Қумқўрғон туманида “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти номзодларини саралаш танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловда адабиёт, санъат, маданият, фан, таълим, спорт ва жамоатчилик йўналишларида ижод қилаётган, фаолият юритаётган қизлар ўз иқтидорларини намойиш этишди.
Туманнинг саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар вилоят босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.
Қумқўрғон тумани 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Қадринг баланд бўлсин Она тилим" номи остида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий, маданий тадбир ташкил этилди.
Унда туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман Маданият бўлими ва ижод аҳли вакиллари, ёшлар қатнашдилар.
Тадбирни туман ҳокимининг маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Бобоназаров очиб берди.
Шундан сўнг Она тилимизни нуфузини оширишда о'зининг бор куч ва имкониятлари аямай меҳнат қилаётган бир гуруҳ устоз мураббийлар, ташкилот ва муассаса раҳбар ҳамда ходимлари тақдирландилар. Тадбир куй-қўшиқлар улашиб кетди.
15-октябр “Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрами "Аёллар дафтарига"киритилган 7 нафар хотин-қизлар учун ажойиб туҳфа боʻлди.
Ушбу аёлларнинг бандлигини таʼминлаш мақсадида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсиясига коʻра, субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди.
Туман ҳокими А.Нормаматов хотин- қизларни байрам билан табриклаб, совгʻаларни оʻз эгаларига топширди.
Юртимиз бўйлаб 15- октабр “Халқаро қишлоқ аёллари куни” кенг нишонланмоқда. Сана муносабати билан Қумқўрғон туманида меҳнаткаш аёллар учун байрам тадбири ташкил этилди.
Мазкур байрам тадбирини туман ҳокими А.Нормаматов очиб берди ва қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиб келаётган хотин-қизларни байрам билан табриклади.
Туманимизнинг оқ олтин хирмонини юксалишига ўз ҳиссасини қўшган меҳнаткаш теримчи ҳамда пиллакор ва ҳунарманд аёлларга туман ҳокимининг эсталик совғалари топширилди.
Маълумот учун, БМТ Бош Ассамблеясининг 2007-йил 18-декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюсиясига асосан 15-октабр – “Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб эълон қилинган.
15-октабр “Халқаро қишлоқ аёллар куни” куни муносабати билан бугун Қумқўрғон туманида Оила ва хотин -қизлар бўлими томонидан велоспорт бўйича марафон ўтказилди.
Ушбу веломарафонда 20 дан ортиқ ҳаваскор хотин-қизлар иштирок этишди.
Ғолибларга туман ҳокимининг ўринбосари Н.Жумаева фахрий ёрлиқ ва эсталик совғаларини топширди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024