Ҳар бир инсоннинг ҳаётида оила беқиёс аҳамиятга эга. Оилани асраб - авайлаш бу-ҳар бир инсоннинг асосий вазифаларидан биридир. Шунингдек, жамиятимизнинг негизи бўлган оилалар қанчалик тинч ва тотув бўлса, давлат шунчалик юксак ва барқарор равнақ топади. Биз оилани бир даргоҳ деб атайлик. Инсон унда туғилади, униб-ўсади ва тарбия олиб вояга етади. Инсонлар болаликдан вояга етгунга қадар ота-онаси ёки уларни ўрнини боса оладиган шахслар қўлида тарбия кўради. Қачонки у камолотга етиб улғайса, унинг ўзи битта мустақил оилани бунёд этади. Ўзининг фикрлаши, шу ёшига қадар олган тарбияси ва кўрган билганлари туфайли ўзига ўрнак қилиб ололганлари асосида оиласини бошқаради. Шунингдек, ҳаётидаги баъзи бир нотекисликларга қарамай ўз оиласига вафодор қолмоғи лозим. Ҳозирги кунда жамиятимизда юз берётган баъзи бир ҳолатлар сабабли бизда бир нечта саволлар туғилиши мумкин.
Ҳозирги кунда биз барча оммавий ахборот воситаларининг босма шаклини матбуотда кўришимиз мумкин. Матбуот ўзи нима? Матбуот бу - барча босма маҳсулотларнинг мажмуи ва ахборот воситаларнинг назарий кўриниши ҳисобланади. Умумий олиб қараганда даврий нашрлар, асосан газета ва журналлар фаолиятини ифодалайди. Шунингдек, матбуот ижтимоий онгимизнинг ўткир ва таъсирчан воситаси сифатида кишилик жамиятимида кучли ва фаол таъсир кўрсатади. Жамоатчилик фикр доирасининг кенгайишини шакллантиради. Омма ва ёшлар онгида муайян қарашларни сингдиришда қудратли ғоявий омил ҳисобланади.
Тил деганда биз аввало ўзлигимизни ёритиб берадиган муҳим омиллардан бири эканлигини тушунамиз. Тил нафақат ўзлигимизни ёритиб беради, балки у жамиятимиздаги катта ижтимоий ҳодиса ҳам ҳисобланади. Биз тилга бежизга "ижтимоий ҳодиса ҳисобланади" дея таъкидлаб ўтмадик. У инсонлар ўртасидаги алоқа воситаси бўлганлиги сабабли шундай таъриф берилди. Инсонлар бир-бирини тушуниши ва фикрларини баён қилиши учун ўзларига маълум бўлган ва омма тушуна оладиган тилдан фойдаланишади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024