2-сектор ҳудудига қарашли Дўстлик ва Нефтчилар маҳаллаларининг жамоалари 3-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган мусобақада беллашдилар. Ғолиб жамоага пул мукофоти ва эсталик совғалари топширилди.
Хабарингиз бор, таълим муассасалари эшиклари куннинг 2-яримида ҳам уюшмаган ёшлар учун очиқ.Улар ўз қизиқишларига қараб спорт мусобақалари ва компюьтер саводхонлиги, китоб мутолааси билан шуғулланишмоқда.
Туман ҳокими Р. Гаппаров, туман прокурори Ш. Акрамов, туман ҳокими ўринбосари Н. Алланазаров, туман ХТБ мудири Н. Исматовлар тумандаги 3-сонли мактабига ташриф буюриб, ёшларнинг бўш вақтларини қай тарзда ўтказаётганлиги билан қизиқди
Қумқўрғон тумани 2-сектор ҳудудига қарашли Халаки маҳалласида уюшмаган ёшлар ўртасида волейбол спорт тури бўйича спорт мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Унда 9 та маҳалла ёшларидан тузилган жамоалар ўзаро беллашдилар.
Спорт мусобақасида туман ҳокими Р.Гаппаров ва туман прокурори Ш.Акрамовлар иштирок этиб, ғолибларни тақдирладилар.
1-ўринни Арсонбойли маҳалла ёшлари қўлга киритиб, 3 миллион сўм пул маблағига эга бўлишди.
2-ўрин Боймоқли маҳалласи жамоасига насиб қилди, 2 миллион сўм пул маблағи берилди.
3-ўринни эса Халаки маҳалла ёшлари эгалладилар, уларга 1 миллион сўм пул мукофоти топширилди.
Қумқўрғон тумани марказидан 35 км узоқликда жойлашган Хўжамулки маҳалласида 6 минга яқин аҳоли истиқомат қилади. Лекин шу вақтга қадар маҳалла идораси ўз биносига эга бўлмаган.
Муқим бир манзилга эга бўлмаган маҳалла идорасининг йўқлиги фуқаролар учун ҳам ноқулайликларга сабаб бўларди.
Бугун, махаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янги, барча шароитларга эга бўлган маҳалла биноси қад кўтарди.
Шу муносабат билан ташкил этилган очилиш маросими маҳалла аҳлининг катта хурсандчилигига сабаб бўлди.
Тадбирда туман ҳокими Р.Гаппаров, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Таиров, туман ҳокимининг ўринбосари Б.Жумаевлар иштирок этиб, маҳалла аҳлини табриклади.
Рамзий боғич қирқилиб, меҳмонлар янги бино билан танишдилар.
Маҳалла биносида 5 та хона, 1 та мажлислар зали мавжуд. Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар вакили учун барча жихозлари билан хоналар ажратилган.
Одатга кўра, ҳар чоршанба куни Қмқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаров Халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказмоқда.
Туман ҳокими томонидан ҳар бир мурожаат эътибор билан тингланиб, ижобий ечим чоралари кўрилмоқда.
Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, айрим муддат талаб этиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилаяпти.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024