Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг 2021 йил 09 ноябр кунидаги 238-сон Фармойишига кўра, 15 ноябр кунидан 15 декабр кунига қадар “Касбий тайёргарлик ойлиги” этиб белгиланган.
Ушбу фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида “Касбий тайёргарлик ойлиги” муносабати билан Қумқўрғон туман ИИБ ходимлари ўртасида спортнинг 100 метрга югуриш, турникда тортилиш, шахмат ҳамда минифутбол тури бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Қумқўрғон туманида барча умумтаълим мактабларида яшил ҳудудга айлантириш бўйича аималий ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун, 5-, 24-, 44- умумтаълим мактабларида ташкил этилган манзарали ва мевали дарахт экиш тадбирида туман ҳокими ўринбосари Н. Алланазаров, туман ХТБ мудири Н. Исматовлар иштирок этишди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда
Айни кунда туманимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча маҳллаларда мактабларда туман ташкилотлари кўча четларига турли хилдаги кўчат ва буталар ўтқазилмоқда.
Бугун, эрта тонгдан туман ҳоким Р. Гаппаров саломатлик йўлакчаси атрофига дарахт кўчати экиш ишларига бош бўлди.
Қумқўрғон туман ҳокими Рахматулла Гаппаров “ Имомтепа” маҳалласига бориб, аҳоли билан мулоқот қилди. Маҳаллалар фуқаролари билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.
Ўртага ташланган муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Шунингдек, туман ҳокими сектор раҳбарларидан тортиб, ҳар бир ташкилот, корхона раҳбарлари “маҳаллабай”, хонадонбай”, фуқаробай” тизимида ишлаш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Қумқўрғон туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси жадаллик билан давом эттирилмокда. Бугун, туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари "Долзарб 40 кунлик" аксиясида дарах экиш ишларида фаол иштирок этишмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, туманимизда кузги мавсумда 405 минг дона кўчат экиш режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар, 247784 дона манзарали ва мевали дарахт кўчат экилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024