Сурхон вохасида “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш, “оғир” маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу хайрли ташаббусларнинг давоми сифатида Қумқўрғон тумани Халаки маҳалласида “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича амалий семинар ташкил этилди.
Семинар давомида тумандаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш маҳсулотлар кўргазмалари, “Беш ташаббус” доирасида бажарилаётган ишлар, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида мехнат ярмаркалари, маҳалла фуқароларининг саломатлигини яхшилаш борасида тиббий кўриклар ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов, сектор раҳбарлари, вилоят ва туман ташкилотлари иштирок этишди.
Вилоят ҳокими маҳаллалрда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг манзилли дастурлари билан яқиндан танишди.
Қумқўрғон тумани ҳокими Р.Гаппаров навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Ўз муаммоларига ечим излаб келган фуқаролар билан туман ҳокими юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Асосан моддий ёрдам, иш билан тъминлаш, кадастр масалалари ўртага ташланди. Аксарият мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Айримларига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, муддат талаб этиладиган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб чиқиш учун масъулларга йўналтирилди.
Қумқўрғон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари С.Валиева ва Туман ИИБ хотин-қизлар масалалри бўйича катта инспектор И.Полвановалар биргаликда Умид ниҳоллари,Уяс маҳаллалрига бориб мурожаатларни жойига бориб ўрганишди. Хотин-қизлар билан суҳбат чоғида оилавий муаммоларни бартараф этиш борасида керакли тушунчалар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024