Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Туманда фаолияти қониқарсиз деб топилган фермер хўжаликлари қонун талаблари асосида тугатилиши маълум қилинди.

Қумқўрғон туман ҳокимининг 2021 йил 25- октябрдаги 24-8-114-F /21 –сонли фармойишига асосан тузилган 5 та ишчи гуруҳи томонидан боғдорчиликка, узумчиликка, сабзавотчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари фаолияти  мониторинги ўтказилди.

Мониторинг натижалари Халқ депутатлари туман кенгашининг 6 –чақириқ, 36 сессиясида кун тартибига қўйилиб, муҳокама қилинди.

Ўрганишга кўра, 68 та фермер хўжаликлари фаолияти қониқарсиз, деб топилган.  Мазкур фермер хўжаликлари томонидан аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, улар билан тузилган узоқ муддатли ижара шартномалари муддатидан олдин қонунда белгиланган тартибда бекор қилиниши маълум қилинди.

1175
0

Ватан тараққиётига менинг ҳиссам кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар ўртасида илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура, дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларни янада оммалаштириш, истеъдодли, ташаббускор, ўз касбининг устаси бўлган иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” Республика танловининг Қумқўрғон туман босқичи бўлиб ўтди.

682
0

ПҚ-5072-сонли Қарорига асосан ташкил этилган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5072-сонли Қарорига асосан ташкил этилган, ташаббуси бюджет (openbudget.uz) "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали ғолиб бўлган Қумқўрғон тумани Улуғбек маҳалласи Й.Охунбобоев кўчасини асфалът қопламалари ётқизилди

870
0

“Глобаллашув шароитида мафкуравий ҳуружлар ҳамда маънавий таҳдидларни олдини олиш”

2021-йил 01-ноябр куни Қумқўрғон туман “Янги шаҳар” МФЙда жойлашган туман Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилотида “Глобаллашув шароитида мафкуравий ҳуружлар ҳамда маънавий таҳдидларни олдини олиш” мавзусида кўзгазмали воситалар орқали давра суҳбати ташкил этилди. Унда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев, бўлинма етакчи мутахассислари А.Сафаров ҳамда ташкилотнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходими Ч.Аллаёров ва ташкилот аппарат ходимлари қатнашдилар.

624
0
Қумқўрғон тумани ФВБ ходимлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш

Қумқўрғон тумани ФВБ ходимлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, мавсумни беталофат ўтказиш ис газидан захарланишнинг олдини олиш ва ёнғин хавсизлиги қоидаларига амал қилиш борасида жойларда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

619
0
Рўйхатдан ўтиш
35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси