Бугун Қумқўрғон тумани “Нурли диёр” маҳалласида туман ҳокими, Давлат хавсизлик хизмати Қумқўрғон тумани бўлими раҳбари, Ёшлар ишлари агентлиги ва ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов ҳудудлардаги муаммоларнинг ечимини таʼминлаш, аниқланган муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этилишига эришиш, муддат ва маблағ талаб этадиган масалалар бўйича тизимли ишларни амалга ошириш бўйича Тайфанг маҳалласи “Қора кулча” қишлоғига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги “2022-2023- йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қЎшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қумқўрғон тумани, "Мустақиллик" ва "Ғалаба" маҳаллалари ички кўчаларида асфалтлаш ишлари амалга оширилмоқда
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024