Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқо'рг'он туманида “Мен донорман” ҳайрия аксияси ташкил этилди.

Қумқўрғон туманида “Мен донорман” ҳайрия аксияси ташкил этилди.

“Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021” ҳафталиги доирасида жорий йилнинг 23-декабр куни туман тиббиёт бирлашмасида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда туман миллий гвардия қўриқлаш бўлими ҳамкорлигида “Мен донорман” хайрия қон топшириш акцияси бўлиб ўтди. Мазкур хайрия қон топшириш акциясида 60 нафардан ортиқ фаол ёшлар иштирок этди.                                                                                                                 

Унутманг 1 томчи қон ўзгалар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

693
0

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Қумқўрғон туманида "Ҳоким ёрдамчилари" учун семинар-тренинглар ва амалий машғулотлар давом этмоқда.

Туман Халқ депутатлари кенгаши депутатлари ҳам ушбу машғулотларда иштирок этиб, ҳоким ёрдамчилари билан суҳбаташишди.

Семинарда жорий этилаётган ушбу масъулиятли вазифада келгусида иш олиб бориш тартиблари, аҳолини банд қилиш, янги тадбиркорлик соҳаларини ташкил этишда қайси жиҳатларга эътибор бериш лозимлиги ва бошқа долзарб масалалар ҳақида батафсил тушунчалар берилмоқда.

4- кундаги машғулотларда маърузачилар Республика вакили Бобомурод Ўтаев, Давлат хизматлари маркази директори Шарофиддин Болтаев, туман Адлия бошлиғи Рашид Султонов.

661
0

МАҲАЛЛАЛАР МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИ ЯХШИЛАНДИ

Қумқўрғон туман 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими Р.Гаппаров бошчилигида маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда  йил якуни бўйича қилинган ишлар ва бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама этилди.

Маҳаллаларда иш самарадорлигини ошириш, улар учун зарур шароитлар яратиш, моддий техник базани мустаҳкамлаш мақсадида  7 та маҳаллаларга  компютер жамланмаси, принтерлар топширилди.

567
0

"АРМИЯ ВА ЁШЛАР" ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг фармонларига асосан "Ватанпарлик миллий юксалиш кафолати” шиори остида 15 декабрдан 15 январга қадар ҳарбий ватанпарварлик ойлиги деб белгиланган.

Қумқўрғон туман 5-умумтаълим мактабида ёшларимизда ватанга садоқат ва фидойилик туйғуларини мустаҳамлашга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Туман Мудофаа ишлари бўлими, туман ХТБ, туман Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ўқувчилар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказилди. Ўқувчилар томонидан ҳарбий чиқишлар намойиши бўлиб ўтди

616
0

Қумқўрғон тумани Мудофаа ишлар бўлимида ҳарбий ҳисоб бошлиқлари ҳамда мудофаа ишлар бўлими ходимлари иштирокида сафарбарлик чақируви резерви хизматига саралаб олинганларни тиббий кўрикдан ўтказиш, бадал пулларини ундирилиши, чақирув қоғозларининг тарқатилиши бўйича йиғилиш ўтказилди.

Қумқўрғон тумани Мудофаа ишлар бўлимида ҳарбий ҳисоб бошлиқлари ҳамда  мудофаа ишлар бўлими ходимлари иштирокида сафарбарлик чақируви резерви хизматига саралаб олинганларни тиббий кўрикдан ўтказиш, бадал пулларини ундирилиши, чақирув қоғозларининг тарқатилиши бўйича йиғилиш ўтказилди.

Унда туман Маҳалла ва оилани қўллаб –қувватлаш бўлим бошлиғи Б.Жумаев туман Мудофаа ишлар бўлим бошлиғи , подполковник Б.Худойберганов ва Мудофаа ишлари ходимлари иштирок этишди.

 Йиғилишда ҳарбий ҳисоб бошлиғи Р.Чориевнинг мавзуга доир қилинган ишлар ҳисоботи тингланди.

 

634
0
Рўйхатдан ўтиш
39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси