Қумқўрғон туман ҳокими Рахматулла Гаппаров фуқароларни ўйлантираётган муаммоларга ечим қилиш мақсадида аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди. Уларни тинглаб, ечимини кутаётган масалаларни бартараф этиш учун тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Президентимизнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳани амалга ошириш бўйича ташаббуслари ҳозирги кунда энг долзарб вазифага айланди. Ушбу вазифаларнинг амалий ифодаси сифатида туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Т.Қорабоев бошчилигида бўлим ҳудудида дарахт экиш ишлари амалга оширилмоқда.
11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан халқимиз фаровонлигига, касаба уюшмалари ҳаракати ривожига муносиб ҳисса қўшаётган энг фаол, фидоий ва ташаббускор инсонлар янги таъсис этилган “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Қумқўрғон туманида тиббиёт ходимларининг касб байрамига бағишланган тадбир "Тумарис" тантаналар саройида давом этди. Соҳа вакиллари тўкин дастурхон атрофида жам бўлишди. Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024