Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Республикамизда 2023 йилда илк бор аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

Маълумки, БМТнинг 2015 йил 10 июндаги “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолюсияси қабул қилинган ва унга асосан, БМТга аъзо давлатлар ҳар ўн йилда камида бир марта аҳолини рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилган. Айни пайтда, МДҲ давлатларида бу жараёнга тайёргарлик бошланган. 2019 йилнинг октябр ойида Озарбайжон ва Беларус давлатларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказлди. Жорий йилда Арманистон, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларида мазкур тадбирни ўтказиш режалаштирилган.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ҳали бирор марта аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Ушбу тадбир сўнгги бор собиқ иттифоқ даврида 1989 йилда ўтказилиб, ўша пайтда юртимиз аҳолиси 19,7 миллион кишини ташкил этган.

Амалдаги жорий ҳисобга кўра, 2020 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра республикамиз доимий аҳолиси сони 33 905,8 минг кишини ташкил этиб, шундан шаҳар аҳолиси сони 17 118,4 минг кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 50,5 %), қишлоқ аҳолиси сони 16 787,4 минг кишини (49,5 %) ташкил этади.Жами аҳолимизнинг 50,2 % ни эркаклар (17036,1 минг киши), 49,8 % ни аёллар (16869,7 минг киши) ташкил этади.

2019 йил давомида республика бўйичатуғилганболалар сони 815,9 минг нафарни, вафот этганлар 155,0 минг кишини ташкил этган.

Республика ҳудудлари кесимида, 2020 йил 1 январ ҳолатига кўра энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3878,0 минг кишини (республика жами аҳолиси сонидаги улуши 11,4 %), Фарғона вилоятида 3752,0 минг кишини (11,1 %) ва Қашқадарёвилоятида3280,1мингкишини(9,7 %)ташкил этди.

 

Қумқўрғон туман статистика бўлими

568
0

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ КУБОГИНИНГ ФИНАЛ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон тумани "Сектор раҳбарлари кубуги" учун спорт мусобақаси ўтказилди. Унда маҳалла ёшлари спортнинг футбол ва валейбол тури бўйича ўзаро бахслашдилар.

Мусобақа натижаларига кўра,
Пахтабод маҳалласи ёшлари 1-ўринни эгаллаб, 5 миллион,2-ўрин Мустақиллик маҳалласи жамоаси 3 миллион,
3-ўрин Янгиер маҳалласи жамоаси 1 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритишди.

Шунингдек, валейбол спорт тури бўйича Боболочин жамоаси 1-ўрин, 3 миллион сўм, Пахтаобод махалласи 2-ўрин, 2 миллион сўм, 3-ўрин Имомтепа маҳалласи жамоаси, 1 миллион сўм пул мукофотига эга бўлишди.

748
0

ЁШЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРДА

Ёшлар билан учрашувнинг бу галгиси Қумқўрғон тумани 4-сектор ҳудуди Тайфанг маҳалласида бўлиб ўтди.

4-сектор рахбари, туман ДСИ бошлиғи З.Турсунов туманнинг олис ҳудудида яшовчи ёшлар мурожаатларини ўрганди. Ўртага ташланган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ечим топди, баъзи муддат талаб этиладиган муаммолар эса ўрганиб чиқиш учун масъулларга йўналтирилди.

686
0

СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Қумқўрғон тумани 3-сектор ҳудуди Ғалаба маҳалласида сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Учрашувда ёшлар муаммолари ва таклифларини туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев, туман ДСИ раҳбар З.Турсунов, туман ҳокимининг ўринбосари Н.Алланазаров, Ёшлар ишлар агентлиги раҳбари А.Холтўраевлар тинглади.

10 нафар ёшларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ечим чоралари кўрилди. Тегишли ташкилотларга кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.

678
0

Қумқўрғон туманига Маҳалла ва оиланип қўллаб қувватлаш вазирлиги бўлим бошлиғи, техника фанлари доктори профессор Норқулова Карима Тўхтабаевна келди. Дўстлик ва Жийдали маҳаллаларидаги эҳтиёжманд, соғлигидан шикояти бор оилалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини ўрганди. Жийдали маҳалласида яшовчи Абдуллаева Насибага ногиронлик аравачаси берилди.

Қумқўрғон туманига Маҳалла ва оиланип қўллаб қувватлаш вазирлиги бўлим бошлиғи, техника фанлари доктори профессор Норқулова Карима Тўхтабаевна келди.

Дўстлик ва Жийдали маҳаллаларидаги эҳтиёжманд, соғлигидан шикояти бор оилалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.

Жийдали маҳалласида яшовчи Абдуллаева Насибага ногиронлик аравачаси берилди.

608
0
Рўйхатдан ўтиш
36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси