Бугун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни Қумқўрғон туманида кенг нишонланди
Байрам муносабати билан тумандаги “Ёшлар истироҳат боғи”да ўрнатилган “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш учун туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, офитсер, сержант ва ҳарбий хизматчилар ташриф буюрди.
Тадбир иштирокчилари ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этдилар.
Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлими томонидан туманда ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида профилактика инспекторларини жалб қилган ҳолда маҳаллаларда уюшмаган ёшлар о'ртасида спортнинг “КИКБОКСИНГ” тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақада болалар 5-та вазн тоифаси бўйича (25 кг, 36 кг, 45 кг,55 кг ва 60 кг), ўзаро беллашишди.
Мусобақа якунида фахрли ўринларни қўлга киритган болалар қимматбаҳо совғалар ва медаллар билан тақдирланди.
Айни вақтда аномал совуқ об-ҳаво шароитида туманимиз ободлиги учун туну-кун ўз хизмат вазифаларини амалга ошириб келаётган ободонлаштириш ходимларига туман ҳокими Анвар Нормаматов ташаббуси билан пул маблағлари берилди.
Қумқўрғон туманида Миллий гвардия қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан, юртимиз бўйлаб кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво таъсирларини беталофат ўтказиш мақсадида, туну кун хизмат қилаётган йўл қурилиш ва ободонлаштириш бўлими ходимларига иссиқ чой ва кофе улашилди.
Қумқўрғон туманида ёъловчилар ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туман Миллий гвардия қўриқлаш бўлими ходимлари асосий автомобил қатнов йўллари ҳамда пиёдалар йўлакларида қордан тозалаш ишларини олиб бормоқдалар.
Йўлларда қор уюмлари ва яхмалак юзага келмаслигини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Шунингдек мутасаддилар томонидан ёъллар назоратга олинган бўлиб, ходимларнинг навбатчилик гуруҳлари ташкил этилган.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024