Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 8 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Энди катта тизимга ўтяпмиз. Ерни ҳақиқий эгасига – халққа берамиз” дея таъкидланиб ўтган эдилар. Мазкур йиғилишда ғалладан бўшаган ер майдонлари эҳтиёжманд, реал даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолига деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш ташаббуси илгари сурилган эди.
Давлат раҳбарининг ”Маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш, маҳаллаларда “ўсиш нуқталари" ни аниқлаш мақсадида борасида қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов Қумқўрғон тумани 3-сектор ҳудудидаги махаллабай ишлаш бўйича ташкил этилган штабга ташриф буюрди.
Миллий қадриятлар — миллат юзи, қалб шууридир. Воҳамиз қадриятлар бешиги саналади. Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхандарёга ташрифи чоғида қорабайирчилик, дўмбира, дўппи каби миллий қадриятларимизни ривожлантириш борасида алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар.
Давлатимиз раҳбарининг Сурхандарё вилоятига ташрифи чоғида сектор раҳбарларига иқтисодий ўсишнинг қўшимча захираларини топиш ва сафарбар қилиш, маҳаллаларда “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берган эди.
Жаҳон тажрибасида мамлакат аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, касби, бандлиги, даромад манбаи ва бошқа жиҳатлар бўйича батафсил маълумот тўплашнинг энг самарали усули аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ҳисобланади. Шу боис, 2023 йилда мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024