Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА ЯНА БИР ЙИРИК ЛОЙИҲА ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ.

Қумқўрғон тумани "Азларсой" маҳалласида бундан 1,5 йил аввал ташландиқ бўлиб ётган жойда бугун йирик лойиҳа бўй кўрсатди.

Янги ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи фойдаланишга топширилди.

“Бизнес капитал” МЧЖ томонидан Туркия давлатидан олиб келинган, замонавий ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясининг йиллик ишлаб чикариш куввати 15 минг тонна.
Жами 0,85 гектар ер майдонида амалга оширилган лойиханинг умумий қиймати 15 млрд. 704 млн. сўм. Шундан 4 млрд. сўми тадбиркорнинг ўз маблағи булса, тижорат банкининг хорижий кредит линияси ҳисобидан колган 1 млн. 64 минг евро қопланди.

Мазкур заводда асосан “Ёшлар дафтарлари”га киритилган 60 нафардан ортиқ ёшлар иш билан таъминланади. Унинг очилиш тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Анвар Орипов, туман ҳокими Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла нуронийлари ва ОАВлари иштирок этишди.

 

779
0

БАЙРАМ ТАДБИРИ ТЎКИН ДАСТУРХОН АТРОФИДА ДАВОМ ЭТДИ

Ризқ-рўзимиз манбаи бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи уста бободеҳқонларимизнинг сидқидилдан қилинган меҳнатларини эъзозлаш мақсадида байрам тадбири “Тумарис” тантаналар саройида тўкин дастурхон атрофида давом этди.

Элимиз ароғидаги санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар рақсларга уланиб кетди.

 

879
0

СИДҚИДИЛДАН ҚИЛИНГАН МЕҲНАТЛАР САМАРАСИ

Байрам тадбирда туман ҳокими Р. Гаппаров барча қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан қутлади. Ўз навбатида юқори кўрсаткичларга эришган, пилла, ғалла ва пахта хирмонига салмоқли ҳисса қўшган илғор фермерлар, умуман, қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига ҳисса қўшганлар мавсум илғорлари муносиб рағбатлантирилди.

 

868
0

ҚУМҚЎРҒОНДА "ҲОСИЛ БАЙРАМИ" НИШОНЛАНМОҚДА

Қумқўрғонликлар азалдан ўзининг меҳнаткашлиги, миришкорлиги, деҳқончик илмининг хадисини олганлиги билан ҳам танилган.

Бу маконда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзига хос мактаб яратилган. Шу боис туман миришкорлари республикада пахта ҳосилин йиғиб олишда шартнома режасини биринчилардан бўлиб бажаришди. Ғалла хирмонларини тўлдришда ҳам пешқадам саналади.

Бу ютуқлар замирида деҳқонларимизнинг машаққатли ва шарафли меҳнати мужассамдир.

Алпомиш" ўйингоҳида соҳа ходимларининг меҳнати яна бир бор эътироф этилмоқда.

Халқ сайли сифатида ташкил этилган ушбу байрамда деҳқону фермерлар, чорвадору боғбонлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари вакиллари ҳамда туман аҳли қатнашмоқда.

 

848
0

СЕКТОР РАҲБАРИ БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ

Қумқўрғон туман ДСИ бошлиғи,  4-сектор раҳбари Зафар Турсунов "Элабод"  маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган,  соғлиги туфайли ётиб қолган,  беморлар ҳолидан хабар олди.  Уларга ногиронлик аравачаси берилди.

814
0
Рўйхатдан ўтиш
37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси