Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Беш муҳим ташаббус” доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун Қумқўрғон тумани ихтисослаштирилган мактабида “Беш ташаббус” олимпиадасининг иккинчи мавсумида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мактаб босқичи бўлиб ўтди.
Қумқўрғон туманида 2023-йил пахта ҳосилини тез ва уюшқоқлик билан йиғиб-териб олиш учун ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Фермерлар томонидан техникалар ишчи ҳолатга келтирилиб, терим ишлари олиб борилаётган ҳар бир дала майдони бошида теримчилар овқатланиши учун шароитлар яратилган.
Бугун туманнинг 1-сектор С.Бойматов ҳудудидаги “Насиба Суюнова” фермер хўжалиги томонидан 2023-йил ҳосили учун белгиланган режа ортиғи билан бажарилди. Туман ҳокими Анвар Нормаматов ушбу фермер хўжалиги пахта даласида бўлиб, пахта режасини ортиғи билан бажарган фермер хўжалиги рахбари, теримчилар, сувчи ва механизаторларни байрам билан табриклаб, қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашишда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, “маҳаллабай” тамойили асосида аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлиги янада ошириши, шубҳасиз.
Қумқўрғон тумани “Сурхон соҳили” маҳалласида туман ҳокими Анвар Нормаматов томонидан ҳудудда жиноятчиликни олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Бугун 4-сентябр куни Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов тумандаги Президент таълим муассасалари агентлиги қошидаги Қумқўрғон туман ихтисослаштирилган мактабида ҳамда 33-сонли умумтаълим мактабларида “Билимлар куни” байрам тадбирида иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб Мустақиллигимизни 32 йиллиги ҳамда янги ўқув йили бошланганлиги муносабати билан барча ўқувчиларни самимий табриклади.
Қумқўрғон туманида ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйида Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан байрам тадбир ўтказилди.
Унда Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи М.Тоғаев, сектор раҳбарлари ҳамда Президент Халқ қабулхонаси тумани бўлими мудири Рустам Тўхтаевлар иштирок этди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024