Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕКТОР РАҲБАРИДАН ЭЗГУ ТАШАББУС ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
СЕКТОР РАҲБАРИДАН ЭЗГУ ТАШАББУС ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Қумқўрғон тумани 3-Сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев томонидан эзгу ташаббус йўлга йўйилди. Сектор ҳудудидига қарашли 12 та маҳаллаларда яшовчи аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнининг ортиқча сарсонгарчиликларини олдини олиш ва мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш мақсадида 18-30 бўлган ёшларнинг муаммо ва таклифлари учун 12 та қути ясатилиб, 12 та маҳалла биносига жойлаштирилди. Энди ёшлар ўз мурожаатларини ёзма равишда ушбу қутига ташлайди. Масъул ходимлар томонидан ҳар хафтадан икки маротаба қути очилиб, аҳолининг ёзма мурожаатлари ва таклифлари сектор раҳбарига етказилади.
Бу хайрли ишлар ёшларнинг муамоларига ўз вақтида ечим топишга хизмат қилади.

МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИККА ОИД ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИККА ОИД ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди томонидан Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлими биносида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ички ишлар вазирлиги ўртасида 2021 йил 19 март куни имзоланган “Ички ишлар органлари томонидан жиноят ишлари бўйича судларга кўриб чиқиш учун юбориладиган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўришда талаб этиладиган ҳужжатлар ва бу борада ягона суд амалиётини жорий этиш юзасидан” Қўшма кўрсатмасининг мазмун-моҳияти юзасидан семинар бўлиб ўтди. Семинарда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид материалларни расмийлаштириш ваколатига эга бўлган идоралар вакиллари иштирок этишди.

Семинарда мутасадди идораларнинг масъул ходимларига Қўшма кўрсатма талаблари батафсил тушунтирилиб, унга иловаларда кўрсатилган ҳужжатлар рўйхати бирма-бир таништирилди.
Семинар якунида ички ишлар ва бошқа органларнинг масъул ходимлари билан кун тартибидаги мавзу юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Қумқўрғон туманида “Аёллар дафтари” билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Қумқўрғон туманида “Аёллар дафтари” билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қумқўрғон туман ҳокими Рахматулла Гаппаров ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаолларига туманда “Аёллар дафтари” га киритилган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва аёллар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар бўйича ахборот берди. Туманда 3082 нафар хотин-қизлар "Аёллар дафтари"га киритилган бўлиб, шундан, 1816 нафар хотин-қизлар ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 400 нафар - Касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигига кўмаклашилди. 71 нафар - Тадбиркорлик қилши учун кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилиб, 1 миллиард 655 миллион 348 минг сўм кредит маблағлари ажратилди. 61 нафар аёлларга иссиқ хона ва паррандачилик учун 282 миллион сўм кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди. 963 нафар аёлларга бир марталик моддий ёрдам ( пул маблағлари) берилди.

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумотлар олишди.

Болалар мусика ва санъат мактаб ўқувчилари вилоят босқичида
Болалар мусика ва санъат мактаб ўқувчилари вилоят босқичида

Болалар мусика ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамбллари, оркестрлари ва жамоа ижрочилиги Республика кўрик-танлови"нинг Шўрчи туманида ўтказилган вилоят босқичида туманимиздаги 11-Болалар мусиқа ва санъат мактабининг анъанавий хонандалар ансамбли ва рақс жамоаси фахрли 2 ўринни қўлга киритишди. Халқ чолғулари ансамбли фахрли 1-ўринни эгаллаб ушбу танловнинг Республика босқичига йулланма олишди.

"АЁЛЛАР ДАФТАРИ" ВА "ЁШЛАР ДАФТАРИ" ГА КИРИТИЛГАН ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЖОЙИДА ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Қумқўрғон тумани "Арсланбойли" маҳалласида яшовчи фуқаро Мелибоева Сарвиоз шу кунга қадар ишсиз эди. Тикувчилик ҳунари бўлсада, тикув мошинаси олиш имкони бўлмаган Сарвиноз "Боймоқли" маҳалласида ўтказилган "Ҳоким ва ёшлар"учрашувида туман ҳокими Рахматулла Гаппаровга тикув мошинаси олиб, ўзини ўзи банд қилиш истагини билдирди. Унинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, учрашувнинг ўзидаёқ Сарвиноз Мелибоева 2 дона тикув машинасига эга бўлди.

Қумқўрғон тумани 2- сектор ҳудудига қарашли “Боймоқли” МФЙда “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” киритилган фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда ёшлар ва аёллар томонидан 52 та мурожаат келиб тушган бўлса, ўртага ташланган мурожаатларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ижобий ечим топилди.

Рўйхатдан ўтиш
28 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси