Қумқўрғон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 3-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги томонидан "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида 12-17 ёшли мактаб ўқувчилари ўртасида расм танловининг туман босқичи ўтказилди.
Ушбу танловда ғолиб бўлган ёшлар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди.
Танловда биринчи ўринни олган ёшлар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Танловнинг вилоят босқичи 18-август куни соат 09:00 да Термиз шаҳар Рўзи Чориев рассомчилик мактабида бўлиб ўтади.
Қумқўрғон тумани халқ таълимига қарашли 33-мактабининг фаоллар залида маҳалла хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини самарали олиб бориш учун талаб этиладиган билим ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда хотин-қизлар фаоллари учун ишсиз хотин-қизларнинг эҳтиёж ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда уларни меҳнат бозорига талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш механизмлари, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, эрта туғруқ ва эрта никоҳнинг олдини олиш, хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини ошириш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тубдан яхшилаш каби масалалар бўйича керакли ма'лумотлар берилди.
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар
Қумқўрғон тумани "Янги авлод" маҳалласида маҳаллабай ишлаш, “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида маҳалла драйвери соҳасида ишларни амалга ошириш бўйича семинар ташкил этилди.
Семинарда туман ҳокими А.Нормаматов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.Холхўжаев, Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Маманов, Қумқўрғон , Жарқўрғон , Термиз ва Ангор туманларининг маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг туман, шаҳар бўлими бошлиқлари билан биргаликда ҳоким ёрдамчилари қатнашдилар.
Ушбу семинарда ҳоким ёрдамчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар ва керакли тавсиялар олишди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 3-мартдаги "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 145-сонли қарорига асосан 3-босқич "Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Қумқўрғон туманидаги Маҳалла марказида туман ҳокими А.Нормаматов томонидан эҳтиёжманд хотин-қизларга тикув машинкалари тарқатилди.
Қумқўрғон туман ҳокими томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни фуқаролар қабули ўтказилади. Бугун Қумқўрғон туманидаги Президент Халқ қабулхонасида туман ҳокими А.Нормаматов муаммосига ечим излаб келган аҳоли вакилларининг мурожаатларини тинглади.
Қабулда фуқароларнинг турли соҳалар ва йўналишларга оид муаммолари эшитилди ва шу жойнинг ўзида ижобий ечим чоралари кўрилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024