Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИ ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Қумқўрғон тумани Шароф Мирзаев, Қумқўрғон ҳудудида фермер хўжалик раҳбарлари учун семинар ташкил этилди.

Семинарда 2022 йил ғалла ҳосили учун экилган ғалла майдонларида агротехник тадбирларни бажарилиши, ғаллага ишлов бериш, суспензия қилиш, бегона ўтга қарши курашиш, маҳаллий ўғит чиқариш, хандак қазиш, ғаллани шарбат усилида суғориш ҳамда ариқ- зовурларни қазиб, хас –хашаклардан тозалаш ишларини тез фурсатларда якунлаш каби масалалар кўрилди.

Туман ҳокими Р.Гаппаров томонидан бу борада сусткашликка йўл қўяётган фермер хўжалик раҳбарлари қатъий огоҳлантирилиб, уларнинг фаолияти танқидий –таҳлилий муҳокама қилинди.

871
0

Янгиерда «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви ўтказилди.

Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудуди, Янгиер маҳалласида туман ҳокими Р.Гаппаров ёшларни қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари, таклифларини тингланди.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган  мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилди. Ўз тадбиркорлигини бошлаш истагини билдирган ёшларга эса  инкубаторлар топширилди.

948
0

ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон тумани Халқ депутатларининг 6-чақириқ 40-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман ҳокими
Р. Гаппаров бошқариб борди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли муаммолари билан ишлаш изимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сонли Фармонининг тумандаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти тингланади.

Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди раиси Ўктам Мамадиев ва Кумкўрғон туманлараро иктисодий суди раиси Санжар Аллабердиевларнинг ахбороти ҳам эшитилди.

Сессия кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

811
0

ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ 2021 ЙИЛ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТИ

Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечириш, ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлини танлади.

Тарихан қисқа давр ичида мамлакатимиз ҳаётида улкан ўзгаришлар рўй берди, мамлакатимиз қиёфаси тубдан ўзгарди, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этдик, бу йўлда эриша-ётган ютуқларимиз халқаро ҳамжамият томонидан тан олинди, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, ўз самарасини бераётир.

Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Жумладан, иқтисодиётда маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимидан мутлақо воз кечилиб, бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилгани ва пул-кредит сиёсати пухта ўйлаб олиб борилгани макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсишини, инфляцияни прогноз кўрсаткичлари даражасида сақлаб қолиниши таъминлангани ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шароитлар яратилишига хизмат қилди.

Шу билан бирга, 2022 йилни Президентимиз ташаббуси билан 2022 йилни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилиниши ҳам бежизга эмас,

Чунки, ушбу соҳадаги ислоҳоталарнинг амалга оширилишида суд тизими вакиллари зиммасига юқори даражадаги масъулият юкланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, охирги йиллар давомида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ этиш бўйича қатор муҳим ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрь кунидаги «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4850-сонли, 2017 йил 21 февраль кунидаги «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4966-сонли ва 2018 йил 13 июлдаги «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5482-сонли Фармонлари, 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳамда 2020 йил 10 август кунидаги қабул қилинди. Ушбу Фармонларга асосан суд соҳасини ислоҳ этишда қатор вазифалар бажарилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 06 январдаги «Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4096-сонли Қарорининг қабул қилиниши ҳам суд-ҳуқуқ соҳасида чинакам мустақил суд ҳокимиятини шакллантириш ва унинг нуфузини ошириш, судлар фаолиятида одил судловни амалга ошириш бўйича қонунийликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилганлигидан далолат беради.

Мазкур Қарор билан суд-ҳуқуқ соҳасида кадрлар тайёрлаш, профессионал ва етук судьялик корпусини шакллантириш учун зарур юқори стандартларни жорий этишда салбий таъсир кўрсатаётган қатор муаммолар ҳал этилди.

Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинларини янада ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида ва суд соҳаси фаолиятини ислоҳ этишни янада чуқурлаштириш мақсадида Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаларида қайд этилган масалалар муҳим аҳамият касб этди.

Эътиборли жиҳати шундаки, бунда энг асосий ва долзарб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар ва жамиятни демократик ривожлантириш юзасидан халқ номидан иш олиб бориши мумкин бўлган икки орган: давлат бошлиғи ваколати билан парламент ваколати ўртасида ўзаро боғлиқлик, бир-бирини тақозо қилиш тенденцияси намоён бўлди. Яъни, бунда энг муҳим масалалар халқ томонидан сайланган олий органлар ўртасида ўзаро келишиб, бамаслаҳат ҳал қилиниши сингари устувор мақсадлар мужассам.

Мазкур Мурожаатнома ва Фармонлар суд-ҳуқуқ ислоҳотларини такомиллаштириш бўйича яна бир қатор долзарб вазифалар амалга оширилиши лозимлигини белгилаб берди ва қонун ҳужжатларига бир қатор қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар халқимизнинг кечиримли бўлиш ва бағрикенглик каби азалий қадриятларидан келиб чиқиб, жиноий жавобгарликка тортиш муддатларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, юксак профессионал даражада фаолият юритадиган малакали судьяларни тайёрлашга хизмат қиладиган Ўзбекистон Республикаси Одил судлов копусини такомиллаштириш, маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлайдиган қўшимча механизмлар яратишни ҳисобга олган ҳолда, жиноят-ижро қонунчилигини янада такомиллаштириш алоҳида аҳамият касб этади.

Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида «Мен бир фикрни такрорлашдан чарчамайман: халқимиз ҳамма нарсадан устун қўядиган адолатни ҳаётимизда том маънода қарор топтириш энг асосий вазифамизга айланиши шарт» деб таъкидлагани халқни давлат ҳокимиятига бўлган ишончини орттиришдек мураккаб вазифани бажаришни, суд органларини чинакам «адолат қўрғони» номини оқлашни талаб этади.

Туманлараро суднинг ваколатларига иқтисодиёт соҳасида вужудга келадиган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси ва бошқа қонунлар билан ўзининг ваколатига киритилган низолар ҳамда бошқа ишларни ҳал қилиш йўли билан одил судловни амалга ошириш киради.

Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судига 2021 йил мобайнида жами 2673та даъво ариза ва аризалар келиб тушган бўлиб, шулардан 2351та иқтисодий ишлар мазмунан ҳал этилган.

Ушбу келиб тушган даъво ариза (ариза)ларнинг 1819таси фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга, 178таси маъмурий ҳуқуқий муносабатларга, 299таси банкротликка ва 13та корпоратив муносабатларга оид ишларни ташкил этади.

Жорий йил давомида суд томонидан жами мазмунан кўриб чиқилган ишлар бўйича 2177та иш қаноатлантирилган, 91та иш рад этилган, 39та иш бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган, 44та иш бўйича иш юритиш тугатилган. Қабул қилиш рад этилган даъво аризалар сони 120тани, қабул қилинмасдан қайтарилган даъво аризалар сони 184тани ташкил этган.

2021 йил давомида 1612та иқтисодий иш сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган ишлар жами кўриб чиқилган ишларнинг 68,6 фоизини ташкил этади.

2021 йил якунига кўра, даъвогарлар фойдасига  давлат божи ва жарималар ҳисобидан бюджетга ундирилиши лозим бўлган маблағ (млн.сўм) 4878.65 сўм бўлган бўлса, суд қарорларига асосан даъвогарлар фойдасига ундирилган маблағ (млн.сўм) сўмни ташкил этган.

Суд қарорига асосан банкрот деб топилган корхоналарнинг сони 283тани ташкил этади.

Сайёр суд мажлиси тугагандан сўнг аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни янада юксалтириш тарғибот ўтказилиб, савол-жавоблар қилинган.

Хусусан, 2021 йилда Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судья ва суд ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг янги қабул қилинган ва амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар юзасидан бир қатор тарғибот ишлари амалга оширилган.

Жумладан, судья ва суд ходимлари томонидан жами 217та, хусусан газеталарда 44та, радиода 20та, телевиденияда 25та, журналда 3та, веб сайтда 41та чиқишлар қилинган. Шунингдек, ташкилотлар, аҳоли ўртасида ва жойларда 16та маърузалар, 48та давра суҳбатлари, 15та семинарлар ва 5та конференциялар ўтказилган.

Республика Президентининг 2005 йил 14 июндаги «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони талаблари асосида 198та суд таъсир чоралари қўлланилган бўлиб, 9 нафар мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида хусусий ажрим, 4 нафар мансабдор шахсларга нисбатан моддий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, 3 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, бошқа хусусий ажримлар сони 182тани ташкил этган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан Қўшма кўрсатма имзоланган бўлиб, Қўшма кўрсатмада белгиланган вазифаларни ўз вақтида сифатли бажарилиши учун суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва жамғарма заҳирасини яратиш ва ундан унумли фойдаланишга қаратилган, ижро иши бўйича давлат бюджетига ундириладиган суммалар юзасидан чиқарилган суд ҳужжатларини ўз вақтида ижрога қаратилиши ва ижро этилиши устидан назорат ўрнатилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг судларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, адолатни қарор топтириш, жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш борасида жойларда Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2021 йил мобайнида суд томонидан жами 84та аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, шундан маҳалла фуқаролар йиғинларида 30 маротаба, 10 маротаба ўқув муассасаларида, 10 маротаба давлат ташкилотларида, 34 маротаба оммавий ахборот воситаларида ўтказилган.

Халқ вакиллари билан сайёр учрашувлар ўтказилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, уни бартараф этиш ва ёшларни турли хил ёмон иллатлардан асраш масалалари муҳокама этилган ва тегишли кўрсатмалар берилиб, аҳолини қийнаётган муаммолар таҳлил қилинган ва мазкур муаммоларни ечишда амалий кўмак берилган.

Судда кўрилаётган ишлар таҳлил қилинганда кўп ҳолатлар юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини юритаётган жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий савияси етарли эмаслиги ва аксарият ҳолларда, тадбиркорларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англаб етмаслиги ёки лозим даражада билмаслиги юзасидан келиб чиққанлигини кузатиш мумкин.

Суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини оширишга хизмат қилишга қаратилган. Шундан келиб чиқиб, судлар давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорликда ва ҳамжиҳатликда ишларни ташкил этиши, жамиятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга масъул бўлиши шарт деб ҳисоблаймиз.

Чунки, Президентимиз таъкидлаганидек ушбу ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, балки инсон манфаатлари учун хизмат қилиши лозим.

 

Қумқўрғон туманлараро                                           С.Аллабердиев

иқтисодий судининг раиси

673
0

ЖИНОЯТЧИЛИК МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Гиёҳвандлик иллати ортидан қанчадан-қанча инсонлар умри завол, оилалар пароканда бўлади, фарзандлар кўзида ёш қалқийди.Шу боис ҳам доимо унга қарши курашиш лозим.

Қумқўрғон тумани Янгиер маҳалласида туман ҳокими Р.Гаппаров, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев, туман ДСИ бошлиғи З.Турсунов ва маҳалла раислари иштирокида ўтказилган йиғилишда “Сурхон Соҳили” маҳалласида фош этилган гиёҳвандлик жинояти муҳокама қилинди.

Қумқўрғон туман ИИб ЖҚБ тезкор тадбир жараёнида гиёҳфурушлик билан боғлиқ жиноят фош этилди.

Қумқўрғон туманида яшовчи 1977 йилда туғилган М.С туманида яшовчи, умумий вазни 2,86 грамм бўлган “Опий” гиёҳвандлик воситасини 1 000 000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Олиб борилган дастлабки суриштирувлар жараёнида М.С. ушбу гиёҳвандлик воситасини Денов туманида 1997 йил туғилган, миллати тожик, Сурхон Соҳили маҳалласида нонвойхонада нонвойчи бўлиб ишловчи Р.Н дан сотиб олганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1005
0
Рўйхатдан ўтиш
35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси