фуқаро е–ижро аукционида ютиб олишди.

Туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Қултаев бошчилигида тегишли ташкилот раҳбарлари, аукционда иштирок этган фуқароларга ушбу ер майдонларини деҳқон хўжалигида фойдаланиш учун 10 йил муддатга ажратиб беришди.

Маълумот учун айтиш мумкин, туманда жами 320 га ер 2011 та лотга бўлиниб, ҳозирда 1378 та лотлар савдога қўйилган бўлса, шундан 547 та лотлар туманимиз фуқаролари томонидан е-ижро аукцион орқали ютиб олинган.

Тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “ Ёшлар дафтари” га киритилган ишсиз фуқароларнинг аукционда иштирок этиб, ер майдонларини ютиб олиши, ўз навбатида уларнинг бандлигининг таъминланиши ва қўшимча даромад манбааининг юзага келишига сабаб бўлади.

845
0

ҚУМҚЎРҒОНДА ЯНА БИР ЙИРИК ЛОЙИҲА УЧУН РАМЗИЙ ҚОЗИҚ ҚОҚИЛДИ

Қумқўрғон тумани Азларсой маҳалласида янги йирик лойиҳа тўқимачилик (ип калавадан то тайёр маҳсулотгача) корхонаси пойдеворига рамзий тамал тоши қўйди. Мазкур лойиҳа "ҚУМТЕХ ИНВЕСТ"МЧЖ томонидан амалга аширилади.

Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаров, “Термиз Жайхун Кластер” МЧЖ  тасисчиси  А.Хусановлар биргаликда 2021 йилнинг 16-20 декабр кунлари Россия Федератсиясининг Иванова шаҳрида хизмат сафарида боʼлиб қайтишган эди.

Ташриф давомида туманда тўқимачилик корхонасини ташкил қилиш бўича ООО “Рус-Торг” МЧЖ билан ҳамкорликни  йўлга қўйиш, тўғридан- тўғри  хорижий инвеститсия киритиш ҳамда тўқимачилик маҳсулотларини 30 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланганди.

Бугун туман ҳокими, сектор раҳбарлари, нуроний отахонлар билан ушбу корхонанинг қурилиши учун рамзий маънода қозиқ қоқилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 52,8 млн. АҚШ долларни ташкил этади. Лойиҳа ишга тушгач 1500 та янги иш ўринлари яратилади.

690
6

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Қўмқрғон тумани 1-сектор ҳудуди Янгиер маҳалласида  “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Туман ҳокими ўз муаммолари билан келган ёшларни тинглади.

 Учрашувда ёшлар олдига қўйган мақсадларига эришишлари учун амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар  туман ҳокими томонидан қўллаб - қувватланди.

 Янгиер маҳалласида яшовчи Жўраев Сайидмурод, Ибрагимов Ўктамлар  деҳқон хўжалигида фойдаланиш учун эр майдони олишда «Э-ауксион» да иштирок этиш масаласида мурожаат қилди.

 Ушбу мурожаатлар ҳам ижобий ечим қилиш мақсадида тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

714
0

ИЛМ ЙЎЛИДАГИ ИЗЛАНИШЛАР ЮКСАК МАРРАЛАРГА ЕТАКЛАЙДИ

Қумўрғон туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Шохрухмирзо Мамадиев “Энг яхши илмий тадқиқотчи” махсус эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди.

Интилувчан, ташаббускор ижодкор Шохрухмирзо Мамадиев Фарғона шаҳрида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиб қайтди.

“Маҳатма Ганди, Жавоҳарлал Неру каби ҳинд олимларининг (Каста) табақа тизимига оид диний-фалсафий қарашлари” номли мақоласи билан ушбу танловда иштирок этиб, “Энг яхши илмий тадқиқотчи” махсус эсдалик кўкрак нишони, сертификати ва мақолалар тўплами билан тақдирланди.

МДҲ давлатлари, юртимизнинг турли ҳудудларидан 1500 дан ортиқ иштирокчилар мақолалари билан халқаро танловда қатнашган.
Қумқўрғон ўғлонининг илм йўлидаги изланишлари юксак минбарларда энг яхши илмий тадқиқитчи сифатида эътироф этилиши замирида эса катта меҳнат ва изланувчанлик мужассамдир.

Туман ҳокимлиги Шохрухмирзо Мамадиевни ушбу мукофот билан табриклайди.

785
0

Исломобод маҳалласида ободонлашлаштириш борасида ҳам хайрли ишларга қўл урилди. Ушбу маҳалласининг 8 км ички кўчаларига тош тўкилди.

Исломобод маҳалласида ободонлашлаштириш борасида ҳам хайрли ишларга қўл урилди. Ушбу маҳалласининг 8 км ички кўчаларига тош тўкилди.

814
0
Рўйхатдан ўтиш
30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси