Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг 46-сессиясида туман Кенгаши депутатлари, идора-ташкилот раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Р.Гаппаров раислик қилди.
Сессия кун тартибида туман ҳокимининиг тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисоботи тингланди. Шунунгдек, Халқ қабулхонаси мудири Р.Тўхтаевнинг ҳам ахбороти эшитилди. 63- сонли умумтаълим мактаб директорлигига номзодлар сараланди. Депутатлар фикр ҳамда мулоҳазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар.
Шундан сўнг, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.
Анъанага мувофиқ, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилади. туман ҳокимининг ўринбосари Мурод Қултаев томонидан муаммосига ечим излаб келган аҳоли вакилларининг мурожаатларини тинглади.
Қабулда фуқароларнинг турли соҳалар ва йўналишларга оид муаммолари эшитилди ва ижобий ечим чоралари кўрилди.
Қумқўрғон тумани 3-сектор рахбари Н.Нарзуллаев ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи А.Холтўраевлар Қумқўрғон тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган "Ғалаба" маҳалласи ёшлари билан учрашди.
Учрашувда ёшлар ўзларининг мурожаат ва таклифлари билан иштирок этиб, Рахматов Шерзод, Нармонова Мунаввар, Қурбонмуродов Элдорлар контракт тўловини тўлаб берилишини, Абдурасулова Насиба, Худойбердиева Ситора, Ҳасанова Хуморалар тикув машинаси ажратилишини сўраб қилган мурожаати шу жойнинг ўзида ҳал этилди
Бугун, 10 май куни Қумқўрғон туман ҳокимлигида Республика бўйича жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия ва маҳалладаги ишчи гуруҳлар учун мутахассислар иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқув семинари давомида фуқаролар йиғинлари раислари сайловини қонунчилик асосида ташкил этиш ва ўтказишда маҳалладаги ишчи гуруҳларнинг ўрни, сайловга аҳолини жалб қилиш, сайлов ўтадиган обектларда хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, сайлов ўтказиладиган жойларга тиббий хизмат кўрсатилишини самарали ташкил этиш ва шу каби масаллаларга тўхталиб ўтилди.
Семинар сўнггида ишчи гуруҳ аъзолари ўзларининг саволларига мутахассислар кўмагида жавоб олишди.
Бугун 9 май — Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами юртимиз бўйлаб нишонланмоқда.
Қумқўрғон тумани Ёшлик истироҳат боғида туман ҳокими Р.Гаппаров бошчилигида туман ташкилот, муассаса раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлишди.
Туман ҳокими Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Шунингдек, жамоат ташкилотлари томонидан ҳам Мотамсаро она ҳайкалига гуллар қўйилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024