Айни дамда, Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудуди "Янгиер" маҳалласида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов томонидан фуқаролар қабули ўтказилмоқда. Мазкур қабулда вилоят ва туман ташкилот, корхона раҳбарлари иштирок этишмоқда. Ўз муаммолари билан вилоят ҳокимига мурожаат қилган фуқароларнинг ҳар бир муаммоси эътибор билан тингланиб, ижобий ечим чоралари кўрилмоқда.
Қумқўрғон туманига Ўзбекистон Экологик партиясининг раиси Нарзулло Обломуродов ташриф буюриб, “ Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Туман ҳокими Р.Гаппаров ҳамроҳлигида “Боғора” маҳалласи ҳудудида ташкил этилаётган тутзорда бўлиб, дарахт экиш ишларида ўз ҳиссаларини қўшишди.
Хабарингиз бор, спортнинг футбол тури бўйича Сурхондарё вилояти иккинчи лига бахсларида айнан ёшлардан тузилган "Қумқўрғон 1977" футбол жамоаси чемпионликни қўлга киритди. Бугун ушбу жамоа аъзолари ҳам форумда иштирок этишди ва ўз навбатида бу ёшлар муносиб тақдирланди.
Ҳозиргина Қумқўрғон тумани Ўзбекистон ёшлар форуми-2021 тадбири бошланди. Мазкур форум тумандаги 6000 га яқин ёшларни қамраб олди.
Жорий йилнинг 22 ноябръ кунидаги Вазирлар Махкамасининг 208-сонли баёнига мувофиқ "Ўзбекистон ёшлар форуми-2021" хафталиги ўтказиш белгиланган эди.
Ушбу хафталик доирасида турли ютуқларга эришган 50 нафарга яқин ёшлар рағбатлантирилади.
Қумқўрғон туманида эрта тонгдан 5000 минг қадам марафони бошланиб кетди. Туман ҳокими Р. Гаппаров бошчилигида туман ташкилот раҳбарлари, аҳоли вакиллари биргаликда бир манзил сари қадам ташлашмоқда. Бугун ҳам спортга иштиёқманд инсонлар жуда гавжум.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024