Вилоят ФВБ масул ходимлари хамда Қумқо'рг'он тумани ФВБ ходимлари томонидан “Жалоир” махалласида жойлашган Қумқо'рг'он ногиронлиги бо'лган болалар учун Мурувват интернат уйида ҳашар ташкил этилди. Мурувват интернат уйи ҳовлисидаги эрлар чопилиб, 115 туб ҳар- хил дарахт ко'чатлар экилди.
Орамизда иккинчи жаҳон урушига қатнашчилари саноқли қолган, улар бугун тирик тарихга айланган, десак муболаға бўлмайди. Юртимизда кекса авлод вакилларига ғамхўрлик кўрсатиш, улар ҳолидан хабар олиш қадриятга айланган. Қумқўрғон туманида ҳам 3 нафа уруш фахрийлари умргузаронлик қилишмоқда. 8-декабр конститутсия куни муносабати билан туман Маҳалла ва оилани қўллаб –қувватлаш бўлими, туман “Маҳалла”хайрия жамоат фонди ходимлари иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Мусаев Хайит бобо, Ахмедов Икром бобо, Қодиров Зокир бобо ҳолидан хабар олишиб, уларга совғалар улашилди.
Унда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Ш. Шодиев, туман прокурори ўринбосари Ғ. Раимов, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев, туман ДСИ бошлиғи З.Турсунов, туман ҳокими ўринбосари Н.Алланазаровлар ҳамда маҳалла раислари, уларнинг ўринбосарлари, профилактика инспекторлари иштирок этишди.
Туман прокурори Ғ. Раимов, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаевларнинг туманда содир этилган жиноятчилик бўйича ахбороти тингланди. Қизил ҳудудга кирган маҳаллалар танқидий кўриб чиқилмоқда.
Мамлакат фуқаролари тўғрисидаги маълумотларҳар қандай давлат миллий статистикасининг муҳим қисми саналади. Бундай маълумотлар маълум вақт оралиғида аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари орқали тўпланади. Улар нафақат республика, балки Ер юзи аҳолисининг сони, ижтимоий ҳолати, даромадлари каби бир қанча муҳим ахборотларни ҳисоблаб боришга хизмат қилади.
БМТ дунё мамлакатларига фуқаролар билан юзага келадиган бир қатор ижтимоий муаммоларнинг ечими ҳамда иқтисодий кўрсаткичларнинг демографик кўрсаткичлар билан мутаносиб равишда ўсиб боришини таъминлаш учун ҳар ўн йилда камида бир маротаба аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни тавсия этади. Афсуски, юртимизда мустақилликдан сўнг кенг кўламда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилмаган. Шу боис, мамлакатимизда илк бор 2023 йилда ўтказилиши кўзда тутилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига айни пайтда қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
8 декабрь – Конституция куни байрами муносабати билан 33- умумтаълим мактабида тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари Н.Алланазаров, туман Адлия бўлим бошлиғи Р.Султоновлар иштирок этишди.
Тадбирда Конституция – халқимизнинг улкан тарихий ютуғи эканлиги, қонунимиз суверен давлатимизнинг ҳуқуқий негизини шакллантиришнинг асосий пойдевор мустақил давлатчилигимизнинг тамал тошилиги ҳақида атрофлича сўз борди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024