Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудудидаги “Янгиер” маҳалласида туман ҳокими А.Нормаматов ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган 6 нафар ёшларга туман ҳокими А.Нормаматов томонидан 4 та электр пайвандлаш ускунаси ҳамда 2 та тикув машинаси топширилди.
Бундан ташқари ёшлар томонидан бир қатор мурожаат ва таклифлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат ва таклифлар назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга йўналтирилди.
Қумқўрғон туманида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тумандаги кўп қаватли аҳоли хонадонларининг ён атрофлари ҳамда истироҳат боғларида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Юртбошимиз томонидан сўнгги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва энг муҳими, улар учун муносиб турмуш шароитини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада, айниқса, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар опа-сингилларимизнинг нафақат ижтимоий фаоллиги, балки турмуши фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Шу жумладан Қумқўрғон туманида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан “Аёллар дафтарига” киритилган 33 нафар хотин-қизларга ва “Ёшлар дафтарига” киритилган 3 нафар хотин-қизларганинг бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари бериш тавсия қилинган.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази директори А.Жумаев томонидан тикув машиналари ўз эгаларига топширилди.
Янги йил байрами муносабати билан аҳолини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда арзонлаштирилган нархларда сотиб олиш имкони яратилди. Ярмаркада маҳсулотларни узлуксиз таъминлаш мақсадида таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари масъул этиб белгиланган.
Бу каби ташаббуслар аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиш билан бирга нархларнинг сунъий ва асоссиз равишда оширилишининг олди олинади.
Қумқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти, тумани Адлия, туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази, тумани Ички ишлар, туман Мактабгача таълим, Бандликка кўмаклашиш маркази туман бўлимлари билан ҳамкорликда
- Таълим ва тарбия соҳасига тегишли янги қонунлар,
- Таълим муассасалари томонидан буйруқлар ва шартномаларни расмийлаштириш тартиби,
- Ички ишлар бўлими ва таълим муассасаларида ҳамкорлик,
- Йўл ҳаракати қоидаларини таълим муассасаларида ўқитилиши,
- Таълим муассасалари томонидан бандлик бўлимига ҳисобот топшириш тартиблари ва муддатлари тўғрисида ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Семинарни халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири С.Абдурайимов ташкилотларда юридик хизмат вазифаларнинг юритилиши юзасидан маъруза қилди.
Ўтказилган семинарда ҳамкор ташкилотлар масъуллари шахсий таркиб билан ишлаш қоидалари тўғрисида тегишли кўникма ва малакага эга бўлишди..
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024