Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон туман ҳокими А.Нормаматов тумандаги “Боғаро” ва “Азларсой 2” кичик саноат зонасига ташриф буюрди.

Қумқўрғон туман ҳокими А.Нормаматов тумандаги Ёшлар ва кичик саноат зоналарини зарур инфратузилма билан таъминлаш, лойиҳаларнинг ўз вақтида ишга туширилиши бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида тумандаги “Боғаро” ва “Азларсой 2” кичик саноат зонасига ташриф буюрди.

 

Ташриф давомида тадбиркорлар билан учрашди ва уларнинг қийнаб келаётган муаммоларини тинглади ҳамда тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

332
0

Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов "Янги шаҳар" маҳалласига ташриф буюрди.

Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов тумандаги  кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг яшаш шароити билан яқиндан танишиш учун "Янги шаҳар" маҳалласига ташриф буюрди.

Ташриф давомида кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш бўйича тегишли топшириқлар бериб о'тилди.

Шу қаторда маҳалла аҳолиси томонидан айтиб ўтилган муаммо ва таклифлар бўйича тегишли ташкилот  раҳбарларига топшириқлар берилди.

312
0

Қумқўрғон туманида 2022-йилда “Очиқ бюджет” жараёнининг биринчи ва иккинчи босқичи якуни бўйича жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
13 апрелъдаги "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5072 сонли Қарорига асосан Жорий йил феврал ойида ўтказилган ”Ташаббусли бюджет” жараёнинг биринчи босқичи бўйича Қумқўрғон туманига жами 405 та таклиф келиб тушди шундан жами 11 та лойиҳа ғолиб бўлди.Жумладан:

1-ўрин: Қумқўрғон туманидаги 52-сонли умумталим мактабининг чегара ҳудудини решодка ва бетон девор билан ўраш ҳаражатлари учун 350 млн.сўм
2968 та овоз билан ғолиб бўлди;

2-ўрин: Қумқўрғон туманидаги 33-сонли умумтаълим мактабига сунъий қопламали кичик стадион қуриш ҳаражатлари учун 450 млн.сўм 2882 та овоз билан ғолиб бўлди;

3-ўрин: Қумқўрғон тумани “Янги ҳаёт” маҳалласи Қоракулча кўчасини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳаражатлари учун 850 млн.сўм 2666 та овоз билан ғолиб бўлди;

4-ўрин: Қумқўрғон туманидаги 81-сонли умумтаълим мактабининг ўқув-ишлаб чиқариш устохонасини фаоллар залига мослаб жорий таъмирлаш ҳаражатлари учун 350 млн.сўм 2408 та овоз билан ғолиб бўлди;

5-ўрин: Қумқўрғон тумани “Жалоир” маҳалласи Хуррият, Жалоир, Узбекистон ва Дўстлик кўчаларини асфалът қилиш учун  ҳаражатлари учун
990 млн.сўм 2285 та овоз билан ғолиб бўлди;

6-ўрин:Қумқўрғон тумани 14-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати ётоқхона биносида жойлашган ўқувчилар учун ҳожатхона қуриш ҳаражатлари учун 150 млн.сўм 2280 та овоз билан ғолиб бўлди;

7-ўрин: Қумқўрғон туманидаги 86-сонли умумтаълим мактабига мини футбол майдони қуриш ҳаражатлари учун 350 млн.сўм 2128 та овоз билан ғолиб бўлди;

8-ўрин: Қумқўрғон туманидаги 30-сонли умумтаълим мактабига трансформатор ўрнатиш ҳаражатлари учун 92 млн.сўм 1741 та овоз билан ғолиб бўлди;

9-ўрин: Қумқўрғон туманидаги "Жийдали” маҳалласи Жийдали 2 кўчасига ахолисини томорқа сувлари билан таъминлаш  ҳаражатлари учун 750 млн.сўм 1668 та овоз билан ғолиб бўлди;

10-ўрин: Қумқўрғон туманидаги БЎСМга қарашли Марказий стадион Алпомиш ўйингоҳи учун ювуниш хонаси, ечиниш хонаси, мурабилар хонаси янги қуриш  ва Алпомиш марказий ўйингоҳини жорий таъмирлаш харажатлари учун 900 млн.сўм 1667 та овоз билан ғолиб бўлди;

11-ўрин: Қумқўрғон тумани “Қорсоқли” маҳалласи “Бўйрачи” қишлоғидаги қабристон йўлини асфалт қилиш ҳаражатлари учун 907 млн.сўм 1653 та овоз билан ғолиб бўлди.

2-Босқич

    Жорий йил июл ойида ўтказилган ”Ташаббусли бюджет” жараёнинг иккинчи босқичи бўйича Қумқўрғон туманига жами 776 та таклиф келиб тушди шундан 10 та лойиха ҳолиб бўлди.Жумладан:

1-ўрин: Қумқўрғон туманидаги 5-сонли умумтаълим мактаби том қисмини таъмирлаш учун 520 млн сўм 4803 та овоз билан ғолиб бўлди;

2-ўрин: Қумқўрғон туманидаги Тиббиёт бирлашмасига қарашли Шошилинч тез тиббий ёрдам маркази биносини таъмирлаш учун
1 млрд 200 млн сўм 4536 та овоз билан ғолиб бўлди;

3-ўрин: Қумқўрғон туманидаги Тиббиёт бирлашмасига қарашли Паринатал маркази биносини таъмирлаш учун 1 млрд 200 млн сўм
4078 та овоз билан ғолиб бўлди;

4-ўрин:  Қумқўрғон туманидаги “Боболочин” МФЙ жойлашган Тиббиёт бирлашмасига қарашли 32-сонли Оилавий поликлиникаси биносини таъмирлаш учун 600 млн сўм 3972 та овоз билан ғолиб бўлди;

