Қумқўрғон тумани ҳокимлигида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Унда Қумқўрғон тумани ҳокими Р. Гаппаров, сектор раҳбарлари ва фаол ёшлар иштирок этишди.
Самимий ва ошкора руҳда ўтган тадбирда туман ҳокими маҳалларда ёшлар агентлиги вакиллигига номзодлар билан суҳбатлашди. Тадбирда ёшлар ўз таклифларини билдириб, керакли тавсияларга эга бўлишди.
3 декабр - Халқаро ногиронлар куни. Сана муносабати билан туман “Шох Машраб” жоме масжиди бош имом хатиби Ҳафизулло домла томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон ва кекса авлод вакилларига эхсон тарқатилди.
Халқимизга ҳос инсонийлик, саховатпешалик ва бағрикенглик фазилатлари тадбирларда ўз аксини топмоқда.
Қумқўрғон туманида барча маҳаллаларида ободонлаштириш ва ҳашар ишлари ўтказилмоқда.
Аҳоли хонадонларидаги ерлар шудгор қилиниб, тўқсонбости экинлари экилмоқда. Шунингдек, деворлар оқланиб, тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу жараёнда маҳалла фуқаролари фаол иштирок этишмоқда.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга Қумқўрғон аҳли юксак масъулият ва шижоат билан киришган.
Бу савобли тадбирда маҳалла аҳли ҳам фаол иштирок этишмоқда.
“Боғоро” маҳалла фуқаролари ҳам ушбу хайрли тадбирга ўз ҳиссаларини қўшишди.
2021-йил 2-декабр куни Қумқўрғон туман "Имомтепа" маҳалласида ХТБ қарашли 80-сон умумта'лим мактаби фаоллар залида "Зўравонликка қарши 16 кун акцияси" доирасида тадбир ташкил этилди.
Туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими, туман Халқ та'лим бўлими, туман Ма'анавият ва ма'рифат бўлинмаси, "Шоҳ Машраб" жоме масжиди билан ҳамлорликда ташкил этилган тадбирда "Бизнинг мактабимизда зўравонликка йўл қўймаймиз!" номи остида бўлиб ўтди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024