Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Қумқўрғон тумани ҳокими А.Нормаматов аҳоли вакилларини қабул қилиб, уларнинг муаммо ва мурожаатларини тинглади.

Мазкур бўлиб ўтган қабулда уй-жой, тиббий ёрдам, моддий ёрдам ва бошқа бир нечта муаммолар юзасидан мурожаат қилишди.

Ҳар бир фуқаронинг мурожаатини диққат билан тингларкан, жойида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, қонун талабларини бузмаган ҳолда тегишли ташкилотларга муаммоларни белгиланган тартибда ижобий ҳал этиб, фуқароларни рози қилиш бўйича кўрсатмалар берди

455
0

Қумқўрғон туманида “Янги йил” байрами тадбирлари ўтказиладиган жойларда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Унда туман Фавқулодда Вазиятлар Давлат қуйи Тизими (ФВДқТ) хизматларининг фавқулодда вазиятлар юзага келгандаги ҳаракатлари синовдан ўтказилди. Машқ давомида “Янги йил” байрами ва “Президент арчаси” тадбирлари ўтказиладиган ҳудудларда шартли равишда содир бўлган ёнғинни зудлик билан бартараф этиш, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва аҳолини эвакуатсия қилиш тадбирлари амалга оширилди.

463
0

Қумқўрғон туманида 31-сонли МТТ нинг қурулиш ишлари якунланиб тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Бугун Қумқўрғон туманидаги "Давлатсой" маҳалласида 2022-йил инвеститсия дастури доирасида қурулиши режалаштирилган 150 ўринли 31-сонли МТТ нинг қурулиш ишлари якунланиб тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотини туман ҳокимининг ўринбосари Н.Алланазаров, Президент халқ қабулхонаси бошлиғи Р.Тўхтаев ҳамда нуроний оқсоқоллар очиб берди.

393
0

Аҳолига кўмир етказиб бериш ишлари давом этмоқда.

Қумқўрғон туманида "Аёллар дафтари" га киритилган биринчи, иккинчи ва учунчи тоифадаги аёлларга ҳамда ижтимоий аҳволи оғир бўлган аҳоли хонадонларига кўмир махсулотлари етказиб берилди.

337
0

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Қўмқрғон тумани 1-сектор ҳудуди “Пахтаобод” маҳалласида  “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Туман ҳокими ўз муаммолари билан келган ёшларни тинглади.

Учрашувда ёшлар олдига қўйган мақсадларига эришишлари учун амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар  туман ҳокими томонидан қўллаб - қувватланди.

 Ёшлар томонидан йўлланган мурожаатлар шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга йўналтирилди.

334
0
Рўйхатдан ўтиш
36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси