Жорий йилнинг 5 ноябр куни Қумқўрғон туман прокурори Ш.Б.Акрамов ташаббуси билан туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ҳунармандлар уюшмаси, Ёшлар ишлар агентлиги, Маҳалла ва оила масалалари бўлими, туман аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази, туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази, туман оила ва хотин-қизлар бўлими ва тумандаги тижорат банклари ҳамкорлигида тумандаги “Барака” савдо мажмуасида “Ёш ҳунармандлар” фестивали ўтказилди.
Фестивалда, “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо 92 нафар ҳунармандлар, Ҳалқ таълими бўлими, Мактабгача таълим ташкилотлари, Мурувват интернат уйи ҳамда маҳаллаларда ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган ҳунармандлар ўз ижодиий намуналари билан иштирок этишди.
Тадбир давомида, туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази томонидан 3 нафар ҳунармандларнинг уюшмага аъзолиги учун субсидия ажратилди, бандликка кўмаклашиш маркази томонидан касаначилик йўналишидаги 4 нафар ҳунармандга субсидия берилди.
Тижорат банклари томонидан ҳунармандларга имтиёзли кредитлар ҳақидаги маълумотномалар (брашура) тарқатилди.
Бундан ташқари, туман прокурорининг ташаббуси билан ўзларининг ижодий маҳсулотларини марказлашган ҳолда сотиш учун барча ҳунармандларга қулайлик яратиш мақсадида “Барака Савдо” мажмуасида савдо дўкони ташкил этиладиган бўлди.
Тадбир якунида, баҳолаш комиссия томонидан 6 йўналиш бўйича ғолиб ҳунармандлар аниқланиб, уларга диплом ва эсталик совғалари топширилди.
Сўнгги беш йилда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш, спортчиларимиз жаҳон ареналарида юқори натижаларга эришиб, мамлакатимиз нуфузини юксалтиришига катта эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча Қозоғистон Республикасининг Караганда шаҳрида спортнинг Номад ММА тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Қумқўрғонлик спортчиларимиз иштирок этиб фахирли ўринларни эгаллашди.
Шу муносабат билан Қумқўрғон туман ҳокими А.Нормаматов спортчилар билан учрашиб чемпион ёшларга эсталик совғаларини топширди.
Шу қаторда спортчиларнинг юқори натижаларни қайд этишида ўз меҳнатларини аямасдан келаётган спорт мураббийи ҳам туман ҳокимининг эсталик совғалари билан тақдирланди.
Қумқўрғон тумани ҳокими А.Нормаматов аҳоли вакилларини қабул қилиб, уларнинг муаммо ва мурожаатларини тинглади.
Мазкур бўлиб ўтган қабулда уй-жой, тиббий ёрдам, моддий ёрдам ва бошқа бир нечта муаммолар юзасидан мурожаат қилишди.
Ҳар бир фуқаронинг мурожаатини диққат билан тингларкан, жойида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, қонун талабларини бузмаган ҳолда тегишли ташкилотларга муаммоларни белгиланган тартибда ижобий ҳал этиб, фуқароларни рози қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
Қумқўрғон тумани Беш қаҳрамон ҳудудидаги “Алпомиш ўғлонлари” фермер хўжалигида ғалла парвариши ҳамда ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинадиган майдонлар бўйича семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Агроинспексия ва Карантин инспексияси бошлиқлари ҳамда тумандаги қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва кластер раҳбарлари иштирок этишди.
Семинар давомида юз бераётган об-ҳаво ўзгаришларини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги майдонларига эрта ишлов бериш, экин экиадиган майдонларни тайёрлаш ва ғалла уруғларини кечиктирмасдан экиш зарурлиги таъкидланди.
Мавсум олдидан ҳосилимиз баракали бўлишини Аллоҳдан сўраб, Қуръон тиловат қилинди ҳамда дуога қўл очилди.

© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024