Қумқўрғон туманида эрта тонгдан байрам шукуҳи ила тонг ёришди. Наврўзни соғинган қалблар "Ёшлар" истироҳат боғида жам бўлишди. Туман аҳли учун қадимий ва навқирон бўлган, Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш учун миллий қадриятларимиз ўзида акс этган ўтовлар, миллий таомлар кўргазмаси, турли ҳил спорт мусобақалари, севимли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари байрам тароватини оламга ёйди.
Туман ҳокими Рахматулла Гаппаров ва сектор раҳбарлари сайл иштирокчиларини, туман аҳлини янгиланиш ва яшариш байрами Наврўз билан муборакбод этди.
Туманидаги корхона, ташкилот, муассасалар, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари тиббиёт муассасалари, маҳаллалар, фермерлар ва тадбиркорлар томонидан тайёрланган махсус бўлимларда Наврўз байрамининг ўзиги ҳос жихатлари, миллий урф-одатларимиз бетакрор қадриятларимизни, турли кўргазмалар ва сахна кўринишлари орқали намойиш этилди.