5-ўрин: Қумқўрғон туманидаги “Улуғбек” МФЙ жойлашган Тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиникаси стоматология биносини таъмирлаш учун 1 млрд 200 млн сўм 3714 та овоз билан ғолиб бўлди;

6-ўрин: Қумқўрғон тумани 81-сонли умумтаълим мактабига суъний қопламали кичик  стадион қуриш 450 млн сўм 3676 та овоз билан ғолиб бўлди;

7-ўрин:  Қумқўрғон туманидаги 30-сонли умумтаълим мактабига суъний қопламали мини стадион қуриш учун 450 млн сўм 3415 та овоз билан ғолиб бўлди;

8-ўрин:  Қумқўрғон туманидаги “Гулистон” маҳалласига элитувчи Янгиер Гулистон 6 км йўлининг жорий таъмирилаш асфалт қилиш учун
1 млрд 200 млн сўм 2332 та овоз билан ғолиб бўлди;

9-ўрин: Қумқўрғон туманидаги “Пахтаобод” махалласи  Қултурабобо, Ш.Кўчкинов, Янгихаёт, М.Жовлиев ва Истиклол кўчаларига ичимлик суви башниларни янгилаш ва сув линяларини ўрнатиш ва таъмирлаш учун
1 млрд 200 млн сўм 2251 та овоз билан ғолиб бўлди;

10-ўрин: Қумқўрғон туманидаги “Улуғбек” махалласи Ойбек, Хамза, Хўжакулов, Элбек ва Анхор кўчаларини асфалт қилиш учун 1  млрд 200 млн сўм 2019 та овоз билан ғолиб бўлди.

    Ушбу ғолиб бўлган таклифлар учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”  ҳисобидан жами 9 млрд 220 миллон  сўм маблағлар ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 07 май кунидаги “Бюджет жараёнинг очиқлиги таъминлш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида” ги 3299-сонли Низомининг Бюджет жараёнининг очиқлигини тъ'минлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 16-иловасига асосан ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотлари

 

 

 

 
351
0
Пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш

Қиш фаслининг энг кутилган байрами бу — Янги йил. Ушбу байрамда турли кўнгилсизликлар содир бўлишини олдини олиш учун ҳар биримиз масъулмиз. Лекин кўпчиликни қийнаётган муаммо бор. Гап пиротехника воситалари ҳақида кетмоқда. Янги йил арафасида пиротехника воситаларини мамкатимиз ҳудудига олиб киришга уринишлар кўпаймоқда. Катта даромад илинжида юрган баъзи нопок кимсалар ҳаёт учун хавфли бўлган пиротехника воситаларини ёшлар, асосан мактаб ўқувчиларига пулламоқчи бўлаяптилар. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳар бир фуқаронинг бурчи.

Янги йил кунлари давомида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласи мавзуси тобора долзарб тус олаётгани бежиз эмас. Ижтимоий тармоқларда аллақачон пиротехникадан фойдаланишнинг аянчли оқибатлари акс этган видеолар ҳам тарқалиб улгурмоқда.

Осойишталик, ёнғин хавфсизлиги ва энг аввало саломатликка жиддий хавф туғдирадиган бу турдаги воситаларнинг зарари ва оқибатлари ҳақида барча мутасадди давлат органлари томонидан ҳам кенг миқёсдаги тушунтириш-тарғибот ишлари амалга ошириб келинмоқдаки, ушбу масала шу кечаю-кундузда бир қадар долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 сентябрдаги «Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, пиротехника воситаларини мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш, ушбу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш, савдоси билан шуғулланиш, у билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилаяпти.

            Ноқонуний иш билан шуғулланаётган кимсаларга албатта жазо муқаррар. Аммо болаларни пиротехника воситаларидан асрашга барчамиз бирдек масъулмиз. Ота-оналар оилада огоҳликни оширишлари зарур. Маҳаллаларда ҳам болаларнинг нима билан машғул бўлаётганини кузатиш, ноқонуний савдо қилаётганлар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ўз вақтида хабар бериш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини унутмайлик.

Пиротехника воситаларидан фойдаланиш орқали содир бўлиши мумкин бўлган турли хил бахтсиз ходисаларнинг олдини олишда барча ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қаторида ҳар бир ота-она, маҳалла-кўй, таълим муассасалари мутасаддилари бирдек масъулдирлар.

Шу ўринда, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун қандай жавобгарлик кўзда тутилганига тўхталадиган бўлсак, қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, модда диспозициясига кўра пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилганлик учун унинг ким томонидан содир этилгани ва қандай оқибатларга олиб келганлигига қараб турли жазо чоралари, жумладан, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши кўзда тутилган.

Зеро, гап осойишталигимиз, хавфсизлигимиз ва энг аввало, фарзандларимиз саломатлиги ҳақида кетар экан, лоқайд бўлишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.

 

Жиноят ишлари бўйича

Қумқўрғон туман суди раиси                                                                         О.А.Эргашев

 

531
0
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилмоқда.

Қумқўрғон тумани ҳокимлигида куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш мақсадида ташкил этилган штаб томонидан ижтимоий соҳа обектларида иситиш тизими, энергия таъминоти ва коммунал хизматларнинг сифатли кўрсатилишини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилояти Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Саидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан штаб фаолияти ҳамда туман марказий шифохонаси ва ногиронлиги бор мурувват уйида иситиш тизими ҳолатини кўздан кечирди.

Бундан ташқари аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш шахобчасида бўлиб, аҳолига қанча муддатда суюлтирилган газ тўлдирилган балонлар етказиб берилаётганлиги билан танишди.

326
0
Рўйхатдан ўтиш
32 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси