Ташриф давомида фуқаролардан асосан ичимлик суви, томорқа суви ва йўл масалаларида мурожаатлар йўлланди.
Фуқаролар томонидан йўлланган ҳар бир мурожаатнинг масаласи ўзлари иштирокида шу ернинг ўзида кўриб чиқилди, зарур чора-тадбир белгиланди ва тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Қумқўрғон туман прокурори Ш.Акрамов томонидан туман ҳокимлигининг мажлислар залида тижорат банклари, Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази, ҳоким ёрдамчилари ҳамда 2-сектор ҳудудида яшовчи 20 нафар уюшмаган ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Қўмқрғон тумани 1-сектор ҳудуди “Янгиер” маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Туман ҳокими ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш бўйича 1-сектор ҳудудидаги уюшган ва уюшмаган ишсиз ёшлар билан суҳбатлашди.
Бугун Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматовга фуқаролар томонидан бир қатор муаммолар билдирилди. Хусусан электр узатиш устунларини янгилаш, кўмир махсулоти олишда амалий ёрдам, ишга жойлашиш масаласи, уй-жой билан таъминлаш ва бошқа муаммолар бўйича мурожаат қилинди.
Ҳар бир фуқаронинг мурожаати назоратга олиниб қисқа муддатда ижобий ҳал қилиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқ берди.
Бугун Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов Мактабгача таълим ташкилоти директорлари билан учрашди.
Учрашувда туман ҳокими томонидан мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болажонлар учун қулай шарт шароит яратиш, аномал совуқ вақтида хоналарнинг иссиқлик ҳароратини сақлаш, овқат тайёрлаш хонаси тоза сақлаш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва мактабгача таълим ташкилоти ҳудудларини ободонлаштириш бўйича директорларга топшириқлар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024