Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон туманимиздаги давлат реестрига киритилмаган 9 та маҳалла давлат реестрига киритилиши таъминланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Географик обектлар тўғрисидаги қонунига асосан Қумқўрғон туманимиздаги  давлат реестрига киритилмаган 9 та маҳалла давлат реестрига киритилиши таъминланди, бундан ташқари  тумандаги 6 та номи қонун талабларига жавоб бермайдиган аҳоли пунктларига янги ном қўйилмоқда

712
0

Ҳоким кубоги

Қумқўрғон тумани Боллар ва о'смирлар спорт мактаби майдонида туман "Ҳокими кубоги" учун 16-30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг "Мини-футбол" тури бо'йича мусобақа бўлиб ўтди.

 Тадбир якунига кўра, 

1-ўринни "Боймоқли" маҳалласи

2-ўринни "Бог'аро" маҳалласи,

3-ўринни "Имомтепа" маҳалласи қўлга киритишди.

Тадбир якунида г'олиб жамоалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

496
0

Қумқўрғон туманида ини футбол тури бўйича “Болалар лигаси” спорт мусобақаси туман босқичи бўлиб ўтди.

Қумқўрғон туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Халқ таълим бўлими, туман спорт бўлими ҳамкорлигида Ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб қилиш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида “инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури асосида спортнинг футбол тури бўйича “Болалар лигаси” спорт мусобақаси туман босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақа якуний натижаларига кўра:

1-ўринни "Нефтчилар" МФЙ  жамоаси ёшлари

2-ўринни "Янги шаҳар" МФЙ жамоаси ёшлари

3-ўринни "Навбаҳор" МФЙ ёшлари жамоаси эгалладилар.

667
0

Наврўз байрами муносабати билан Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

Наврўз байрами муносабати билан Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қумитаси ва маъмурияти томонидан байрам тадбири ташкил этилди. Унда 50 нафар нафақа ёшидаги тиббиёт ходимларига ходимлар касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлик ва эсталик совғалари топширилди.

582
0

Чаёнтепа маҳалласи ёшлари муаммолари тингланди.

Қумқўрғон  тумани Чаёнтепа маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”бўлиб ўтди. Унда ёшлар муаммо ва таклифлари ўрганилди. Учрашувда 15 дан ортиқ мурожаатлар ўртага ташланди.

Хусусан, Тожиев Жамшидга, Жабборова Ўғилойга деҳқон хўжалигида фойдаланиши учун 10 йил муддатга е-ижро ауксионни орқали ер майдони ажратиб берилишида амалий кўмак бериладиган бўлди. Жўраева Муяссарнинг инкубатор аппарати олишдаги мурожаати ҳам ижобий ҳал этилиши белгиланди.

Хўшбоқова Нигоранинг  тикувчилик қилиб ўзини- ўзи банд қилиш бо'йичаиқилган мурожаати эса унга  субсидия асосида тикув мошинаси берилиши билан ҳал этилди.

Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга йўналтирилди.

824
0
Рўйхатдан ўтиш
31 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси