Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Кўзи ожизлар жамиятининг 90 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаровнинг ташаббуси билан Рамазон ойининг бошланиши ҳамда кўзи ожизлар жамиятининг 90 йиллиги муносабати билан кўзи ожиз, ногиронлиги бор фуқароларга дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди. Мазкур тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Н.Алланазаров иштирок этиб, туман ҳокимлигининг совғаларини топширди. Туман маданият бўлимининг куй-қўшиқлари барчага кўтаринки кайфият улашди.

676
0

«Заковат» интеллектуал ўйини ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Қумқўрғон туманида «Заковат» интеллектуал ўйинининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда 8 та жамоада билимли ёшлар иштирок этишди. Қизғин муросасиз кечган билмлар бахсида “Жозиба” маҳалласининг ёшлари мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. Туман ҳокими Р.Гаппаров, туман прокурори Ш. Акрамовлар, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаевлар иштирок этиб, заковатли ёшларга омад тилади ва эсталик совғаларини топширди.

610
0

ТУМАНДА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

Қумқўрғон туман "Жалоир" МФЙ ҳудудида жойлашган Халқ таълим бўлимига қарашли 9-сонли мактабининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда "Жарқишлоқ" МФЙ ҳудудида жойлашган туман Халқ таълим бўлимига қарашли 28-сон умумтаълим мактабининг Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 28-июлда "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида"ги ПҚ-3160-сон ва 2019-йил 3-майдаги “Маънавий-маърифий ишлар ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сон ҳамда 2021-йил 26-мартда қабул қилинган ПҚ-5039-5040-Қарорлар ижросни таъминлаш мақсадида туман Маънавият ва маърифат бо'линмаси бош мутахассиси Ш.Жураева томонидан мактабида Маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар билан танишиб чиқди.

544
0

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ О'ТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудуди Янгишаҳар маҳалласида  “Ҳоким  ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Унда сектор ҳудудидаги маҳалла ёшларининг 27 та мурожаатлари  тингланди. Учрашувда сектор раҳбарлари ёшлар томонидан ўртага ташланган мурожаатларнинг  13 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

555
0

“Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида маҳалла аҳоли вакиллари билан давра суҳбати ташкил этилди.

2022-йил 1-апрел куни Қумқўрғон туман "Ғалаба" маҳалласида жойлашган туман Халқ таълим бўлимига қарашли 34-сонли умумтаълим мактабида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда “Ғалаба" МФЙ ходимлари ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида маҳалла аҳоли вакиллари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев ва туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси бош мутахассиси Ш.Жўраевалар томонидан аҳолига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни етказиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.

Давра суҳбатида 25 нафардан ортиқ "Ғалаба" маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

569
0
Рўйхатдан ўтиш
41 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси