Қумқўрғон тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 октябрдаги 02/1-1162-сонли топшириғи ижроси бўйича туманда кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам масалалари бўйича Ишчи гуруҳини тузиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Қумқўрғон тумани ҳокими А.Нормаматов аҳоли вакилларини қабул қилиб, уларнинг муаммо ва мурожаатларини тинглади.
Мазкур боʻлиб оʻтган қабулда уй-жой, тиббий ёрдам, моддий ёрдам ва бошқа бир нечта муаммолар юзасидан мурожаат қилишди.
Ҳар бир фуқаронинг мурожаатини диққат билан тингларкан, жойида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, қонун талабларини бузмаган ҳолда тегишли ташкилотларга муаммоларни белгиланган тартибда ижобий ҳал этиб, фуқароларни рози қилиш боʻйича коʻрсатмалар берди.
Ўзбекистонда жорий йилнинг 20 октябридан 1 декабригача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 11-октабр куни ўтказилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар мавзусидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинган эди.
Шу муносабат билан бугун Қумқўрғон туманида М-41 халқаро магистрал автомобил ё'лининг ён атрофларига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2000 дона кўчат экилди.
Долзарб 40 кунлик кўчат экиш жараёни 1-декабргача давом этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 28-майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 340-сонли қарори билан ҳар йили ноябр ойи “Кексалар туризм ойлиги” этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 27-октабрдаги 9-сонли йиг'илиш баёни ижросини та'минлаш мақсадида Қумқо'рг'он туман ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қо'ллаб-қувватлаш бо'лими томонидан тумандаги "Ҳалаки" маҳалла фуқаролар йиг'ини фидойи ва фаол нуронийларини 5-6-7-ноябр кунлари Самарқанд, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятларини тарихий обида ва муқаддас қадамжоларига саёҳати ташкил этилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024