Президентимиз “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида уй-жой қурилиши бўйича “Бағдод тажрибаси”ни ҳамма ҳокимлар бориб ўрганиши бўйича топшириқ берган эди.
Шунга кўра, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Аҳмад Сувонқулов бошчилигидаги шаҳар ва туманлар ҳокимларидан иборат делегация Фарғона вилоятининг Бағдод туманида бўлди.
Вилоятимиз вакиллари тумандаги қурилиш ишларини кўздан кечирди. Бу ерда қад ростлаётган ижтимоий соҳа объектлари, коммуникация тармоқлари, аҳолини иш билан таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишишди. Тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, янги лойиҳалар ва ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотлари хусусида тўлиқ тасаввурга эга бўлишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024