Айни дамларда Халқ қабулхонасида туман ҳокими Р.Гаппаров фуқаролар мурожаатни тингламоқда. Қабулда фуқаролар томонидан 100 дан ортиқ мурожаатлар қайд этилди. Туман ҳокими томонидан аҳоли муаммолари ўрганилиб, ижобий ечим чораси кўриш учун масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилаяпти.
Қумқўрғон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.Акрамов томонидан туманнинг "Боботог" маҳалласида фуқаролар ва ёшлар билан "Сайёр қабул" ҳамда "Ёшлар учрашуви" ўтказилди.
Мазкур қабулларда 25 нафар ёшлар ва 12 нафар фуқаролар иштирок этишди.
Учрашувда фуқаролар ва ёшлардан келиб тушган 21 та мурожаатлардан 5 таси ҳал килиниб, 16 тасини ижроси назоратга олинган ҳолда ҳал қилиш учун масъул ташкилотларга топшириқлар берилди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш уларни тадбиркорликка жалб қилиш, эҳтиёжманд қатламни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 3-сектор ҳудудида хайрли ташаббусга қўл урилди.
Туманнинг Ғалаба, Тўда, Исломобод маҳаллаларида яшовчи 40 та ишсиз хотин-қизлар ва уюшмаган ишсиз ёшларга субсидия асосида 400 та қуёнлар тарқатилди.
Туман ИИБ бошлиғи Н. Нарзуллаев фуқаролар билан суҳбат чоғида қуёнчилликни ривожлантириш борасида бу каби тадбирлар давом этиши, бу орқали оилалар даромадини ошириш, уларнинг бандлиги таъминланишини айтиб ўтди.
Мунчоқтепа маҳалласида ташкил этилган тадбирида турли спорт мусобақалари ҳам ўтказилди.
Стол тенниси, миллий кураш, футбол, волейбол каби спорт турларида 4-сектор ҳуддидаги маҳалла ёшлари фаол иштирок этишди.
Мусобақа ғолибларига сектор раҳбарлари томонидан пул мукофотлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Халқимизнинг гўзал анъаналари, қадриятларини ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” Мунчоқтепа маҳалласи фуқаролари учун байрамона кайфият бағишлади.
Тадбир ҳудуд аҳли учун ҳақиқий байрам сайлига айланди.
Тарих зарварақларидан сўзловчи ўтовлар, сумалак сайли, фолклор ансамблининг чиқишлари, миллий куй-қўшиқлар, лапарлар тадбирга ажиб бир тароват бағишлади.
Туман ҳокими Р.Гаппаров тадбирда иштирок этиб, юртимизда инсон қадри улуғланаётгани, жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, халқимизнинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратилаётганини айтиб ўтди.
Тадбир давомида ёши улуғ отахон ва онахонларимизнинг ҳаёти давомида тўплаган бой тажрибалари ҳақидаги фикирлари ёшларга маънавий озуқа, ибрат мактаби бўлди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024